МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ ҒОЯЛАРИНИ ЁШЛАР ОНГИ ВА
ҚАЛБИГА СИНГДИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Тожиқулова Ш. – Чирчиқ ДПИ талабаси
Ҳозирги кунда миллий истиқлол ғояларини ѐшлар онгига, ҳаѐт
тарзига сингдиришнинг фан олдига қўйган вазифалари самарадорлигини
ошириш зарурияти, шунингдек унинг истиқболдаги ривожланиш
қонуниятларини жамиятни ахборотлаштириш жараѐнидан мустақил
тасаввур қилиш мумкин эмас. Шунга кўра, миллий истиқлол ғояларининг
назарий-методологик жиҳатларини ўрганувчи илмий билимлар хажми
жадал суръатларда кўпайиб бораѐтгани кузатилмоқда.
Шунга
кўра,
миллий
истиқлол
ғояларини
ўрганишни
ахборотлаштиришнинг зарурияти ҳозирги замон ижтимоий-сиѐсий фанлар
тараққиѐти учун шарт-шароит яратаѐтган катта ўзгаришлар, хусусан
уларнинг интеграциялашуви ва дифференциялашуви содир бўлмоқда.
Ҳозир информатика усуллари ва воситалари инсоннинг бутун
фикрлаш тизимига, амалий ҳаѐт тарзига катта таъсир кўрсатмоқда. Миллий
ғоя ривожланишига назарий-информацион ѐндашув ва компьютерлар
одамлар турмушига чуқур кириб бормоқда. Информатик назария
ижтимоий борлиққа янгича муносабатнинг техник воситалари мажмуи
сифатида миллий истиқлол ғоясини структуравий-функционал илмий
тадқиқотларни ташкил этишга ва уларнинг натижаларини ижтимоий
амалиѐтга татбиқ қилишга жуда катта таъсир кўрсатмоқда.
Миллий ғояга нисбатан қадимдан мерос қолган илмий фикрлашнинг
анъанавий усули, абстракт тушунчалар ва дедуктив мулоҳазаларга
асосланган далиллар ўзгармоқда. Ғоявий-мафкуравий муносабатлар
ҳақидаги
мураккаб
назарияларни
бевосита
текшириш
ҳамда
моделлаштириш, уларни сунъий тилда ифодалаш имконияти кенгаймоқда.
Ғояшунослик фанларининг жуда катта «ахборот босими» уларга тезкор
ишлов беришни тақозо қилмоқда. Натижада, глобал миқѐсидаги
342
ахборотлашишнинг интернет тизимлари ривожланмоқда. Энг муҳими
интернет орқали турли соҳалардаги илмий фаолият ва ахборот
айрибошлашнинг
байналмилаллашуви
содир
бўлмоқда.
Шахсий
компьютерларнинг яратилиши ва кенг тарқалиши ғоявий-мафкуравий
маҳдудликни
бартараф
этишга
ҳамда
ахборот
манбалари
персонификациялашувига имконият яратмоқда.
Билимларга қатъий-мантиқий «ишлов бериш» учун, уларни
фомализациялаштириш усулларини фанга жорий этилиши натижасида,
тадқиқ қилинаѐтган объектларни дисплей экранида схемалар, графиклар,
жадваллар шаклида акс эттириш, имкониятлари такомиллашмоқда. Ғоя
объектларини хиссий идрок этиш, мазкур образларни ахборот
технологиялари воситасида мавҳумликдан конкретлик сари юксалишнинг
ўзига хос шакли вужудга келди. Ахборот технологиялари тизимида
компьютерлар илмий ходимларни оғир меҳнатдан халос этиб, илмий ижод
учун қўшимча имконият, ижодий фикрлаш эркинлигини ошириш учун
зарур шарт-шароит яратмоқда.
Шахснинг мавжуд ахборотга, ахборот технологиясига муносабати,
нафақат унинг маълумотларини тушуниш, ижодий умумлаштириш
даражасига, балки мазкур ахборотни таснифлаш, прогнозлар қилиш
қобилиятига ҳам боғлиқдир. Бундан ташқари, ѐшлар онгига, қалбига
миллий истиқлол ғояларини сингдиришда янги ахборот технологиялардан
фойдаланиш учун замонавий илмий-техникавий асослари ривожланиши
билан, уларга нисбатан консерватив маънавий-маданий мерос ўртасидаги
зиддиятни бартараф қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Ахборот техникаси, энг аввало компьютерлар, олимлар ўртасида
кенг доирада фикр ва турли билим сохаларда ахборот алмашиш, уларнинг
ўзаро алоқа қилиши учун янги имкониятларни яратди. Фан – жамоавий
фаолият бўлганлиги учун уни олимлар ўртасида узлуксиз ахборот
алмашувисиз амалга ошириш мумкин эмас. Бундай ахборот алмашиш
муайян тарихий замонда аждодлар меросига авлодларнинг ворислик
конкрет ижтимоий маконда бир авлодга мансуб олимлар ўртасида
муносабати тарзида содир бўлади. Замонавий ахборот воситалари олимлар
ўзаро алоқа қилишини таъминлайди ва янги имкониятлар яратади.
Ҳозирги замон идеология фанининг ривожланиши, хусусан илмий
тадқиқот усуллари ва воситалари муттасил мураккаблашиб боришида
намоѐн
бўладики,
бу
ахборот
технологияларнинг
интенсив
ривожланишини тақозо этади. Бундай ҳолат миллий истиқлол ғоялари
илмий тадқиқотининг эмпирик даражасига ҳам назарий даражасига ҳам
хос.
Эмпирик
тадқиқот
босқичида
информатиканинг
илмий
экспериментлари катта ахборот манбаларини автоматлаштирилган йўсинда
умумлаштириш ва уларга «ишлов беришга» йўналтирилган замонавий
илмий таҳлилнинг алоҳида турига айлантириш учун имконият яратади.
Назарий тадқиқот босқичида ахборот техникаси ҳар хил илмий
343
гипотезаларни текшириш воситаси бўлиб хизмат қилади, тартибга
келтирилмаган маълумотлар йиғиндиларини илмий-назарий қоидаларга
айлантиришга ѐрдам беради.
Умуман олганда, замонавий ахборот техникаси ва технологияси
миллий истиқлол ғояларини инсон эътиқоди ва ишончига айлантиришнинг
зарурий компонентига айланмоқда ҳамда бу соҳада махсус тадқиқотлар
олиб боришни кун тартибига қўйилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |