1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


БЎЛАЖАК ТАРИХ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet168/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   217
БЎЛАЖАК ТАРИХ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ 
ТАЙЁРЛАШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Мелиева Д. - ЖДПИ талабаси 
 
Таълим ва тарбия тизимини барча бўғинлари фаолиятини замон 
талаблари асосида такомиллаштириш биринчи даражали вазифамиздир. 
Ш.М.Мирзиѐев. 
Бугунги кунда давлатимиз томонидан таълим соҳасида туб 
ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Таълим тизимини янада ривожлантириш 
ва унга Жаҳон таълим тизими стандартларини жорий этиш асосий 
вазифага айланмоқда. Бош мақсад эса – таълимга янгича инновацион руҳ 
бериш, унинг самарадорлигини оширишдир. ХХI аср ахборот 
технологиялар асри. Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув даврида илғор 
педагог кадрлар таълим сифатини янги босқичга кўтариш мақсадида, 
таълим жараѐнида турли интерфаол методлар, инновацион ва педагогик 
технологиялардан фойдаланмоқдалар. Чунончи, педагогик технологиялар 
шундай билимлар соҳасики, улар воситасида учинчи мингйилликда 
давлатнинг таълим тизимидаги сиѐсатида туб бурилиш юз берди, 
ўқитувчилар фаолияти янгиланди,ўқувчи ва талаба ѐшларда билимга 
чанқоқлик, изланувчанлик янада ўсди. Педагогик технология-ҳозирги 
замон дидактикаси ва педагогикаси тараққиѐтининг маҳсули демакдир. 
Уни педагогиканинг ҳозиргача мавжуд бўлган асосий йўналишлари бўйича 
амалий вазифаларни янада юқорироқ даражада амалга ошириш йўлидаги 
янги бошқич дея айтиш мумкин. ‖Педагогик технология‖ термини биринчи 
бор ХХ асрнинг 20-йилларида педагогика бўйича асрларда тилга олинган 
бўлса, бу атама педагогик энциклопедияларда 30-йилларда ўқув 
машғулотларини аниқ ва самарали ташкил этишга қаратилган услублар ва 
воситалар сифатидан ифодаланган. 1979-йилда АҚШнинг Педагогик 
коммуникациялар ва технологиялар ассоциацияси томонидан педагогик 
технологияга қуйидагича таъриф берган эди. Педагогик технология 
билимларни ўзлаштиришнинг ҳамма жиҳатларини қамраб олувчи, 
муаммони таҳлил қилиш ва режалаштириш, муаммони ечимини баҳолаш 
ва уни бошқарувчилар, ғоялар, воситалар ва фаолиятни ташкил қилиш 
усулларини ўз таркибига оладиган комплекс интегратив жараѐндан 
иборат... Б.Ф.Зиѐмуҳамедовнинг таъкидлашича, педагогик технологиялар 
жамият эҳтиѐжидан келиб чиқиб, шахснинг олдиндан белгиланган 
илтимоий сифатларини самарали шакллантирувчи ва аниқ мақсадга 
йўналтирилган ўқув жараѐнини тизим сифатида қараб, уни ташкил 
этувчилар яъни ўқитувчи (педагог)нинг ўқитувчи воситалари ѐрдамида 
таҳсил олувчиларга маълум шароитда муайян кетма-кетликда кўрсатган 
таъсирини ва таълим натижасини назорат жараѐнида баҳолаб берувчи 
технологиялашган таълимий тадбирдир. Н.Сайдаҳмедовнинг фикрича, 


318 
педагогик технология - ўқитувчи (тарбиячи)нинг ўқитиш тарбия 
воситалари ѐрдамида ўқувчи (талаба)ларга муайян шароит ва кетма 
кетликда таъсир кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда 
олдиндан белгиланган сифатларни шакллантириш жараѐнидир. У. 
Нишоналиевнинг нуқтаи назарига кўра, Педагогик технология моҳияти 
дидактик мақсад талаб этилган ўзлаштириш даражасига эришишдан 
иборат бўлиб, уни татбиқ этиш ҳисобга олган ҳолда таълим жараѐнини 
илгаридан лойиҳалаштиришда намоѐн бўлади. Педагогик технология 
педагогик жараѐнни ташкил этишда яхлит ѐки маълум таълим доирасида 
билимларни пухта лойиҳалашга шароит яратади. Ҳозирги давр ўқув 
жараѐнига 
педагогик 
технологийларни 
татбиқ 
қилиш 
билан 
характерлидир. Педагогик технологиялардан фойдаланиш таълим 
технологияларнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, педагогик 
инновациялар, муаллифлик мактаблари ва янги технологияларни 
экспремент қилиш билан боғлиқдир. Бу тажрибалар муайян тизимни ислоҳ 
қилиш ва умумлаштиришда талаб этади. Педагогик технология яҳлит 
ҳодиса сифатида қаралади. Технологиянинг интерфаол сифатлари, 
таркибий қисмлари, тузилмаси, функционал тавсифи, коммуникатив 
хусусиятлари, 
тарихийлиги 
ва 
узвийлиги 
татқиқ 
қилинмоқда. 
―Технология‖, ―педагогик технология‖ тушунчалари ҳамон тадқиқотлар 
бўлишини тақозо этади. Педагогик технология таснифларини асослаш 
технология турлари мазмуннинг ѐритилиши бу технологиларни ўқув 
жараѐнига татбиқ этиш йўлларини белгилаш, таълимнинг барча 
босқичларида унинг самародорлигини оширишга имкон беради. Педагогик 
технологияни амалга оширишда таълим мазмунига таянган ҳолда маълум 
метод ва воситалар қўлланилади. Масалан, тарих дарс жараѐнларида 
компьютерлаштирилган ўқитиш технологиясидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ. 
Компьютерлаштирилган 
ўқитиш 
технологияси 
– 
бу 
компьютердан фойдаланишга асосланган ўқитишдир. Ўқитиш жараѐнини 
мақбул даражада тезкор бошқариш имконияти мавжудлиги, бу ўқитиш 
турининг универсал мулоқот кўринишида эканлиги, психологик 
қулайликлари, ўқитишнинг чекланмаганлиги билан ажралиб туради. Дарс 
жараѐнида мавзуни чуқурроқ ва янада батафсил ѐритишда мавзуги доир 
видео роликлар, жанг нуқталари, муҳороба ҳудудларини акс эттирувчи 
харита ва слайдлар орқали ўқувчиларга тақдим этиш айни муддаодир. Бу 
албатта, ўқувчиларнинг илмий дунѐқарашини ўстириб, илмий-ижодий 
фаолликка чорлайди. Талабанинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга 
олиб имкони борича энг кўп ҳажмда ахборотни ўзлаштириш фақат 
компьютерлар ѐрдамида амалга оширилиши мумкин. Яъни ўқитишнинг 
компьютер технологияси асосида ўқув жараѐнини жадаллалштириш ва 
самародорлигини максимал даражада оширишга эришиш мумкин. Ушбу 
мавзуни ѐритишда тарихий нуқтаи назардан қаралганда Алишер Навоий, 
Ҳусайн Воиз Кошифий ва бошқа йирик мутафаккирлар ҳам таълим-тарбия 


319 
ҳақидаги масалаларини ҳал қилишда асосий эътиборни ўқувчи (талаба), 
шогирд, муриднинг бажариши талаб қилинадиган шартларга қаратганлар. 
Мазкур талаб ҳозирги энг сўнгги педагогик технологияларда янги кашф 
қилинган қоида сифатида қаралмоқда. Бунга ўқувчи бажариши талаб 
қилинадиган ўқув фаолиятининг аниқ алгоритимларини яратиш ва қўллаш 
ғояларига асосланган замонавий педагогик технологияларни далил қилиб 
кўрсатиш мумкин. Буларга таълимнинг жамоа тизими, қобилиятлар 
даражасида таълим беришнинг демократик тизими ва бошқалар мисол 
бўла олади. "Педагогик технология" фанининг асосий вазифалари: бўлажак 
ўқитувчиларимизни замонавий педагогик технологияларнинг назарий 
асосларига оид билимлар билан қуроллантириш, янги педагогик ва ахборот 
технологияларини ўқув жараѐнига татбиқ қилиш, дарслик, ўқув 
қўлланмалари ва дастурлар, маруза матнларини электрон дискларга 
кўчириш ва улар билан ҳар бир талабани таъминлашга эришиш; таълим 
усули; маълум маънода таълим тарбия жараѐнлари, воситалари, шакл ва 
методлари мажмуи ҳамда таълим ва тарбия тизимини оптимал ташкил 
этишдир. Педагогик технологияларнинг аввалги усуллардан афзаллиги, у 
таълим жараѐнини бир бутунликда кўриб, таълим мақсади, унинг мазмуни, 
билим бериш усуллари ва воситалари ҳамда таълим олувчи ва таълим 
берувчиларни мажмуга келтириб, таълим натижаларини аввалдан 
белгилаб, таълим жараѐнини назорат қилиш ва бахолаш каби қисмларини 
ўзаро узвуй боғлаб, мажмуга келтириб туриб, жараѐн лойиҳасини 
тузишдадир. Педагогик маҳоратни технологиялаш ижтимоий зарурат 
бўлиб қолган ҳозирги кунда таълим жараѐнини педагогик технологиялар 
билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб борилиши ўзининг ижобий 
натижаларини кўрсатмоқда. Хусусан, дидактик ўйин технологияларидан ва 
ижодий ўйинлар методи, ўқувчиларнинг ижодий изланиши, билимга 
чанқоқлик, мустақил фикрлашни ривожлантиради. Асосийси ўқувчиларда 
эркин фикрлаш маданияти ривожланиб боради. ―Агар болалар эркин 
фикрлашни ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар‖ 
– дея таъкидлаганди биринчи Президентимиз И.А.Каримов. Конференция 
дарслари эса талабаларни билиш фаолиятини кучайтишга, илмий 
дунѐқарашини ўстиришга, қўшимча манбалардан фойдаланишга, илмий 
адабиѐтлар билан мустақил ишлаш кўникма ва малакаларни орттиришга 
ѐрдам берса, муаммоли таълим технологияси ўқувчиларнинг фаол 
мустақил фаолияти натижасида билим, кўникма ва малакаларини ҳосил 
қилиш ва ақлий фаолиятини ривожлантиришга ѐрдам беради. Таълим 
жараѐнида 
интерфаол 
методларнинг 
қўлланилиши 
эса 
дарс 
машғулотларига жўшқинлик бахш этиши билан бирга талабаларнинг 
диққат эътиборини мустақил билим олишга ўз-ўзини тарбиялашга 
ундайди. Шунингдек, уларда билимдонлик, нотиқлик, вақтга риоя этиш, 
ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш каби илмий-маданий тушунчаларни 
уйғотмоқда. Педагогик технология, ўқув материал тўла ўзлаштириш 


320 
кафолотини беради, яъни ҳар бир талаба ўқув фан дастурини камида 80 % 
ўзлаштиради. Педагогик технология самара ва натижалари хусусида сўз 
берганда, ўқитувчида Давлат таълим стандартларини бажариш, педагогик 
малака, кўникма, маҳорат ортиши, ижодий ўсиш хусусиятлари намоѐн 
бўлса, ўқувчида эса билимлилик, тарбияланганлик, мустақил ҳаѐтга 
тайѐргарлик кабилар вужудга келади ва у секинлик билан ривожланиб 
боради. Ўқитувчи ва ўқувчини бу борада бирлаштирувчи хусусият – 
рақобатбардошликдир. Ваҳоланки, рақобатбардош кадр ҳар қандай давлат 
ва жамият учун зарурий эҳтиѐждир. Таълим жараѐнида педагогик 
технологияларни қўллаш замонавий таълим талаби ҳисобланади. Таълимга 
янгича инновацион руҳ бериш, унинг самарарадорлигини юқори босқичга 
кўтариш мақсадида юртимиз педагог кадрлари чет эл мутахассислари 
билан илмий ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, малака ва тажриба 
алмашмоқдалар. Мазкур илмий алоқалардан мақсад -таълим соҳасида 
илмий ҳамкорлик муҳитини яратиш. Бу каби ислоҳотларнинг туб замирида 
эса ѐшларга замонавий инновацион дарс бериш, уларни ҳар томонлама 
етук, маънан ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказиш, уларнинг илмий 
салоҳиятини янада ошириш ѐтади. Зеро, педагогик технологияларнинг ҳам 
бош мақсади - баркамол инсонни шакллантиришдир. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish