ТАЛАБАЛАРНИНГАХБОРОТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДА УЯЛИ
ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ
Абдусаматова Ш. -ЎзМУ тадқиқотчиси
«Телефон» сўзи ажнабий тилдан олинган бўлиб, овозни узоқ
масофага узатиш маъносини билдиради. Кейинги 1-1,5 асрда телефон
алоқаси ва теҳникаси жуда тез ривожлана бориб, мисли қўрилмаган
тараққиѐтга эришилди. Бугунги кунга келиб, бизда «уяли телефон» деб
номланаѐтган, бошқа халқларда «чўнтак телефони», «қўл телефони»,
«ҳаракатланувчи телефон» каби турли номлар билан аталаѐтган телефон
тури кенг тарқалди. Натижада телефон нафақат овозни узоқ масофага
узатиш воситаси, балки сурат ва видеотасвирга тушириш, уларни бош-
қаларга юбориш, овоз ѐзиш, қисқа мактублар (CMC) юбориш. интернетга
кириш, масофадан туриб таълим кўникмаларини қабул қилиш каби бир
қанча ишларни амалга ошириш воситасига ҳам айланиб қолди. Аммо
телефонда суҳбатлашиш ва ахборатларни қабул қилиш одоби ҳаммада бир
хил эмас. Одатда телефонда сўзлашганда киши аввал «Ассалому алайкум»
дейди ва шундан кейин ўз ахборотларини, информацияларини етказади
ѐкигапини эшитади.Агар телефон қилишса, саломига алик олиб, ўзини
таништириб, мулойим сўзлаш керак. Адашиб қўнғироқ қилган одамга дўқ-
пўписа қилмай, «кечирасиз, бошқа жойга тушдингиз» дея маданий муомала
қилмоқ зарур.
Маълумки, ер юзининг кўпгина жойларида телефондан фойдаланганда
«алло» деб мурожаат қилинади. Аслида, «алло» дегани инглизча «хелло» -
салом деган сўзнинг бузилган ҳолда ўзлаштирилган кўринишидир. Демак,
инглиз тилидаҳам, телефонда сўзлашув саломдан бошланар экан.
Телефонлар асосан автомат станцияси (АТС) орқали уланганлиги учун
унда сўзланаѐтганда ҳақоратомуз гаплар, ички сирингиз, севги изҳор этиш
каби муносабатлар қилинмайди. Чунки, Сизнинг телефонингизга АТС бир
вақтнинг ўзида бир неча телефонларни улаб қўйиши ва Сизнинг гапингизни
кўпчилик эшитиб туриши мумкин.
Телефонда ҳеч қачон «айтиб қўйинг, чақириб қўйинг» каби буйруқлар
берманг. Эҳтимол, дастакни кўтарган одам Сиздан ѐши катта улуғ одамлар, ота-
344
оналар бўлиши мумкин. Бу беодобликка киради. Ҳамма-вақт «илтимос»,
«кечирасиз», «айбга санамайсиз», «ташаккур», «раҳмат», «марҳамат» каби
илтифотли сўзларни қўллаш керак.
Шу боис, ҳам бугун телефонда суҳбатлашишни тартибга солиш,
телефон орқали бўладиган алоқаларнинг меъѐри ва одобларини баѐн
қилиш зарурати туғилди. Шундан келиб чиқиб, берилаѐтган мавзу
долзарб ҳисобланади. Афсуски бугун бу иш билан деярли хеч бир одам
ѐки гуруҳ жиддий шуғулланмаѐтир. Муаммолар эса борган сари кўпайиб
бормоқда.
Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиѐн тарафи ҳам бўлганидек,
уяли алоқа воситасининг ҳам манфаатли ва зарарли тарафлари бор. Агар
уни манфаат йўлида ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса,
неъматга нисбатан ношукрлик бўлади, киши ўзининг дунѐси учун ҳам,
охирати учун ҳам зиѐнга ишлайди.
Тасаввур қилинг! Сиз махсус жойда нимагадир тайѐрланаѐтган
эдингиз. Шунда бир гуруҳ ѐшлар қўлларига телефонларини олиб, суратга
олишни бошлаб юборишади. Энг асосийси, сурат ва овозни ѐзмоқчи
бўлаѐтган
ѐшлар
Сиздан
рухсат
сўрашни
ҳаѐлларига
ҳам
келтиришмайди. Уларнинг фикрича, суратга ѐки овоз ѐзишга шайланган
киши хаммадан юқори туради, унга биров халақит бермаслиги лозим.
Одобли инсонларга шу муносибми? Йўк! Бу иш ўта
одобсизликдир!
Айтайлик, таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш учун аудиторияда
ўтирган талабанинг телефони бехосдан жиринглаб қолди, ҳамманинг
диққати ўшанга қаратилади, талаба эса эркин ҳолда унга жавоб бера
бошдайди. Бу қанчалик ҳурматсизлик ва бедодлик. Таълим процессида
бошқаларнинг диққатини чалғитади ва ўзгалар учун ўта одобсизлик
ҳисобланади.
Ёш болалардан кўпчилигининг қўлида ҳам уяли телефон, уларнинг
ўқиб таълим олиш ўрнига телефон ўйнаб, турли беҳаѐ сурат ва
саҳналарни томоша қилишларига қандай чидаш мумкин?! Мактаб
болаларига уяли телефонни ман қилиш ҳақида гап-сўзлар юрибди.
Болаларни, ѐшларни илм олишдан, ҳақиқий маърифатли ва маданиятли
бўлишдан бошқа тарафга бураѐтган нарсалар ичида уяли телефоннинг
ҳам борлиги ниҳоятда ачинарли ҳолдир!
Юқорида зикр қилинганига ўхшаш афсусланарли холатлар ҳаѐтда
анчагина бор. Буларни тўғрилашимиз керак. Бу муаммони ҳал қилиш
учун асосан, одоб-ахлоқни, таьсирчан таълим-тарбияни йўлга
қўйишимиз керак.
Олдинлари оддий телефон, ҳозирда эса уяли алоқа воситаси
(телефони) сотиб олишда одамлар турли меъѐрларга асосланишлари
ҳаммага маълум. Кимдир уни яхши ният билан, кимдир бошқа мақсад ва
ниятлар билан сотиб олади. Шунинг учун ҳам:
345
Телефон сотиб олишда уни яхшиликларга, манфаатли нарсаларга
ишлатиш, яқин кишиларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, уларга яхши сўз
ва тилакларни тақдим этиш, ўз хожатини тезроқ битказиш орқали
вақтни
тежаш
ѐки
сўзлашув
воситасининг
имкониятларидан
фойдаланиш ниятини қилиш керак.
Шунингдек, уяли алоқа жиҳозидан, бошқа асбоблар билан ҳам
рухсатсиз одамларнинг суратларини олиш ва овозларини ѐзиш мумкин
эмас. Рухсат сўраб, огоҳлантириб кўйилса, у ўзини тартибга солиши,
гапини ўнглаб гапириш учун тайѐргарлик кўриши мумкин. Чунки, ҳар
бир инсон бошқаларга гўзал тарзда кўринишни ва маъноли гапиришни
истайди.
Ҳаѐтда бундай ҳолатлар тез-тез такрорланиб туради. Бу каби
беодобликларга чек қўйилиши лозим.
Айниқса болаларга уяли алоқа жиҳозини олиб беришга
шошилмаслик, олиб берганда хам, фақат зарурат юзасидан ишлатилишини
йўлга қўйиш лозим. Ундан кўпроқ болаларнинг қаердалигини билиб
туриш, баъзи ишларга чорлаш мақсадида фойдаланиш, яьни уларга фақат
гаплашиш имконини берадиган жиҳоз олиб бериш керак. Шу билан бирга,
болаларнинг жиҳозларини назорат қилиб, ичидагиларини тез-тез
текшириб туриш лозим.
Мажлисларда, жамоат йиғинларида ва расмий қабул, таълим-тарбия
чоғида, ҳамда илмий анжуманларда уяли алоқа жихозини ўчириб қўйиш
талаб этилади.
Чунки қўнғироқ овози мажлислардаги сўзловчига ҳам, тингловчига
ҳaм халакит беради, илмдан чалғитишга сабаб бўлади. Зарурат бўлган
тақдирда эса, суҳбатдагилардан узр сўраган ҳолда, ташқарига чиқиб
гаплашиш, кўпчилик орасида бўлганда бу одобга қаттиқ риоя қилиш
лозим.
Уяли алоқа воситаси орқали сухбатдошга қўнғироқ қилишдан олдин
қўнғироқ қилинаѐтган шахс ҳолатини банд ѐки банд эмаслигини аниқлаб
олиш керак, бир оз муддат ўтказмай туриб, қўнғироқни қайтариш
беодобликдир. Чақирилган одам алоқага чиққанда, чақирувчи биринчи
бўлиб салом бериши керак, сўзлашиш давомида кавшаниб туриш,
шунингдек, овозини соҳталаштириб гапириш ѐки ѐлғон хатлар ѐзиб,
ўзгаларни масхара қилиш ҳам ўтакетган беодобликдир. Ўзаро
сўзлашувни тамомлагач, гўзал сўзлар ва эзгу тилаклар билан
хайрлашишкерак.
Бировнинг телефон рақамини унинг рухсатисиз бошқаларга
бермаслик талаб этилади. Чиқимдан қочиб, бировнинг телефонига
рақамини чиқариб яъни «гудок» ташлаб кўйиш ва унинг жавоб
қайтаришини кутиш беодобликдир. Қўнғироқ бўлган пайтда жавоб бера
олмаган киши имкон топган заҳоти унга жавоб қайтариши лозим. Ўзига
келган ҳар қандай хатни бошқаларга тарқатавериш мумкин эмас.
346
Кишиларга уяли алоқа воситаси орқали хат ѐзишда ҳам одоб-ахлоқ,
чегараларнга риоя қилиш лозим
Do'stlaringiz bilan baham: |