1. Пуркагич ишида эритмани парчалаш даражасининг самарадорликка таъсири



Download 359,2 Kb.
bet5/7
Sana14.04.2023
Hajmi359,2 Kb.
#928361
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Qishloq xo‘jaligi mashinalari nazariyasi va xisobi

Бармоқлар бруси 14 қўзғалмас қарши қирқиш қисми вазифасини бажаради. Брус МСт.6 пўлатдан тайёрланади. Қамраш кенглиги 2,1 м ли ўтўргичда бармоқлар брусига 27 дона бармоқ 8 бирбиридан 76,2 мм оралиқда болтлар билан маҳкамланган. Бармоқнинг икки ёнида таянч вазифасини бажарувчи чиқиқ (таянч) лари бор. Бу таянчлар бармоқларни мустаҳкам тутиб туради, сегментларнинг пастки кенг асо- сини бир оз, яъни чархлаш қийин бўлган қисмини қоплаб, уни поялар- ни қирқиш жараёнида қатнаштирмайди.
Қарши қирқиш пластинаси 9 бармоқнинг ички текис юзасига пар- чин мих билан бириктирилади, йиғиқ ҳолатдаги қирқиш аппаратида бар- моқларнинг қарши қирқиш пластиналари бир текисликда ётиши керак ва бундан кўпи билан 0,5 мм четлашишига рухсат этилади.
Ишқаланиш пластиналари 13 бармоқлар брусига болтлар билан бирик- тирилган. Пластиналар брусни ейилишдан сақлайди ва йўналтирувчи та- янч вазифасини бажаради: ҳаракат вақтида пичоқ елкасининг орқа сирти ва сегментларнинг шу елкадан ташқарига чиқарилган қисми ишқаланиш пластинаси бўйлаб сирпанади.
Босиш панжаси 11 пичоқ устида ўрнатилиб, пичоқ сегментлари- нинг олд қисмини қарши қирқиш пластиналарига босиб туради ва улар ора- сида тирқиш пайдо бўлишига ҳамда сиқувчи кучлар таъсирида елка- нинг эгилишига йўл қўймайди. Сегментлар билан қисқичлар орасидаги тирқиш 0,5 мм бўлиб, панжаларнинг олд учини букиб ростланади.
Бошмоқлар. Бармоқлар брусининг икки ён томони даланинг рел- ефига мосланиб сирпанувчи ички 2 ва ташқи 5 бошмоқларга тая- нади. Ташқи бошмоққа дала тахтаси 7 бириктирилган. Дала тахтаси ва унга ички томонда бириктирилган поячетлатгич иш вақтида ўрилган ўтларни ичкарига йўналтириб, кенглиги камида 30 см ли йўл очади. Ўтўргичнинг навбатдаги ёнма-ён ўтишида унинг ички бошмо- ғи ўрилган ўтлардан тозаланган шу йўлдан сирпанади. Ички бош- моқдаги айиргич-чивиқ 1 ўтларни пичоқ томонга йўналтиради. Бошмоқларнинг пўлат сирпангичлари 6 да устма-уст жойлашган бир нечта тешик бор. Бармоқлар брусининг бу тешиклардаги жойини ўзгар- тириб, қирқиш баландлигини 4-8 см қилиш мумкин. Аппаратни рамага осиш штангалари қирқиш аппаратидаги чувлар 15 ва 17 га шанирли бирлаштирилади, шунда бошмоқлар дала релйефига мосланиб сирпанади.

Download 359,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish