1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet181/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   217
 
 
ТАЛАБАЛАР ОНГИГА МИЛЛИЙ ҒОЯНИ СИНГДИРИШДА 
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎРНИ 
 
Ташметов Т. – ЎзМУ магистранти 
 
Талабаларда миллий ғой ва унинг мазмун- моҳияти бўйича билим, 
кўникма ва малакаларни ривожлантириш, уларда буюк аждодларимизнинг 
миллий ғоя тўғрисидаги қарашлари ва бой маънавий меросларини ўрганиш 
асосида ҳосил қилинади. Талабаларда миллий ғояни ўргатиш. ―Миллий 
истиқлол ғояси: асосий тушча ва тамойиллар‖, ―Маънавият асослари‖ 
фанидан ташқари режа асосида ўтиладиган ҳар бир фанни ўрганиш 
жараѐнида олиб борилса бўлади. Олимларнинг кўп йиллик изланишлари ва 
тажрибаларига кўра ўқув жараѐни ҳамда режадаги фанларнинг ўқув 
дастурларини ўрганиб чиқиш натижасида талабалар онгига миллий ғояни 
сингдиришда замонавий компьютерлардан фойдаланиш ўзининг ижобий 
самараларини беради. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17 йиллигига бағишланган 
тантанали 
маросимдаги 
йиғилишда 
таълим 
тизимида 
ахборот 
технологияларидан фойдаланишнинг аҳамиятини қуйидагича таъкидлади: 
―- таълим соҳасида замонавий ахборот ва компьютер технологиялар, 
интернет тизими, рақамли ва кенг форматли телекоммуникацияларнинг 
замонавий усулларини ўзлаштириши, бугунги тараққиѐт даражасини 
белгилаб берадиган бундай илғор техникалар нафақат мактаб, лицей ва 
коллежлар, олий ўқув юртларига, балки ҳар қайси оила ҳаѐтига кенг кириб 
бориши учун замин туғдиришнинг аҳамиятини чуқур англаб олишимиз 
лозим‖-, деган эдилар. 


337 
Таълимнинг 
замонавий 
технологияларини 
қўллаш, 
ўқитиш 
жараѐнида 
юқори 
самарадорликка 
эришилади. 
Инновацион 
технологияларнинг асоси бўлган интерфаол технологиялар миллий ғоя, 
миллий мафкурани теран фикрлаш билан англаб олишда талабаларнинг 
фаолиятини фаоллаштиради, уларни мустақил фикрлашга, фаолликка, 
бирдамликка, жамоа бўлиб ишлаш бир-бирига қайғуриш орқали 
жипсликка чорлайди ва билимларни бойитишда самаралий таъсир 
ўтказади. Бевосита таълим жараѐни марказига талаба шахси қўйилади. 
Бинобарин, таълим жараѐнида ижтимоий тренинг машғулотларининг 
миллий минталитетга мос шаклларидан самарали фойдаланиш тарихий ва 
маданий меросни чуқур ўрганиш билан бир қаторда илғор, замонавий 
билимлар эгаси бўлишга интилишнинг ошишига туртки бўлади. Таълим 
муассасаларда яратилган ўқув қўлланмалардан тортиб, синфлар ва 
аудиторияларгача мафкуравий таълим берувчи ижтимоий рекламалар 
билан 
қуроллантириш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Энг 
муҳими 
– 
мамлакатимизда қабул қилинган Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури ҳар 
томонлама баркамол, билимли, малакали ѐшларни вояга етказишнинг 
жамиятимиз томонидан қабул қилинган тарихий ҳужжат эканини 
тушунтириш ва уни амалга оширишга бутун кучни сафарбар этиш зарур. 
Янгича ѐндашув, янгича фикрлаш асосида ўқитиш жараѐнида билим 
олувчиларнинг ўқув-билув фаолиятининг самарали шакл ва услубларини 
жорий этиш, уларнинг мустақил ишларини самарали ташкил қилиш керак. 
Ўқув-тарбия жараѐнларини илмий ва методик жиҳатдан мукаммал ташкил 
этиш муваффақиятлар гаровидир. Бунда барча турдаги машғулотлар ва 
мустақил топшириқлар ўқувчиларни ўйлашга, ижодий меҳнат қилишга, 
ҳар томонлама фикр юритишга, берилган топшириқларни ўз ҳаѐтий 
тажрибаларига асосланиб ҳал этишга ўргатади. Машҳур инглиз адиби 
Ж.Бернард Шоу топиб айтганидек, ―Билимга элтувчи ягона йўл, бу — 
фаолиятдир‖. Ана шундай фаолиятнинг ўқувчи ва ўқитувчи меҳнати 
кўринишидаги турлари омихталашганида кутилганидан зиѐдароқ натижага 
эришиш мумкин бўлади. 
Зеро, ҳозирги замон ўқитувчиси тадбиркор тарбиячи ва педагог, 
мафкура ишларининг фаол қатнашчиси, ўз фанининг устаси ҳамда дарс 
бераѐтган фанни, илмий ҳақиқатни ѐш авлодга санъаткорона ўргатадиган, 
ўз меҳнати билан жамиятнинг маънавий талабларини болаларга 
англатадиган, ўз устида мунтазам иш олиб борадиган, педагогик 
технологиялардан хабардор шахс бўлиши лозим. А.С.Макаренко таъбири 
билан айтганда "Яхши устоз махсус кўриш қобилиятига эгадир: у ўз 
шогирдлар қанотлари қандай ўсаѐтганини кўради"- деб ўқтирганлар. 
Таълимнинг савиясини ошириш жараѐнида дастлаб, таълим маскани 
мутахассисларининг дарс бериш малакасини ошириш ҳамда таълим 
масканларига 
жалб 
қилиш 
билан 
Республика 
ва 
хорижий 
мамлакатларининг таълим масканлари билан тажриба алмашиш, уларни 


338 
курсларда ўқитиш билан ўқув материалларини тушуниш ва эслаб қолиш 
ҳар хил интерактив методларни қўллаш билан эришилади. Шу нуқтаи 
назардан, юқори сифатли таълим беришга, аудиторияларни замонавий 
қилиб ҳар томонлама жиҳозлаш билан эришилади. Компьютер ва видео 
жиҳозларни қўллаган ҳолда эслаб қолиш, ўқитишнинг сифатини ошириш 
ўқувчиларни керакли адабиѐтлар билан таъминлаш ва ишлаш учун шарт-
шароитлар яратиб бериш муҳим вазифалардан биридир. Асосийси, ўқиш 
жараѐнида ѐш авлодни қизиқиши, ҳохиши, янги билимларга эга бўлиши, ўз 
устида тинимсиз ишлаши ва жавобгарликни ҳис қилиш муҳимдир. Шунинг 
учун таълим жараѐни қуйдаги муҳим қоидаларга асосланиши керак: 
ўқувчиларнинг писихологик ҳолатини тушуниш, ўқувчиларни реал ҳаѐтий 
муаммолар билан қизиқтира олиш, назария билан амалѐтни боғлаган ҳолда 
ѐшларни фикирлашга ўргатиш, ѐш авлод билан гуруҳ бўлиб ишлашга 
қодир бўлиш ва керакли ижодий даражага эришиш, ҳамда 
ўқитувчиларнинг илмий билимларидан қатъий назар улар дарс бера олиши 
ўқувчилар билан бирга ишлай олиши муҳим омиллардан биридир. 
Замонавий педагогик технологияларни амалда қўллаш орқали 
ўқитувчининг ҳақиқий ўқитувчилик фаолиятига ўтиши, яъни у 
тингловчини фақатгина ўқитиши эмас, балки тингловчиларнинг 
билимларни ўрганиш, ўзлаштириш бўйича машаққатли меҳнатига 
раҳбарлик қилиш, уларга қулай, осон, мақсадга тез етказадиган ва 
самарали йўл-йўриқлар, усулларни тўғри танлаб кўрсатиш ва амалда 
самарали 
қўллаш 
орқали 
ўз 
педагогик 
маҳоратини 
ҳамда 
тингловчиларнинг билимлари сифати ва тарбияланганлик даражасини 
мунтазам ошириб боришга эришишдан иборат.
Технология (жараѐн сифатида) учта қоида билан тавсифланади: 
-
жараѐнни ўзаро боғлиқ босқичларга тақсимлаш; 
-
изланаѐтган натижага (белгиланган мақсад) эришишга 
қаратилган ҳаракатларни изчил ва босқичма-босқич бажариш; 
-
қўйилган мақсадга мос натижага эришишнинг зарурий 
шарти ҳисобланган технологик муолажа ва амалларнинг бажаришнинг 
алоҳида аҳамият касб этиши билан боғлиқ. 
Педагогик технологиянинг яна бир муҳим тарафи таълим 
жараѐнидаги боланинг ўрни ва унга катталарнинг муносабатидир. 
Педагогик 
технологияни 
лойиҳалаштиришда 
талаба 
шахсининг 
индивидуал ҳамда ѐш хусусиятлари, унинг тайѐргарлик даражаси ҳисобга 
олиниши муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиѐев таъкидлаганларидек, ―Ўзбекистон илм – 
фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак 
технологиялар борасида дунѐ миқѐсида рақобатбардош бўлиши шарт‖ деб 
фикр билдирганлар. 
Компьютер – бу талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини 
такомиллаштиришда янги техник-дидактик восита бўлиб, уларнинг амалий 


339 
тафаккурини кенгайтириб ва чуқурлаштириб, миллий қадрият ва миллий 
ғяни талабалар қалбига сингдиришни юқори даражага кўтаришга хизмат 
қилади. 
Талаба-ѐшлар онги ва қалбига миллий ғояни сингдириш жараѐнини 
уч босқичда олиб бориш мақсадга мувофиқдир. 
Биринчи босқич- талабаларнинг миллий ғоя ва унинг мазмун-
моҳияти бўйча тушунчалари компютер ўқув дастурини қўллаш орқали 
сингдирилади.
Иккинчи босқич-миллий ғоя ва унинг мазмун- моҳияти, асосий 
турларини ўрганиш жараѐнида зарур бўлган график билим ва малакалар 
компьютер ўқув мулоқот бошқарувига (талим берувчи) дастурларидан 
фойдаланиб сингдирилади. 
Учинчи босқич-миллий ғоя, унинг мазмун-моҳияти, асосий ва бош 
ғоялари тўғрисидаги билим ҳамда малакалар аниқ тушунчалар ўқиш 
жараѐнидаги 
компьютерли 
тизим 
асосида 
сингдирилади 
ва 
ривожлантирилади. 
Талабалар онги ва қалбида миллий ғоя, унинг бош ва асосий ғоялари 
тўғрисидаги тушунчаларни компьютер ўқув-мулоқат дастури асосида 
сингдириш самарали бўлади. Бунда халқимизнинг ўтмишдан шу бугунги 
кунгача етиб келган бой маънавий меънрослари, улуғ аждодларимиз Ат-
Термизий, Хоразмий, Яссавий, Аҳмад фарғоний, Абу Райҳон Беруний, 
Муҳаммад Замахшарий, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Бобур, Улуғбек, 
Алишер Навоий каби машҳур алломаларнинг сиймолари, босиб ўтган 
ижод йўлини, бунѐдкорлик ишларини, фан ва маданият оламидаги беқиѐс 
камоли, улар томонидан яратилган бебаҳо дурдона асарларини ҳамда 
халқимизнинг урф-одатлари ҳақидаги хулосаларни, халқ оғзаки ижоди 
намуналарида тараннум этилган миллий ғоя ва унинг асосий ғоялари 
ҳақида шахсда шаклланиши лозим бўлган бунѐдкорлик ғоялари ҳақидаги 
тушунчаларни 
компьютер 
хотирасига 
жойлаштирилган 
мулоқат 
дастуридан фойдаланлади. 
Бунда талабаларга миллий ғоя тушунчасини компьютер ўқув – 
мулоқат дастури асосида сингдириш кетма-кетликда бўлади: 
1.
Миллий ғоя; 
2.
Миллий ғояни бош ва асосий ғоялари; 
3.
Миллий ғоянинг ҳозирги кундаги аҳамияти; 
4.
Миллий ғоянинг турлари (бунѐдкор ва бузғунчи ғоялар) 
5.
Миллий ғоянинг мақсади; 
6.
Мафкура; 
7.
Миллий мафкуранинг ҳозирги кундаги аҳамияти; 
8.
Миллий қадриятлар ва миллий урф одатлар; 
9.
Шоиру олимлар ҳаѐти ва ижоди, асарларининг аҳамияти; 
10.
Қомусий олимларнинг ҳаѐти ва ижоди, асарларининг тарбиявий 
аҳамияти. 


340 
Бу ҳолда миллий ғоя тушунчасини ўрганиш алгоритми қуйидагича 
бўлади: 
1. Миллийлик тушунчаси – бирор халққа тааллуқли бўлган 
ҳислатлар маънавий бойликлар. 
2. Миллий ғоя – муайян халқ, миллатнинг мақсадлар йўлида 
бирлаштириладиган ҳамда сафарбар этадиган, миллий дунѐқараш, эътиқод 
асосларини шакллантирадиган ғоядир. 
3. Миллий ғоянинг асосий босқичлари: тайѐрлаш операцияси, 
ўзгартириш операцияси. 
Қўйилган 
мақсадларга 
эришиш 
учун 
компьютерлардан 
фойдаланишда керакли дастурлар ишлаб чиқилади. Бунда талаба 
мулоқатли дастур орқали компьютердан фойдаланиш имкониятлари билан 
бирга миллий ғоя тўғрисидаги тушунчаларини бойитиш имкониятига эга 
бўлади. 
Юқорида айтилган фикрларга таянган ҳолда талаба – ѐшларнинг 
миллий ғояга бўлган қизиқишларини, эътиқодини кучайтириш ҳамда 
компьютер технологияларидан фойдалана олиш имкониятини бойитиш 
мақсадида шундай бир оптимал вариантни қўллаш керакки, бунда талаба – 
ѐшлар компьютердаги мулоқатли ишчи дастур орқали миллий ғоя 
тўғрисидаги ўз билимларини ҳамда компьютердан фойдаланиш 
имкониятларини ҳамкорликда амалга олиширишга эга бўлсин.
Шундай қилиб миллий ғояни талабалар онгига қай даражада 
сингдириш ва миллий ғояни ўрганиш учун маълумотлар мажмуи таҳлили 
ҳамда бунга замонавий компьютерларни қўллашнинг имкониятлари 
қуйидаги хулосаларни чиқаришга асос бўлади. 
- жаҳонга машҳур бўлган аждодларимизнинг ҳаѐти ва фаолияти, 
асарлари, бунѐдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш 
имкониятларимиз етарли. Уларнинг турмуш тарзи ва бунѐдкорлик ишлари 
баркамол авлодни тарбиялашда ибрат-намуна бўлади. 
- бўлажак мутахассислар миллий ғоя тарғиботига тайѐр бўлишлари 
учун онгида ғоявий бўшлиқ бўлмаслиги лозим. Миллий ғояни ўрганиш 
нафақат ижтимоий гуманитар фанлар, балки аниқ фанларни ўқитиш 
жараѐнида ҳам олиб бориш зарур. 
- миллий ғояни талабалар онгига сингдириш ва миллий 
қадриятларни ўрганишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш 
самарали натижаларга эришилади. 
Миллий ғояни тушунчалари тўғрисидаги билим ва малакаларни 
эгаллашни такомиллаштиришда замонавий компьютер ижодий натижа 
беради. 
Бу қайд этилган омиллардан талаба – ѐшларга мафкуравий тарбия 
беришда фойдаланиш, илм – фаннинг илғор технологияларини қўллашни 
давр талаб қилмоқда. Бу борада олиб борилган ишларимизнинг 
натижалари кўрсатишича, талаба – ѐшларга миллий ғоя тўғрисидаги 


341 
тушунчаларни сингдиришда ахборот технологиялари ва тизимларидан 
фойдаланишнинг аҳамияти беқиѐсдир. 
Хулоса қилиб айтганда, миллий ғоя миллатнинг, жамиятнинг 
маънавий – руҳий олами Фикр-Мақсад-Ғоя-Мафкура деб аталган 
қудратли устунлар узра қад кўтаради. Бу борада ўқитиш тизмини жаҳон 
тажрибалардан фойдаланган ҳолда тўлиқ кўриб чиқиб энг мақбул 
жихатларини амалѐтга тадбиқ қилиш, ҳамда миллий ғоя дарсларини 
самарадорлигини 
ошириш, 
унда 
педагогик 
технологиялардан 
самаралий фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish