Сарвиноз Йўлдошева, Низомий номидаги тдпу термиз филиали Педагогика факультети талабаси



Download 25,97 Kb.
bet1/2
Sana26.11.2022
Hajmi25,97 Kb.
#872885
  1   2
Bog'liq
S. Yo`ldosheva Maqola


Болалар шоири Болтажон Содиқов асарларининг ғоявий-тарбиявий аҳамияти
Сарвиноз Йўлдошева, Низомий номидаги ТДПУ
Термиз филиали Педагогика факультети талабаси

Ўзбек болалар адабиётининг забардаст вакилларидан бири устоз Болтажон Содиқовдир. У киши Cурхон воҳасининг кўркам қишлоқларидан бири Зарабоғда, Муҳаммадсодиқ оиласида туғилган. Қишлоғида яхши чопоғонлиги билан шухрат қозонган Муҳаммадсодиқ аканинг “Шапақ” исмли оти бўлган, кўпкариларда кўп маротаба қатнашиб, доим улоқ ҳалоллаган. Муҳаммадсодиқ ва Мастура опа оиласида бир-икки фарзандлар туғилиб, ёшлигидаёқ вафот этишган. Hиҳоят, 1932 йилнинг бошларида фарзанд доғини кўп бора кўрган оилада чақалоқ дунёга келди. Ота-онасининг дардига малҳам бўладиган ўғил фарзанд туғилди. Ўнтани ўрнини боссин, мустаҳкам ва кескир бўлсин деб чақалоқнинг исмини Болтаниёз деб қўйишди. Унинг бошида қўш кокили бор эди, бу кокилни Хўжанқо ота авлиёга назир атадилар. 1934 йиллардан бошлаб оила бошига оғир мусибатлар ёғила бошлайди. Шу йили жамоа хўжалиги раиси С.Мирсаидов томонидан ўтказилган тўйда фожиа юз беради ва Муҳаммадсодиқ ака вафот этади. Мастура опа бир ёшга тўлмаган қизи Жамила ва икки ёшга энди тўлган ўғли Болтаниёз билан бева қолади ҳамда мусибатга чидай олмасдан бир йилдан сўнг ўзи ҳам вафот этади. Болтаниёз ва Жамила Муҳаммадсодиқ аканинг “Хапал полвон” лақабли акаси Маманазар қарамоғида қолади. Амакиси вафот этгандан сўнг улар одамлар уйида хизмат қила бошлайди.


Болтаниёз ва Жамила 1941 йилдан Шерободдаги 4,10,13-сонли Меҳрибонлик уйларида тарбияланадилар. Меҳрибонлик уйи сартароши Болтаниёзнинг кокилини олиб ташлайди. Мурғак йигит кокилини бир йил йиғиб сақлаган. Орадан олти йил ўтиб, бошига тушган кўргуликларни энди унутганда, синглиси Жамиладан ҳам айрилади.
Термиз шаҳридаги меҳрибонлик уйидан қўним топган Болтаниёзнинг исмидаги “Ниёз” атамасини диний тушунча деган баҳона кўрсатиб, ўрнига “жон” сўзини қўшиб, туғилганлик гувоҳномасини Содиқов Болтажон Содиқович деб расмийлаштиришади.
Б.Содиқов 7-синфни битириб, Термиз шаҳридаги педагогика билим юртига ўқишга киради. 1952 йили раҳбарият битирувчилардан
5 кишини Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтида ўқишни давом эттиришда даъват этади. Улар ичида Болтажон ҳам бор эди. Устоз педагогика факултети талабаси бўлади ва ўқиш давомида жамоат ишларига фаол қатнашади. 1956 йилда Болтажон ўқишни муваффаққиятли тамомлаб, имтиёзли диплом ва педагог-психолог ихтисосига эга бўлди. Устоз ўзи ўқиган Термиз педагогика билим юртига ишга тайинланиб, ўқиш билан бирга болалар уйида аввал кутубхоначи, сўнгра тарбиячи ва директор вазифаларида фаолият юритадилар. Устознинг ҳаёти ва ижоди билан танишишим давомида уларнинг бир жумласи эътиборимни тортди: “Ўқитувчи инсон руҳининг муҳандиси, ёш авлод бахтининг наққоши, ҳайкалтароши, меҳрибон ва талабчан устози. Ана шу касб фидоийси бўлган инсонгина бу борада муваффаққиятга эришади”.
Устоз талабаларга педагогика-психология фанидан билим бериш билан биргаликда ушбу билим юртида чиқадиган “Педагог” деворий газетасига раҳбарлик қилди. Устоз бундан ташқари, “Мактаб ва оилада меҳнат тарбияси”, “Аҳлоқий тарбия”, “Оилада эстетик тарбия”, “Бола бошидан”, “Муқаддас даргоҳ”, “Янги авлод тарбияси”, “Энг юксак туйғу”, “Одам шаънига доғ тушмасин” каби илмий-услубий мақолалар ва қатор шеърлар эълон қилди.
Бир қанча йиллик педагогик-психологик фаолияти давомида Б.Содиқов устоз-шогирд анъанаси ҳақида шундай фикр билдирадилар: “Ўз хулқ-атворида юқори қатъийлик кўрсатадиган, ҳар қайси ўқувчининг шахсий сифатларини яхши билиб, ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга ола билган, билим-иқтидорга эга бўлган, талабчан, ўқувчилар олдида ўзини қувноқ тутадиган маҳоратли ўқитувчигина болаларга кучли, ижобий таъсир кўрсата олади. Болалар бундай ўқитувчини ҳурматлайдилар, севадилар”.
Икки-уч ёшида ота-онасидан етим қолган Б.Содиқов меҳрибонлик уйларида ўқиди-ўсди, кўп яxши кишилар тарбиясини олди, зинама-зина одимлаб, тадрижий равишда ўсиб, камол топиб борди. 1961-62 йиллари Термиз шаҳридаги 2-сон мактабда директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари, 1962-66 йиллари кечки ишчи-ёшлар мактабининг директори вазифаларини бажарди ва таълим-тарбия ишларининг самарасини оширишга эришди.
Б.Содиқов 1966 йили Термиз давлат пединститутига ишга таклиф қилинди. 18 йил кафедра мудири вазифасида ишлаб, кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашга муносиб улуш қўшди. Академик С.Р.Ражабов раҳбарлигида илмий иш олиб борди. 1978 йили “V-VIII синф ўқувчиларининг ижтимоий фойдали меҳнатининг педагогик асослари” деган мавзуда номзодлик дессертациясини ҳимоя қилди. Унинг вилоят, республика газета ва журналларида таълим-тарбия масалаларига бағишланган 200 га яқин, жумладан, 30 та илмий-назарий ва методологик тўпламларда мақолалари эълон қилинган. “Диққат ва нутқ фаолияти” (1988), “Меҳрибонлик уйларида тарбия” (1997), “Педагогик маҳорат психологияси” (1999), этнопсихология, умумий психология, ижодиёт психологияси соҳаларида илмий-методик асарларини чоп эттирди ва қўлланма матнларини тайёрлади.
Моҳир педагог, олим ва шоир бир неча йиллар давомида шеърлар ёзган. Устознинг даста-даста шеърлари “Сурхон куйлари”(1959), “Осмондаги дарвоза” (1974), “Песня для детей” (Москва, 1983), “Қўнғироқча” (1983), “Мактаб қўшиғи” (1984), “Бойчечак” (1987), “Қирқ оёққа қирқ пайпоқ” (1990) альманах тўпламларда эълон қилинган. Шунингдек, “Малик ва илик” (1995), “Тадбиркор бола” (1996) каби алоҳида чоп эттирган шеърлар тўпламлари китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинди.
Б.Содиқов “Зарабоғ тонги”, “Армон”, “Сеҳристон”, “Лу ва Ли ҳақида эртак” назмий достонлари, “Олисдаги шуълалар” болалар хотиралари қиссаларининг муаллифидир. Унинг шеърларида инсонийлик, бахт, қувноқ болалик, Ватан табиатига меҳр-муҳаббат туйғулари ўз ифодасини топгандир. Шеърлари болалар адабиётининг мавзу уфқини кенгайтириш билангина эмас, балки ўйноқилиги, қувноқлиги, юморга бойлиги билан ҳам ажралиб туради.
Ўзбекистон халқ шоири Пўлат Мўмин Болтажон Содиқов ҳақида шундай ёзади: “Болтажон Содиқов – термизлик шоир. Унинг болаларга ёзаётган шеърларини кўпдан ўқиб, кузатиб юраман. Шеърларининг кўпчилиги “Тонг юлдузи”, “Ғунча”, “Гулхан”да чиқиб туради. “Осмондаги дарвоза” (1974) тўпламидан ҳам талай шеърлари ўрин олган. Шоирнинг шеър ва эртаклари йилдан йилга яхшиланиб, болаларбоп бўлиб боряпти. Болтажон ўз шеърларида серқуёш Сурхон воҳасининг бетакрор чиройини куйлашга интилади”.
Шоир ҳақида бир сурхонлик ёш шоир, публицист Сирожиддин Иброҳимнинг фикрлари эътиборимни тортди: “Бундан бир неча йил олдин ўтган адабиёт кунларида Болтажон Содиқов шеър ўқиди. Билмайман, аллақандай ҳис бутун вужудимни чулғаб олиб, юрагимни ҳапқиртира бошлади. ”Шеър зўрдир-да!” – дерсиз. Йўқ! У ҳам бир боиси йўқ жўшқинликдан бошқа нарса эмасди. Менинг ҳисларимга туртки берган – минбарда турган зарабоғлик чол, Зарабоғ ”оҳанг”и, Зарабоғ ”тил”и эди. Шунда илк бор англадим – Зарабоғимнинг ўз оҳанги, ўз тили бор экан”.
Устоз ҳақида Филология фанлари доктори, адабиётшунос олим П.Шермуҳаммедов шундай деб ёзганди: “Болтажон Содиқовнинг ҳажвий, юмористик шеърлари ҳам зўр қизиқиш билан ўқилади. Унинг шеърларида ёмон баҳо олувчи дангасалар, ота-онасини ҳамиша алдаб юрадиган ишёқмас танбаллар ҳавж этилади”.
Домла 70 йилдан ортиқ педагогик фаолиятларида минглаб ёшларга таълим-тарбия берган, мутахассис кадрлар тайёрлашда фидоийлик кўрсатган. У кишининг 50 нафардан зиёд илму фан соҳасидаги шогирдлари фан номзоди, 10 нафардан ошиғи фан доктори илмий даражасига эришган. Бекмурод Қодиров педагогика фанлари доктори, халқаро педагогика фанлари академиясининг академиги, Қудрат Жўраев филология фанлари доктори, Сайфулла Турсунов, Темур Ширинов, Эшқобил Холиқов тарих, Музаффар Оромов биология, Мамат Ҳайдаров педагогика фанлари доктори, профессорлардир.
Болтажон Содиқовнинг бир қанча шеърлари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тинчликни асраб-авайлаш, юртни севиш, уни ардоқлаш мавзуларида битилган. Масалан, “Онажон Ватан”, “Тинчлик учун”, “Истиқлол”, “Ватаним”, “Ўзбекистоним”, “Истиқлол ёшлари”, “Мен бахтиёр ўзбекман” сингари шеърлар ва “Мустақиллик мадҳи” каби қўшиқлар битган. Ушбу шеърларда юртимизнинг нақадар серқуёш ўлка эканлиги, тўрт фасл тароватини ўз вақтида намоён этиши, пахта, ғалла ва меваларга бойлиги ҳамда энг муҳими, халқнинг бахтини ўйлаши жўр овозда куйланган. Масалан, “Ватаним” номли шеърида шундай жумла келтирилган:

Download 25,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish