УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ИННОВАЦИОН
ҒОЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ
Хушмуродова И.Б. - Қарши ДУ ҳузуридаги
АЛ директори, п.ф.н.
Таълим тизимида инновация, интеграция ва ўқитиш сифати
мониторингини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаѐтган илмий
изланишларда ўқув-тарбия жараѐни натижавийлигига алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Бундай йўналишдаги тадқиқотларда ўқитиш сифати
мониторингининг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш,
компетенциявий ѐндашувга асосланган давлат таълим стандартлари
(КЁДТС)ни татбиқ этиш, узлуксиз таълим тизимига инновацион ғояларни,
ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилишга оид илмий
жиҳатдан асосланган таклифларни,тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш,
таълим ва ўқитиш сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, ўқитиш
сифати
мониторингини
автоматлаштиришга
алоҳида
эътибор
қаратилмоқда.
Ривожланган
мамлакатлар
таълим
тизимидаги
инновацион
жараѐнлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, таълим тизими
йўналишларига ҳамоҳанг равишда амалга оширилмоқда. ЮНЕСКО
маълумотларига
биноан
(―Янгиланиш,
ривожланиш,
демократия
манфаатлари мақсадида ташкил қилинган таълим‖), бу йўналишлар:
таълимга умумбашарий глобаллашув ва инсонпарварлик ѐндашуви, таълим
мазмунини умуммаданий, ижтимоий ва экологик, фанлараро интеграция ва
технологиялаштириш;
таълимнинг
узлуксизлиги
ва
узвийлигини
таъминлаш, унинг ривожлантирувчи функцияларини инобатга олишга
қаратилмоқда.
Бутун жаҳонда таълим тизимида амалга оширилаѐтган кенг
қамровли ислоҳотлар кишилик жамиятининг олий мақсади бўлиб келган -
жисмонан ва ахлоқан баркамол, ақлан етук, маънавий бой инсонни
тарбиялаш муаммосининг ечимини топишга қаратилган бўлиб, бу
демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятида муҳим аҳамият касб
этади ва рақобатбардош кадрларни тайѐрлаш тизимининг натижали
самарадорлигини замонавий талаблар асосида ошириб бориш вазифасини
қўяди. Жаҳонда таълим тизимининг ривожланиш тенденциялари
интеллектуал ривожланган, рақобатбардош комил инсонни тарбиялаш -
энг асосий, кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалардан бири
эканлигини кўрсатмоқда. Ёш авлодга таълим бераѐтган ўқитувчилар
бугунги кунда ўзлари замонавий таълим-тарбия сирларидан воқиф
бўлишлари, замонавий педагогик ва инновацион технологияларни
359
эгаллаган, ахборот-коммуникация воситаларидан оқилона фойдалана олиш
кўникмаларига эга бўлишлари талаб этилади.
Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида педагогик амалиѐтнинг
турли томонларини қамраб олаѐтган кучли инновацион импульс ҳаракати
давом этмоқда: таълим сифатини ошириш, натижаларини олдиндан
белгилаш, инновацион, ахборот ва коммуникацион технологияларни
таълим жараѐнига татбиқ этиш, интерфаол ўқитиш, таълим менежментига
қаратилган ѐндашувлар вужудга келмоқда.
Ўзбекистонда янги ғоялар, инновацион технологияларни таълим
жараѐнига татбиқ қилиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги, бир
неча марказлар, жамғармалар фаолият кўрсата бошлади. Инновацион
технологиялар марказлари, Республика ўқув-методик маркази, ―Истеъдод‖,
―Устоз‖ жамғармалари бугунги кунда республикамизда таълим - тарбия
жараѐнига янги технологияларни татбиқ қилиш муаммолари ва уларнинг
ечимларини топиш бўйича кенг фаолият олиб бормоқда. Айниқса, 2018
йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ПҚ-
3698-сонли ―Иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий
этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида‖ги қарори мамлакатимизни инновацион ва илмий-техник
ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиѐсатини амалга оширувчи орган
ташкил этилганлиги илғор тажрибаларни ўзимизнинг республикамизда
жорий этиш, фаолият кўрсатаѐтган ―янги таълим модели‖ тизимини
такомиллаштириш, инновацион ғояларни ўрганиш устида қизғин иш олиб
борилиши лозимлигини кўрсатиб беради. Унинг ҳузурида Инновацион
ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
шакллантирилганлиги
катта
аҳамият
касб
этиб,
ривожланган
мамлакатлардаги таълим, тарбия тизимини ўрганиш, илғор тажрибаларни
оммалаштириш, анъанавий- ―ахборотли ўқитиш» ўрнига ўқитувчи ва
ўқувчи ролини ўзгартириш зарурлигини белгилаб беради. Шу жиҳатдан
олганда, қуйидаги ҳолатлар инновацион технологияларни таълим-тарбия
жараѐнига татбиқ этишнинг долзарблигини кўрсатиб беради:
-баркамол авлодни тарбиялаш талаби уларга энг илғор билим бериш,
объектив борлиққа тизимли ѐндашув тамойилидан фойдаланишни талаб
қилиши;
-жаҳон андозаларига мос келадиган таълим сифатини ошириш
мақсадида илғор педагогик тадбирлардан фойдаланиш зарурлиги;
-фан-техника тараққиѐтининг ўта ривожланганлиги натижасида
ахборотларнинг кескин кўпайиб бораѐтганлиги ва уларни ѐшларга
билдириш учун вақтнинг чегаранганлиги;
–кишилик жамияти тараққиѐтининг шу кундаги босқичида назарий
ва эмперик билимларга асосланилган тафаккурдан тобора фойдали
натижага эга бўлган, аниқ якунга асосланган техник тафаккурга ўтиб
бораѐтганлиги ва бошқалар билан тавсифланади.
360
Мамлакатимизда
педагогик
инновацияларни
қўллаш
мустақиллигимизнинг биринчи кунлариданоқ бошланди. Айниқса, 1997
йилда Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни ва
―Кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастури‖ қабул қилиниб, уларда кўрсатилган
талабларни бажариш босқичлари белгилаб олинди ва бу ишларни амалга
ошириш бўйича мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга оширилди.
Таълим-тарбия жараѐнига инновацион технологиялар татбиқ қилинди,
янги авлод дарсликлари яратилди ва ―ўқитувчи-ўқувчи‖ шаклидаги, яъни
субъект-субъект‖ муносабатлари қарор топди.
Маълумки, ўқитиш технологияси - биринчидан, педагогик
технологиянинг жараѐнли-ҳаракат аспектини англатади. Бу таълим
жараѐнини ўзгарувчан шароитларда, ажратилган вақт давомида
истиқболлаштирилган натижаларига кафолатли эришишга ва конкрет
таълим-тарбия
жараѐнларинии
амалга
оширишни
инструментал
таъминловчи усул ва воситалар (технологик операция)ларнинг тартиб
бирлигини ўзида мужассамлаштирган таълим моделини ишлаб чиқиш ва
амалга оширишнинг технологик жараѐни:
Иккинчидан, педагогик технологиянинг жараѐнли-баѐнли аспектини
ифодалайди. Бу мақсадни амалга ошириш ва истиқболда белгиланган
натижаларга эришиш бўйича педагогик ҳамда ўқув фаолиятини
лойиҳасини бажаришнинг баѐнидир. Таълим техзнологияси-педагогик
технологиянинг илмий аспектини белгилаш учун ишлатилади.
2017 йил 7 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси‖да хам мамлакатда янги мазмундаги узлуксиз таълим
тизимини яратиш вазифаси қўйилди, унинг таркибида эса янги мазмун ва
моҳиятдаги инновацион олий таълим тизимини шакллантириш бош
йўналиш сифатида белгиланди ҳамда таълим жараѐни субъектлари
фаолиятини
инновацион
ташкил
этиш
технологияларини
такомиллаштиришга йўналтирилди. Демак, таълим тизимида инновацион
жараѐнларни ташкил қилишнинг илк қадамларидан бири бу –
ўқитувчиларни
инновацион
педагогик
жараѐнга
тайѐрлигини
таъминлашдир.
Мамлакатимизда ўқитувчи таълим ва тарбия жараѐнини ташкил
қилар экан, уни бошқаради, давлат аҳамиятига молик вазифаларни амалга
оширади, давлат мақсадлари асосида янги авлодни жамият учун
шакллантиради. Шунга кўра, ўқитувчи ўз фаолиятини янги услубда
ташкил қилишга тайѐр бўлсагина, ҳали кашф қилинмаган кашфиѐтларга
бой бўлган инновацион педагогик жараѐнни ташкил қилади ҳамда ҳар
томонлама баркамол шахс шаклланиши учун зарур педагогик шарт-
шароитни яратади. Демак, таълим тизимида инновацион жараѐнларни
361
ташкил қилишнинг илк қадамларидан бири бу – ўқитувчиларни
инновацион педагогик жараѐнга тайѐрлигини таъминлашдир.
2018 йилнинг Ўзбекистон Республикасида ―Фаол тадбиркорлик,
инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили‖ деб
эътироф этилганлиги педагогик амалиѐтнинг турли томонларини қамраб
олаѐтган кучли инновацион импульс ҳаракати давом этаѐтганлигидан
далолат беради ҳамда таълим сифатини ошириш, натижаларини олдиндан
белгилаш, инновацион, ахборот ва коммуникацион технологияларни
таълим жараѐнига татбиқ этиш, интерфаол ўқитиш, таълим менежментига
қаратилган ѐндашувларга мурожат этишни тақоза этади.
Бугун мамлакатимизда кўплаб ўқитувчиларимиз педагогик ғоялар
тарғиботчисига айланишди, тасдиқланган дастлабки материаллар
билангина эмас, балки ўзининг шахсий ижодий режаси асосида иш
юритмоқдалар. Янгиликка, эркинликка, мустақиликка интилиш ҳозирги
замон ўқитувчисининг шахс сифатлари таркибига кириб улгурди, энди
анъанавий ўқитиш тизими ўз ўрнини миллий истиқлол ғояси билан
суғорилган ва қатъиян илмий асосда ташкил этилаѐтган инновацион
педагогик тизимга асосланмоқда. Дарҳақиқат, ўзбек халқининг миллий
маънавиятида
инсонпарварлик,
билимдонлик,
ахлоқийлик,
ватанпарварлик, илмга чанқоқлик, бунѐдкорликка, ижодкорликка интилиш
фазилатлари етакчи ўринда туради. Ёш авлодга таълим бераѐтган
ўқитувчилар бугунги кунда ўзлари замонавий таълим-тарбия сирларидан
воқиф бўлишлари, инновацион технологияларни эгаллаган, ахборот-
коммуникация воситаларидан оқилона фойдалана олиш кўникмаларига эга
бўлишлари талаб этилади.
Бу техник ва инсон ресурсларини ҳамда уларни ўз олдига таълим
шаклларини оптималлаштириш вазифасини қўя олувчи ҳамкорлигини
ҳисобга олган ҳолда дарс бериш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча
жараѐнларини яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли усули.
Ўқитиш
сифатини назорат қилиш ва баҳолашда таҳсил
олувчиларнинг ѐш ва психо-физиологик хусусиятларига мос равишда
таянч, умумтаълим фанларига оид умумий
ҳамда фанлараро
интеграциялашган компетенцияларнинг шаклланганлик даражасини
баҳолаш ва коррекциялаш имкониятини таъминлайди.
Таълимнинг
юксак
сифатини
ҳамда
мамлакатда
амалга
ошиpилаѐтган чуқуp иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлаp, pивожланган
демокpатик давлат баpпо этиш талаблаpига жавоб беpувчи кадpлаp
тайѐpланишини таъминлаш умумий ўрта таълим тизимида фаолиятли
ѐндашувга
асосланган
таълим
бугунги
кун
талабларига
мос
келмаѐтганлиги сабабли ўқув фанларини ўқитишнинг принципиал янги
методологияси сифатида компетенциявий ѐндашувга асосланган давлат
таълим стандартлари, ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиб амалиѐтга
жорий этишни тақозо қилади.
362
Ўқитиш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тизими асосини
стандартлар, ижтимоий буюртма ҳамда меҳнат бозорида мутахассисларга
қўйилган эҳтиѐж, методологик ѐндашув ташкил этиб, унинг функционал
структурасини модель предметларининг ўзаро мантиқан боғлиқлиги,
алоқадорлигини ѐритиб бериши, моделлаштириш субъектлари ва таълим
жараѐни иштирокчиларининг таълим муҳитидаги боғлиқлигини тақозо
қилади.
Таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялари
асосида таълим сифатининг ҳолати диагностикасини амалга ошириш,
коррекциялаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берувчи
ўқитиш сифати мониторингининг моделини амалиѐтга жорий этиш ўқув-
тарбия жараѐни самарадорлигини кафолатлаш имконини беради.
Ўқитиш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш сифат кўрсаткичлари
тизими: параметр ва индикаторлари, мониторинг технологиялари ҳуқуқий,
ижтимоий, квалиметрик, психологик ва илмий-методик асосларга эга
бўлиб, интеллектуал ривожланган рақобатбардош баркамол авлодни
тарбиялашнинг муҳим омили ҳисобланади.
Ўқитиш сифатини назорат қилиш ва баҳолашда ўқувчиларнинг
умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларини
бажариш динамикасини ҳамда унга таъсир этган омилларни аниқлаш,
мониторинг натижаларига кўра ўқувчилар билимида аниқланган
бўшлиқларни тўлдириш ҳамда сифатли таълим-тарбия жараѐнини
оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш, жамият, фан ва техника,
технологиянинг ривожланиш тенденциялари асосида давлат таълим
стандартлари ва ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритиш бўйича
таклифлар тайѐрлаш, турли педагогик технологияларнинг қўлланиши
натижаларини ўзаро таққослаш, педагогларнинг таълим жараѐнида илғор
педагогик, ахборот-коммуникация технологиялари, психологик, дидактик
ва методик усуллардан фойдаланишидаги муаммоларни аниқлаш, уларни
тўлдириш йўллари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўқувчи, таълим
муассасаси ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг таълим-
тарбия сифатига оид ҳолатини башоратлаш асосида сифат муаммоларини
комплекс ҳал қилиш имкониятини беради.
Ўқитиш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш таълим сифати
бошқарувида алоҳида категория ҳисобланиб, педагогик фаолият
натижалари юзага чиқарилиши ва педагогик тизим фаолиятининг пировард
мақсад, белгиланган меъѐр даражасига мослигини аниқлаш, меҳнат ва
таълим хизматлаpи бозоpида pақобатбаpдошлилик таъминланганлигини
акс эттирувчи умумлаштирилган хусусият ҳисобланади.
Таълим муассасаларида ўқитиш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш
асосида амалга оширилган педагогик тадбирлар ўқувчиларнинг билим,
малака, кўникмалари ва компетенциялари даражаларини таққослаш,
ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тайѐрлаш, касб-ҳунар
363
танлашга йўналтириш тизимини такомиллаштириш, таҳсил олувчининг
тўлақонли билим олиши учун унга энг мақбул педагогик, дидактик,
психологик шарт-шароитларни яратишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Келажакда таълим тизимида ўқитиш сифатини назорат қилиш ва
баҳолашда автоматлаштирилган ахборот бошқарув тизими таълим сифати
кўрсаткичлари асосида умумий ўрта таълим тизимида таълим сифатининг
ҳолати бўйича самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Шундай қилиб, инновацион технологиялар - таълим-тарбия
жараѐнининг мазмунига янгилик бахшида этиб, таълим методлари,
воситалари, шакллари, ўқитувчи ва таҳсил олувчи ўртасидаги янги
муносабатлар мажмуини ташкил қилишга ва таълим жараѐнига тизимли,
технологик ѐндашувни талаб қилиб, ўзида таълим мақсадларини
ойдинлаштиришни, кашфиѐтга бўлган интилувчанликни объектив
баҳолашдек муҳим белгиларни акс эттиришга йўналтирилган бўлиши
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |