1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet169/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   217
 
МАСОФАЛИ ТАЪЛИМНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
 
Махаммаджонов Н. Д. - АДУ талабаси 
Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим 
муассасаларида 2017 – 2018- ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шакли 
жорий этилди. Бу эса Олий таълим муассасаларида таълим беришнинг 
масофали тизимига ўтиш эҳтиѐжини туғдириши шубҳасиз. Ҳозирги кунда 
компьютер ва ахборот технологиялари жадал суратлар билан янгиланиб, 
ривожланиш билан бирга кундалик турмушимизнинг асосига айланиб 
қолмоқда. Жумладан, фан ва техникада, ишлаб-чиқариш, банк тизими ва 
матлубот, радио-телевидения, маиший хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ, 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тиббиѐт ва бошқа барча соҳаларда 
компьютерлар шу соҳа ходимлари учун асосий иш қуроли-воситаси бўлиб 
қолмоқда. Айниқса интернетнинг пайдо бўлиши бу ўзгаришлар ичида 
алоҳида ўрин тутади.
Интернет 
мультимедиа 
маълумотларни, 
ахборотларни 
узоқ 
масофаларга узатиш ва қабул қилиш воситасидир. Дунѐнинг бир чеккасида 
юз берган ҳодисалар ҳақидаги янгиликлар, маълумотлар интернет 
воситасида бошқа мамлакатларга бир неча лаҳзаларда етиб боради. Худди 
шу имкониятларга кўра интернет сайѐрамизда сиѐсий-иқтисодий, 


321 
молиявий, таълим ва бошқа соҳаларда халқоро ҳамкорлик алоқаларини 
жадаллаштиришга бебаҳо ҳисса қўшмоқда. 
Таълим тизимида ўқув жараѐнини янгидан ислоҳ қилиш, янги 
информацион технологияларга асосланган ўқитиш усулларини ишлаб 
чиқиш, уларни кенг жорий қилиш бугуннинг талабидир. Бунда масофавий 
таълим тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. 
ХХ аср 90-йилларининг бошларида интернетнинг кенг оммалашиши, 
айниқса www. (World Wide Web -Бутун дунѐ ўргимчаклари тўри) 
тизимининг жорий этилиши таълим тизимига янги «масофавий таълим» 
йўналишини олиб кирди. 
Масофавий 
таълим 
бу 
информацион 
ва 
коммуникацион 
технологиялар - электрон почта, интернет, видео конференция, аудио, 
видео маълумотлар ва мултимедия ўқув қўлланмаларига асосланган 
узоқдан туриб ўқитиш, ўргатиш усулидир. Масофавий таълимда талабадан 
доимий фаолият – интерактив ўқитиш талаб этилади. Бу эса 
мутахассиснинг билими ва қобилиятини сифат характеристикасини 
оширади. Ушбу ўқитиш услуби умумий таълим мактаб ўқувчилари ва 
олийгоҳ талабаларига йўналтирилган бўлиб, қандайдир сабабларга кўра 
стационар ўқув юртига боролмаган ўқувчи ва талаба учун мўлжалланган. 
Масалан, 1836-йили Лондон университетида қандайдир сабабларга кўра 
анаънавий ўқув юртига бора олмаган ўқувчи ва талабага ѐрдам сифатида у 
ѐки бу даражадаги ҳужжат (аттестат, диплом)га эга бўлиш учун имтиҳон 
олишга ташкил этилган. Ушбу вазифа ҳозирги кунгача талабаларни 
стационар ўқиши билан бирга сақланиб келмоқда. Дунѐдаги кўпгина 
нуфузли олийгоҳлардаги таълимнинг турли аттестатларини олиш учун 
мўлжалланган дастурлар турли тумандир. Масалан, Австралия Жанубий 
Уельснинг янги университетида 3000 талаба стационар ҳолда ўқиса, 5000 
та талабага сиртқи ва масофали таълим тизими орқали ўқитилади. Сирқи 
ва масофали ўқитиш дастурини амалга оширишда қилинадиган ҳамкорлик 
уларни, сифатлироқ ва кам ҳаражатли бўлишини таъминлайди.
Бундай тажриба, масалан Кеприкон университетлараро теле ўқитиш 
дастурида амалда қўлланган бўлиб, унда Боливия, Бразилия, Чили ва 
Парагвай университетлари иштирок этади. Ана шундай ҳамкорлик мисоли 
бўлиб, "Таълимда ҳамкорлик" дастури хизмат қилиши мумкин. Британия 
ҳамдўст мамлакатларининг юртбошилари 1987 йили барча ҳамкор 
давлатлар учун масофали ўқитиш тармоғини ташкил этишни келишиб 
олишга йиғилишган. Дастурнинг истиқболдаги мақсади - ҳамдўст 
мамлакатларда мавжуд коллеж ва университетлар негизида ихтиѐрий 
таълим олиш имкониятини яратиб беришдан иборатдир.
Бизнинг олдимизда турган муҳим вазифалардан бири бу Олий 
таълим 
муассасаларида 
масофали 
ўқитишни 
жорий 
этиш 
ва 
такомиллаштиришдир. Бу таълим олиш жараѐнида қулайликларни 
оширади. Замонавий компьютер узатиш каналларининг ривожланиши 


322 
телекоммуникация соҳасида ўзига хос тарихий ўзгаришлар киритмоқда. 
Мамлакатимиздаги барча ўқув муассасалари масофадан туриб ўқитиш 
услуби асосида бирлаштирилса, ўқитиш жараѐнини янада юқори поғонага 
кўтариш мумкинлиги аѐн.
Халқаро Кенгашнинг таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги 
кунда, жаҳонда 10 миллиондан ортиқ ўқувчилар шу услуб асосида таълим 
олмоқдалар.
Масофали ўқитиш услубининг афзалликлари қуйидагилар:
- ўқитишнинг ижодий муҳити. Анаънавий услублар асосида таълим 
беришда, ўқувчи фақат берилган материални ўқийди. Масофадан туриб 
ўқитиш услуби асосида эса, ўқувчиларнинг ўзлари ахборотлар омборидан 
керак 
бўлган 
маълумотларни 
қидириб 
топиш 
ва 
ўзларининг 
тажрибаларини бошқа ўқувчилар билан электрон тармоқлари асосида 
алмашиш имкониятларига эга бўладилар; 
 
- иш жойидаги катта ўзгаришларни мавжудлиги. Масофали таълим 
услуби асосида таълим бериш тури миллионлаб ўқувчиларга, айниқса, 
ишлаб чиқаришдан ажралмасдан таълим олаѐтган ўқувчиларга жуда кенг 
шароит яратиб беради.
- ўқитиш ҳамда таълим олишнинг янги ва унумли воситаси эканлиги. 
Статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, масофали таълим услуби 
асосидаги таълим стационар ўқитиш каби унумлидир.
Бундай услубда таълим олаѐтган ўқувчиларнинг устунлиги уларнинг 
энг яхши ва сифатли дидактик материаллар ҳамда салоҳиятли 
маърузачилар билан таъминланишидадир. Ушбу услубда ўқувчилар 
ИНТЕРНЕТ тармоғи орқали "жаҳон бўйича саѐҳат" қилишлари мумкин.
Масофавий таълим тизимини жорий қилишда учта йўналишдаги 
вазифаларни бажариш талаб қилинади:
-
техник

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish