1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   217
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДАГИ ЎРНИ 
Мамаджонова М. – Низомий номидаги ТДПУ катта ўқитувчиси 
Умаржонова Н. – Низомий номидаги ТДПУ талабаси
Таълим ҳозирги замон жамиятининг бош таянчи ҳисобланади. 
Таълим тизими информацияга айланадиган билимлар билан боғлиқ, чунки 
мазкур информациялар замонавий технологиялар ва ишлаб чиқариш учун 
ресурс сифатида ҳизмат қилади. Таълим ўз ичига билим ва кўникмаларни 
киритувчи ―инсон капитали‖ни шакллантиради. Бу ўринда таълимда 
инновацион ва янги педагогик технологияларни қўллашнинг аҳамияти 
ортиб бормоқда. Талабаларга билим беришнинг аҳамияти тўғрисида сўз 
борганда Президент Ш.Мирзиѐевнинг Ўзбекистон ижодкор зиѐлилари 
вакиллари билан учрашувдаги маърузасида: ―Дунѐ шиддат билан ўзгариб, 
барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига раҳна соладиган 
турли янги таҳдил ва хавфлар пайдо бўлаѐтган бугунги кунда маънавият ва 
маърифатга, ахлоқий тарбия, ѐшларнинг билим олиш, камолга етишга 
интилишига эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир‖
9
, деган 
сўзларини таъкидлаш ўринлидир. Агар жамият маърифатли бўлса, бу 
жамиятнинг истиқболи, келажаги ѐруғлигини англатади. Таълим берувчи 
таълим олувчиларга таълим жараѐнида янги педагогик технологияларни 
қўллаши таълим сифати ўсшига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда 
дарс давомида педагоглар янгидан янги педагогик технологиялар 
қўллашмоқда. Бу эса таълим олувчиларни таълим жараѐнида билимларни 
пухта эгаллашларига, кўникма ва малакаларининг ошишига жуда катта 
ѐрдам беради. 
Педагогик технология илмий концепцияга асосланган мақсадни 
белгилаш ва унга эришишда ижтимоий, дидактик, руҳий-педагогик, 
фалсафий назарияга суянган вазифа, фаолият, натижа яхлитлиги, 
муваффақиятини таъминлайдиган, таълим - тарбиянинг лойиҳаланган 
жараѐни, тамойиллари методлари, воситаларининг ўзаро ҳамкорликдаги 
бирлигидир. 
Таълимнинг 
амалга 
ошириш 
жараѐнига 
янги 
педагогик 
технологияларни киритиш қуйидагиларга асосланади: 
9
Президент Шавкат Мирзиѐевнинг Ўзбекистон ижодкор зиѐлилари вакиллари билан учрашувдаги 
маърузасидан. ―Халқ сўзи‖, 2017 йил 4 август


87 
- таълим жараѐнида иштирок этувчи ўқувчи шахси устиворлигини 
таъминлаш; 
- таълим мақсадининг натижага эришувини (кафолатланганлигини) 
амалга ошириш;
 
- таълим жараѐни бошқарилувчи жараѐн эканлигидан келиб чиққан 
ҳолда унинг мақсадли бошқарилувига эришиш; 
- таълим мазмунини таъминловчи восита, усул шакллари 
технологиясини ягона бир тизимга келтириш
10

Янги 
педагогик 
технологияларнинг 
асосий 
тамойиллари 
қуйидагилардан иборат: 
1.
Узлуксиз малака ошириш; 
2.
Мунтазам таҳлил қилиб бориш; 
3.
Лойиҳалаштирувчи воситаларнинг энг зарурини танлаш; 
4.
Танланган услубларнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлай 
билиш (таълим методлари); 
5.
Олиниши зарур бўлган натижани олдиндан тахмин қилиш 
(кафолатланган мақсадга эришиш); 
6.
Таълим жараѐнининг яхлитлигини таъминлаш. 
Янги педагогик технологияларнинг таълим жараѐнига татбиқ 
этилиши, ўқув жараѐнига бир қатор янги элементларни олиб киради ва 
булар қуйидагилар: 
-
Ўқув бирликларини(мезонлар) белгилаш; 
-
Диагностик таҳлил; 
-
Тузатиш киритиш; 
-
Қайта ишлаш(тўлдириш); 
-
Кутилиши лозим бўлган(кафолатланган) натижани олиш; 
-
Рейтинг(таққослаш). 
Ўқув тарбия жараѐнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий 
этилиши ўқитувчининг бу жараѐнда асосий ташкилотчи ѐки маслаҳатчи 
сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса талабадан кўпроқ 
мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади. Педагогик 
технология асосида ўтказилган машғулотлар ѐшларнинг муҳим ҳаѐтий 
ютуқ 
ва 
муаммоларига 
ўз 
муносабатларини 
билдиришларига, 
интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини 
асослашга имконият яратади. 
Ўқув жараѐнида талабаларга шахс сифатида қаралиши, турли 
педагогик технологиялар ҳамда замонавий услубларнинг қўлланиши, 
талабаларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага 
ижодий ѐндашиш, масъулиятни ҳис қилиш, илмий адабиѐтлардан унумли 
фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, фанга ва ўзи танлаган касбига 
бўлган қизиқишларини, шунингдек педагогга нисбатан ҳурматини 
10
Кларин М.В. Педагогическая технология в учебном процессе. – М.: Знание, 2009.


88 
кучайтиради. Таълим ва тарбия жараѐнларида янги педагогик 
технологияларни 
қўллашда 
ўтмиш 
алломаларимизнинг 
ғоя 
ва 
қарашларидан фойдаланиш талабаларни ўқитиш ва тарбиялашни янада 
самарали бўлишини таъминлайди.
Хулоса тарзида шуни таъкидлаш лозимки, янги педагогик 
технологияларини самарали қўллаш орқали таълим жараѐнининг сифати 
ортади, бу эса, ўз навбатида, ҳар томонлама етук, рақобатбардош кадрлар 
тайѐрлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish