1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМ РИВОЖИДА АХБОРОТ -



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet192/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   217
ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМ РИВОЖИДА АХБОРОТ - 
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Султонова А. - ТМИ катта ўқитувчиси
 
Таълимни компьютерлаштириш, кенг маънода эса ахборотлаштириш 
ўрганиш учун зарур ахборотни танлаш, уни таълим шаклига солиш, бу 
ахборотни ўқувчиларга ўзлаштириш, тушуниш ва эслаб қолиш учун бериш 
мақсадида ахборот технологиясидан фойдаланиш, мутахассисларнинг 
умумий маълумоти ва касбий тайѐргарлигининг сифатини ошириш учун 
жаҳон андозаларига жавоб берувчи ахборот технологияларини таълим 
жараѐнига жорий этиш демакдир.
Таълим жараѐнида ахборот технологияларидан фойдаланиш 
таълимнинг мазмуни, шакллари ва усуллари ўзгаришига кучли таъсир 
кўрсатади. Бу ўзгаришларнинг натижаларини қуйидагича таърифлаш 
мумкин: маълум фанлар тўплами бўйича билим ва кўникмалар олишни 
назарда тутувчи анъанавий ѐндашув ўрнини, таълимга интеграцион 
ѐндашув эгалламоқда; Дунѐни билиш анъанавий ўрганиш йўли билан эмас, 
балки унинг моделини тузиш орқали амалга оширилади; Шунчаки билим 
ва кўникма олиш эмас, балки билим ва кўникма олиш жараѐнида 
ўқувчининг шахсини шакллантириш таълимнинг мақсадига айланади; 
Ўртача шахсга йўналтирилган ѐндашув ўрнини ўқувчига нисбатан 
индивидуал психологик ѐндашув эгаллайди.
Таълим соҳасидаги инновацион жараѐнлар, ўтмиш анъанавий 
педагогик таълимотлар негизида янги ғоялар туғилади. Фалсафий 
таълимга тааллуқли бўлган инновациялар таълим фаолияти мақсадлари, 


364 
мазмуни, усуллари, ўқитиш методлари ва шакллари, таълим фаолиятини 
ташкил этиш орқали янги таълим бериш самарадорлигини оширишни ўз 
ичига олади.
Педагогик инновациялар объектларнинг хилма – хиллиги таркибида, 
файласуфлар тайѐрлаш амалиѐтида амалга ошириладиган инновацион 
технологиялар булади. Бу эса, "Фалсафа" (бакалавр) бакалавриат 
дастурини тамомлаган битирувчининг педагогик фаолияти турига мос 
келадиган касбий ваколат бўлиб, яъни ўқув жараѐнини ташкил этиш ва 
ўтказиш усулларини ҳамда амалий қобилиятларини эгаллаш уларни 
умумтаълим ва касбий таълим муассасаларида педагогик фаолиятларида 
инновацион таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишни ўз 
ичига олади. 
Бундан ташқари, ҳар бир тадқиқотчи ҳар доим ўқув машғулотининг 
электрон ахборот таълим муҳити билан боғланган ҳолда ушбу муҳитда 
ишлайдиган технологияларга ва барча электрон таълим ресурсларига 
кириш имкониятига эга бўлиши керак. 
Инновацион технологиялар, 
таълимнинг фаол ва интерактив шаклларининг барчаси таълим жараѐнига 
киришни назарда тутади. Инновацион технологиялар талабаларнинг 
ижодий 
қобилиятларини 
ривожлантириш, 
уларни 
инноватсия 
механизмларини ўзлаштириш, ҳаѐтий муаммоларни ҳал қилиш усулларини 
топиш, ижодий фикрлашни ривожлантиришга ѐрдам беради. 
Инновацион технологиялар татбиқи - фалсафий таълим тизимида 
"Фалсафа" (бакалавр даражаси) йўналиши ўқув жараѐнида, илмий 
тадқиқот ишларига тайѐрлаш, семинарлар, илмий ва амалий ишларда 
иштирок этиш, конференциялар, симпозиумлар, педагогик ва ўқув-
услубий фаолияти тарзида ўтказилади. 
Фалсафий таълимда инновацион технологиялар фаолияти - дизайн 
иши амалий технологиялари (тажрибадан ўрганиш, ишларни таҳлил 
қилиш), электрон портфел, медиа технологиялари, синхрон ва (ѐки) 
асинхрон алоқа технологиялари Интернет орқали амалга оширилади. 
Бу 
технологиялар ўқувчиларни ўқув жараѐнига жалб қилади, юқори даражада 
қизиқиши ва фаолиятни таъминлайди, ўқув жараѐнида интенсификатция 
қилишга, келажакдаги профессионал фаолиятнинг техноологик мазмуни, 
моделлаштириш имкониятини беради. 
Фалсафий таълимда - рақамли медиа технологиялари (инглиз медиа - 
воситалари, усули, воситачиси билан) таълим соҳасидаги фаолиятнинг 
воситачилик алоқаси сифатида ва мулоқот усулларидан бири сифатида 
қўлланилмоқда.
Рақамли медиа – компьютер, Интернет – орқали талабаларнинг 
мустақил ишларида намоѐн бўлади. Масалан, ўқитувчи томонидан 
тақдимот (електрон версия) талабаларга кенг кўламдаги муаммолар 
доирасида мавзулар рўйхати тақдим этилади, мавзу талаба томонидан 
мустақил равишда танланиши мумкин. Электрон тақдимотлар масалан, 


365 
МС Power Point дастурида слайдлар сифатида тайѐрланади. Тақдимот 
устида ишлаѐтганда, электрон тақдимот мазмуни ва дизайни учун 
талабларда бошқарув талаби қўйилиши керак. Баъзи талабларга эътибор 
қаратсак: ахборотнинг долзарблиги ва илмий табиати, асосий 
тушунчаларни аниқлаш, кўргазмали кетма-кетликлар (рақамли, статистик 
маълумотлар, графикалар, диаграммалар ва бошқалар). 
Таъкидлаш жоизки, тақдимот услуби (дизайн ва мултимедия 
эффектлари) ўқувчиларнинг диққатини унинг таркибий қисмига қаратади, 
ўрганилаѐтган материалларга қизиқиш ва эътиборни оширади, унинг 
ассимиляция қилинишини таъминлайди. Ўқув жараѐнида медиа 
технологияларини жорий этиш келажакдаги касбий фаолият учун зарур 
бўлган талабалар ўртасида профессионал ва касбий малакаларни 
шакллантиришга ѐрдам беради. 
Шундай қилиб, фалсафий таълимда яъни «Фалсафа» (бакалавриат) 
йўналиши бўйича инновацион технологияларни қўллаган ҳолда 
шахслараро ва маданиятлараро ўзаро муносабатлар муаммоларини ҳал 
қилиш учун рус ва чет тилларида оғзаки ва ѐзма шаклда мулоқот қилиш 
қобилиятини, 
асосий фалсафий билимларни оғзаки ва ѐзма тақдимот 
усулларини, 
илмий ва фалсафий тадқиқотларнинг турли усулларини 
касбий фаолиятда қўллаш қобилиятини, илмий адабиѐтларни (шу 
жумладан чет тилида) илмий таҳрир қилиш қобилиятини ўзлаштириш 
кўникмаларга эга бўлиш қобилиятини шаклланишига олиб келади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish