Ротатсион-дискли ўтўргич табиий ўсган ва экилган юқори ҳосилли ўтларни таянчсиз (қарши қирқиш пичоғисиз) ўришга мўлжалланган. 1.1-расмда КРОНЕ фирмасида чиқариладиган Эасй Cут ЭC ўтўргичнинг ротатсион-дискли ўт ўриш аппарати кўрсатилган.
Фирма қамраш кенглиги 2,4 м ли тўрт дискли ва қамраш кенглиги 3,2 м ли саккиз дискли ротатсион ўтўргичлар ишлаб чиқаради. Булар- нинг ўриш аппаратлари вертикал валда айланадиган эллипссимон дисклар 2 ва эллипснинг катта ўқи йўналишида шарнирли бириктирилган иккита ясси пўлат пичоқ 3 дан иборат. Иш вақтида ҳар жуфт диск ўрилган ўтларни қатор уюм кўринишида анғиз устида қолдиради. Пичоқлар ўтларни 30...50 м/с тезликда таянчсиз қирқади.
0ътўргичнинг иш унуми 1,5...3,0 га/соат Машина 0,9 ва 1,4 класс тракторлари билан агрегатланади. Ҳаракат дискларга тракторнинг кетинги ҚОВ дан (нқов = 540 мин-1) карданли вал ва қути 1 ичида жой- лашган цилиндрик шестерналар 4 орқали берилади (қути ичида ҳаракат йўналиши қора чизиқ билан белгиланган). КРОНЕ фирмасининг барча турдаги ротатсион ўтўргичларига ўрнатиладиган Эасй Cут ЭC ротатсион ўриш аппарати чорва молларига озуқа учун экилган ҳар қандай Ўсимлик пояларини тез, осон ва текис Ўради. Ўсимлик поялари
1.1-расм.. КРОНЕ фирмасининг ротатсион - дискли ўт Ўриш аппарати: 1 - пЎлат қути; 2 - эллипссимон диск; 3 - пичоқ; 4 – шестернялар қирқилаётганда машинанинг ҳеч қандай қисмига таянмайди, поя- ларнинг пичоқлар таъсирида олд томонга оғиши эса поянинг бикирли- ги, унинг пичоқ урилганда пайдо бўладиган инертсия кучи ва қисман ёндош пояларга таяниши билан чекланади.
Роторли ўтўргич-майдалагич (1.2-расм) силосбоп беда, маккажўхори, картошка ва қанд лавлаги пояларини ўриш, майдалаш ва бир йўла транспорт воситасига узатиш учун мўлжалланган. Тўсиқ 2 ҳаракат вақтида ўсимлик пояларини олд томонга оғдиради. Пичоқлар 5 горизонтал валда айланувчи барабан 7 га шарнирли бирлаштирилган бўлиб, ўз ўқи атрофида эркин тебрана олади. Пичоқлар ўсимлик поя- ларини 30).. .50) м/с айлана тезликда зарб билан уриб, таянчга тирамасдан қирқади ва қарши қирқиш пичоғи 1 дан ўтказиб майдалайди. Айланаётган ротор пичоқлари ва рамага маҳкамланган пўлат пластина (қарши қирқиш пичоғи) орасида пояларнинг тиқилиб қолмаслиги учун булар орасидаги технологик тирқиш 12 мм ўрнатилади. Тирқишдан ўтиб майдаланган поялар 3 айланаётган ротор пичоқларининг кинетик энергиясини ўзига олиб, йўналтирувчи труба 4 бўйлаб юқорига отилади, сўнгра ўтўргичга тиркалган ёки ёнма-ён ҳаракатланаётган транспорт воситасига тушади.
расм. КИР-1,5 роторли ўторгич-майда- лагич: 1 - қарши қирқиш пичог'и; 2 - тЎсиқ; 3 - майда поялар; 4 - труба; 5 - пичоқ; 6 - сектор; 7 -пичоқлар ўрнатилган барабан
Ўт ўриш баландлиги таянч ғилдиракларнинг сектор 6 га нисбатан ҳолатини ўзгартириб, ростланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |