Ташкилот назарияси ва унинг илмий фанлар тизимидаги ўрни.
1. «Ташкилот назария» фанининг пайдо булиш даври.
2. Ф.Тейлорнинг «Илмий бошкарув» номли тадкикот ишидаги изланишлар.
3. Ташкилий бошкариш назарияси буйича изланишлар.
Ишлаб чиқаришни бошқариш, кўпгина ҳал этувчи ва мураккаб масалалар ечимига эга бўлишида юқори даражада ташкил этишни талаб этади. Унда асосий масала шундан иборатки, бошқарувнинг барча бўғинларини меъёрда ва ритмик ишлашига эришиш, бошқарув ечимларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва жорий этишда, ишлаб чиқаришда бошчилик қилишнинг замонавий усулларини қўллаш, техник воситаларнинг энг янгиларини ишлатиш ва бошқариш.
Ташкилий бошқариш назарияси фанининг пайдо бўлиш даври XIX асрнинг биринчи яримларига, мануфактура ишлаб чиқариш даврига тўғри келади. Ўша даврда йирик устахоналар пайдо бўлиб, ишчиларни ёллаб ишлатиш лозим бўлди. Меҳнат тақсимоти натижасида ихтисослашган махсус иш жойлари пайдо бўла бошлаган эди. Иш жараёнларида бажарилаётган операцияларни меъёрлаш ва иш жойларига аниқ топшириқлар (режалар) ишлаб чиқишга тўғри келди.
Бу соҳа биринчи бўлиб, XIX асрнинг охирларида Америкалик мухандис Ф. Тейлор изланишлар олиб бориб, ўзининг “Илмий бошқарув” номли тадқиқот ишида меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича уч элементни биргаликда кўриш лозим деб уқтирилган эди:
ишлаб чиқаришни таҳлили ассида операциялар бажарилиши кетма-кетлигини рационал олиб боришликни аниқлаб, иш жойларига аниқ топшириқлар ўрнатиш;
ҳисоб-китоб йўли билан ҳар бир операция ва ишга меъёрли вақтни ишлаб чиқариш;
инструкцион (технологик) карталарда келтирилган иш бажарилиши услубларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
Ташкил этиш ва бошқариш йўналишларига Ф. Тейлор қуйидагиларни келтирган эди:
Иш вақти элементларини ўрганиш ва унинг асосида ҳар бир ишчига смена-кунлик топшириқлар (режалар) ўрнатиш;
Меҳнатга хақ тўлашнинг ишбай формасини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;
Ташкилий технологик хужжатларни тадбиқ этиш;
Ишчилар малакасини ошириш ва танлаб иш жойларига тақсимлаш;
Меҳнат жараёнларида ишчи харакати йўналишларини ўрганиш;
Функционал бошқариш;
График асосида календар режалаштриш;
Материал-техник таъминотни ташкил этиш.
Бу соҳада изланишлар олиб борган Америкалик олимлардан яна қуйидагиларни келтириш мумкин. ?. ???? - календарь графикларни ишлаб чиқишда ўз хиссасини қўшган, ?.????????? - ишлаб чиқаришни ташкил этиш схемаси, функционал бўлим ва шахсларга инструкциялар ишлаб чиқаришда ўз хиссасини қўшган,?. ???????? - меҳнатни меъёрлашда изланишлар олиб борган, ?.. ??????? - ташкил этиш ва бошқариш тамойилларини ишлаб чиққан ва амалда қўллашда ўз хиссасини қушган.
Францияда А.Файол бошқариш тўғрисида изланишлар олиб бориб, бошқариш функциялари ва ташкил этиш услубларини ишлаб чиққан. У бошқариш функцияларига: техникавий, коммерция, молиявий, ҳисоб-китоб ва маъмурий функцияларни киритган.
Германияда В. Ратенуа давлат миқиёсида корхоналарни тип ва стандартли ихтисослаш ва капиталистик давлатларда хусусий мулкчилик шаклидаги ташкилотларда ҳам режалаштиришлар олиб борилиши лозим деб ўқтирган эди.
Ташкилий бошқариш назарияси бўйича илмий изланишлар XIX аср охирлари ва XX аср бошларига тўғри келади. Бу даврда йирик корхоналар пайдо бўлиб, ишлаб чиқаришни рационал ташкил этиш, бўлинмалар фаолиятини илмий асосланган тамойиллар, меъёрлар ва стандартлар ёрдамида ташкил этишни талаб эта бошлаган эди.
А. Файоль томонидан таклиф этилган бошлиқ ишини расмий ёритилиши.
Бу соҳада биринчи бўлиб, америкалик муҳандис Ф. Тейлор изланишлар олиб бориб, ишчи меҳнатни бошқарувда тўрт тамойилига эътибор бериш кераклигини таклиф этган эди:
ишнинг ҳар бир элементига илмий ёндашиш;
кадрларни танлаш ва жойлаштиришга илмий ёндашиш;
ишчилар билан бир тан бўлиб фаолият юритиш;
менежер ва ишчи орасида пировард натижани тақсимлашни жавобгарлиги.
Француз мутахассиси А. Файол эса бошқариш функцияларига: режалаштириш, ташкил этиш, бошқариш, йўналтириш (координация) ва назотратни таклиф этган эди. А.Файол классик маъмурий буйруқбозлик йўли билан бошқариш усулларига асос солган эди.
Ташкилий назарияси бўйича 50-йилларда беш йўналишда изланишлар олиб борилди: классик, одамийлик муносабатлари, ахлоқий, сон ва системалилик йўналишлари.
Бундай кўп йўналишлар бўйича изланишларни олиб борилишига сабаб Улуғ Ватан урушидан кейинги вақтларда иқтисодиётни талаблари илмий-техникавий ривожланишлар, бозор иқтисодиётини таъминлаш ва ишбилармонликни структураларини пайдо бўлишликларидир.
Классик йўналиш деганда, асосан давлат томонидан олиб бориладиган маъмурий бошқарув тушинилади. Бундай бошқарувда ишлаб чиқариш режалари юқори бошқарув органлари томонидан тасдиқланган бўлиб, режани бажариш мажбурияти ва юқори ташкилот қарорлари қуйи ташкилот учун қонун ҳисобланар эди.
Одамийлик муносабатлари йўналишида биринчи ўринда ходимлар эхтиёжларини қондириш, ижтимоий ҳимоялаш ва бошқалар эътиборга олинган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш тушинилади.
Аҳлоқий йўналиш бўйича изланишларда миллий урф одатлар, жамиятни қадриятлари, ўзини тутабилишлик, мойиллик ва бошқалар эътиборга олинган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш усуллари ўз аксини топган.
Сон йўналишида - иқтисодий математик моделлар (ИММ) ва ЭҲМларни қўллаб оптимал режалаштириш, ишлаб чиқариш қуролларини рационал юклаш, ишлатиш ва бошқалар кўзда тутилади.
Системалилик йўналишида ташкилотлар система деб қаралиб, бошқарув фаолияти бўлакларга бўлиб, таҳлил асосида камчиликларни аниқлаб, уларни ҳал қилишлари ўз аксини топган.
Асримизнинг 80-йилларида ситуацион ва инновацион менежмент, ташкилотчилик маданияти бўйича, 90-йилларда эса лидерлик йўналишлар бўйича изланишлар олиб борилди.
Ситуацион йўналиш асосий моҳияти қарор қабул қилишда содир бўлаётган ҳар хил холатлар эътиборга олиниб ишлаб чиқаришни ташкил этишдир.
Иннофацион йўналишда янгилик ва кашфиётлар асосида махсулот ишлаб чиқариш, янги техника ва технологияларни қўллаш кўзда тутилади.
Корхоналардаги лидерлар- бу билимдон, ўз ишини юқори даражада адо этадиган, бошқаларга ёрдамлашишни хуш кўрадиган, ўзларининг мохирлиги ва илм даражаси ўсишига ёрдам берувчи бошлиқлардир. Ишлаб чиқаришни ҳар бир жабҳаларида, махсулотни сифати ва ишлаб чиқариш асмарадорлиги юқори бўлади. Шунинг учун охирги йилларда лидерлик йўналишига катта эътибор берилмоқда.
Хулоса:
Ташкилий бошкариш назарияси фанининг пайдо булиш даври XIX асрнинг биринчи яримларига, мануфактура ишлаб чикариш даврига тугри келади. Уша даврда йирик устахоналар пайдо булиб, ишчиларни ёнлаб иглатиш лозим булди. Мехнат таксимоти натижасида ихтисослашган махсус иш жойлари пайдо була бошланди. Иш жараёнларида бажарилаётган операцияларни меъёрлаш ва иш жойларига аник топшириклар (режалар) ишлаб чикишга тугри келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |