1. Персонални режалаштириш: мохият, мақсад ва вазифалар Персонални режалаштиришнинг асосий турлари ва босқичлари Персонални стратегия режалаштириш


Мехнат унумдорлиги ва персонал харажатларини тахлил этиш



Download 0,7 Mb.
bet16/17
Sana03.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#733705
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
7-Мавзу

Мехнат унумдорлиги ва персонал харажатларини тахлил этиш. Фаолият даражасини мехнат унумдорлигини ошириш хисобига хам, қўшимча ишчи кучини ёллаш хисобига хам ошириш мумкин. Инсон ресурслари унумдорлиги ва харажатлари нуқтаи назаридан компания инвестицияларини оқилона жойлаштиришни талаб этадиган хохлаган бошқа сармоялари каби кўриб чиқиш мумкин.
Умуман олганда унумдорлик — ходимларнинг муайян сонидан фойдаланган холда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ёки  хизматлар хажмидир. Компания доирасида унумдорлик:
— махсулот бирлиги учун сарфланган мехнат;
— махсулот нархида сарфланган мехнатнинг салмоғи;
— хар бир ходимга тўғри келадиган махсулот сотиш хажми;
— киши соат бирлигига тўғри келадиган ишлаб чиқарилган махсулот;
— мехнат сарфининг қўшимча қийматга нисбатан (ишлаб чиқариш харажатлари билан сотув қиймати ўртасидаги фарқ) фоизи каби кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади. Олинган маълумотларнинг тахлили мехнат унумдорлигини механизациялаш, автоматлаштириш, бошқарувни такомиллаштириш ёки бошқа воситалар хисобига умуман компанияда ёки унинг бўлинмаларида ошириш заруратини аниқлаб беради.
Қисқача хулосалар
Персонални режалаштириш — бу персонални ривожлантириш, унинг касбий ва малака таркибини хисобга олиш, персонални умумий ва қўшимча эхтиёжини аниқлаш, ходимлардан фойдаланишни назорат қилишга қаратилган аниқ мақсадга йўналтирилган фаолиятдир.
Персонални режалаштиришнинг мохияти деганда кадрларга уларнинг қобилиятлари, қизиқишлари хамда ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ зарур вақтда ва керак бўлган миқдорда иш ўрни тақдим этиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Персонални режалаштиришнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
— персонални режалаштиришнинг тартибини режалаштириш бошқа турлари билан мувофиқлаштирилган холда ишлаб чиқариш;
— персонални режалаштиришни корхона умумий режаси билан боғлаш;
— кадрлар хизмати режа гурухи ўртасида самарали ўзаро хамкорлик фаолиятини ташкил этиш;
— корхона стратегиясини муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашадиган қарорларни хаётга татбиқ этиш;
— корхонани стратегик режалаштиришда кадрлар асосий муаммолари ва эхтиёжларини аниқлашга кўмаклашиш;
— корхона барча бўлимлари ўртасида персонал бўйича ахборот айирбошлашни яхшилаш.
Персонални стратегик режалаштириш деганда мунтазам асосда бизнесни ва уни режалаштириш имкониятларини ўрганиш тушунилади. Бунда, биринчи навбатда, янги ахборот технологиялари ва молия ресурслари ёрдамида бошқариладиган алохида ишлаб чиқаришнинг техник воситаларига асосланилади.
Савол ва топшириқлар
1. Персонални режалаштиришнинг мохияти деганда нимани тушунасиз?
2. Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва персонални режалаштиришнинг ўзаро боғликлиги нималардан иборат?
3. Персонални режалаштиришни амалга ошириш учун нималар талаб этилади?
4. Персонални режалаштиришнинг қандай вазифаларини биласиз?
5. Персоналга бўлган эхтиёжни режалаштиришда қайси омиллар бўйича дастурлар ишлаб чиқилади?
6.Иш кучига эхтиёжни босқичма-босқич хисоб-китоб қилиш кўрсаткичларини изохланг?
7. Персонални стратегик режалаштиришнинг мохиятини тушунтириб беринг?
8. Талабни прогноз қилиш деганда нимани тушунасиз?
9. Таклифни прогноз қилиш деганда нимани тушунасиз?
10.Мехнат унумдорлиги ва персонал харажатларини тахлил этиш тушунчасининг мохияти нималардан иборат?

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish