1. Савол: Ёрдам кўрсатувчи қуйидагаларни билиши лозим булган коидалар: Жавоб


Савол: 4. Жароҳатланишларда биринчи ёрдам. Жавоб



Download 124 Kb.
bet5/12
Sana20.03.2022
Hajmi124 Kb.
#504517
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
саволлар В-1

9. Савол: 4. Жароҳатланишларда биринчи ёрдам.
Жавоб : Ёрдам кўрсатиш вақтида қуйидаги қоидаларга қаттиқ риоя қилиш зарур:

  • ярани сув ёки бирор дори-дармонлар билан ювиш, порошок сепиш ёки малҳам дорилар билан мойлаш мумкин эмас, унга тери юзаларидаги ифлословчилар тушиб, йиринглашига олиб келади ва унинг битишига тўсқинлик қилади;

  • ярадан қум, тупроқ, майда тошчалар ва шунга ўхшашларни олиб ташламаслик керак. Яра атрофини эҳтиётлик билан, унинг чегарасидан ташқи томонга қараб токи ярани ифлосламай тозалаб олиш, боғлашдан олдин тозаланган жойга йод суртиб қуйиш керак;

  • ярадан қон лахтаси ва ёт жисмларни олмаслик лозим, чунки бу кучли қон кетишига олиб келиши мумкин;

  • ярани изоляция тасма (лента) си билан ўраш ёки унга тўр (паутина) қуйиш мумкин эмас, чунки бу қоқшол бўлишга олиб келиши мумкин.

Жароҳатланишда биринчи ёрдам кўрсатиш учун мавжуд индивидуал пакетни, уни ўров қоғозида кўрсатилган тартибга мос равишда очиш керак. Боғлам қуйишда унинг бевосита ярага қуйиладиган қисмига қўл билан тегмаслик керак.
Агарда индивидуал пакет бўлмай қолса, унда боғлашлар учун тоза даструмол, мато ва ш.к лардан фойдаланиш мумкин. Ярага бевосита тўғридан-тўғри момиқ пахта қуйиш мумкин эмас. Агар яра бирорта тўқима ёки орган (мия, ичак)да бўлса, бу тўқима ёки органни яра ичига киритишга ҳаракат қилмасдан, устидан боғлаб қўйилади. Жароҳатланишда ёрдам кўрсатувчи қўлларини ювиши ёки йод дамламасини бармоқларига суртиши керак. Яранинг ўзига тегиш ман этилади.


10. Савол: 5. Қон кетишда биринчи ёрдам
Жавоб : Қон кетиш турлари: капилляр қон кетиш- юза яраларида кузатилади, қон ярадан томчилаб оқади;
Веноз қон кетиш- чуқурроқ яраларда , масалан, кесилган, тиғ санчилишидан ҳосил бўлган яраларда қизил рангдаги қоннинг оқиши сифатида намоён бўлади.
Артериал қон кетиш- чуқур чопилган, тиғ яраларида кузатилади, жароҳатланган артериялардан, оч- қизил рангдаги артериал қон тизиллаб отилади;
Аралаш қон кетиш- кўпинча чуқур яраларда, бир вақтда вена ва артериялардан қон кетиш ҳолларида кузатилади;
Қон кетишини боғлаб тўхтатиш: қон кетишини тўхтатиш учун жароҳатланган қўл ёки оёқни кўтариш керак, қони оқаётган ярани боғлаш материали (пакетдаги) билан ёпилади ва яранинг ўзига тегмасдан тепасидан босилади, шу ҳолда қўлларни қўйиб юбормай 4-5 минут ушланади. Агар қон кетиш тўхтаса, унда қўйилган материални олмасдан (силжитмай), унинг устидан бошқа ўрам (пакет) дан ёстиқча ёки момиқ пахта бўлаги қўйилади ва унчалик қаттиқ сиқмасдан яраланган чегара бинтланади (бинт билан ўраб боғланади) токи жароҳатланган қўл ёки оёқни қон айланиши бузилмасин. Оёқ ёки қўлларни бинтлашда бинт ўрамлар йўналиши пастдан баландга-бармоқлардан танага, қараб йўналган бўлиши лозим.
Кучли қон кетишларни агар фойдаланилаётган боғлам билан тўхтатиб бўлмаса, яраланган чегарани таъминловчи қон томирини бармоқлар, жгут ёки бурама (закрутка) лар билан босиш (сиқиш) ёки қўл ёхуд оёқни бўғимидан букиш лозим. Кўп қон кетишнинг барча ҳолларида зудлик билан врач чақириш ва жгут ёки бурама қуйилган вақтни унга кўрсатиш керак.
Ички қон кетишлар – юзнинг тез оқариши, ҳолсизлик, пульснинг жуда тезлиги, ҳансираш, бош айланиши, кучли чанқаш ва ҳушсизлик ҳолатлари билинади. Бундай ҳолатларда зудлик билан врач чақириш керак, у келгунга қадар шикастланувчининг тинчлигини тўлиқ таъминлаш керак. Агарда қорин бўшлиғи аъзолари жароҳатланган деб гумон қилинса, унга сув бериш мумкин эмас. Шикастланган (травмаланган) жойга “совуқ” (музли, қорли ёки совуқ сувли резина пуфак, совуқ намламалар ва ш.к) нарса қўйиш зарур.
Бармоқлар ёрдамида қон кетишини тўхтатиш: қон кетишини, ярадан юқори (танага яқинроқ) бўлган жойдан қон кетаётган томирни қисиб, тез тўхтатиш мумкин. Қон кетаётган томирни етарлича кучли босиш лозим.
Ярадан қон кетиш қуйидаги усулларда тўхтатилади: юзнинг пастки қисмида бўлса- жағ артериясини жағнинг пастги қисмига босиш керак;
Чакка ва пешонада бўлса- қулоқ олди буртмаси олдидаги чакка артерияни босиб;
Бош ва бўйинда бўлса- уйқу артериясини бўйин умуртқасига босиб;
Қўлтиқ ости чуқурлиги ва елка (елка буғини олди) да бўлса- умров ости чуқурчаси суягига умров ости артериясини босиб;
Билакларда бўлса- елка артериясини елка ўртасини остки томонидан қисиб;
Бармоқ ёки қўл панжасида бўлса- икки артерияни (тирсак артерияси ва билак артерияси), билак пасти учлиги қўл панжасига ўтиш жойидан қисиб;
Сонларда бўлса- сон артериясини чаноқ суягига қараб қисиб;
Болдирларда бўлса- болдир артериясини қисиб;
Оёқлар кафтларида бўлса- орқа томони (устки томони) бўйлаб ўтган артерияни қисиб;



Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish