- -
Мундарижа
Кириш 4
1. Оралиқ қурилманинг физик холати 5
2. Нуқсон ва шикастланишларнинг таъсирини ҳисобга олиб оралиқ қурилманинг юк кўтарувчанлиги бўйича кўприк синфини аниқлаш 7
2.1. Кучсизланиш таъсирини ҳисобга олиб ишчи арматуранинг синфини аниқлаш 7
2.1.1. Тўсин кесимининг ҳисобий маълумотлари 7
2.1.2. Ишчи арматура кучсизланишини ҳисобга олиб тўсиннинг мустаҳкамлиги бўйича синфини аниқлаш 8
2.2. Сиқилган зонага утадиган дарзлар таъсирини ҳисобга олиб тўсин синфини аниқлаш 10
2.3. Сиқилган зонага утадиган дарзлар таъсирини ҳисобга олиб тўсиннинг чидамлилиги бўйича сиифини аниқлаш 12
2.4. Қия дарзлар таъсирини ҳисобга олиб тўсиннинг эгилган хомутлар чидамлиги бўйича синфини аниқлаш 13
2.5. Балласт корита плитасининг мустаҳкамликка ҳисоби 15
2.6. Балласт корита плитасининг чидамлиликка ҳисоби 18
Фойдаланилган адабиётлар 22
Кириш
Ўзбекистан ва МДХ мамлакатлари темир йўл тармоғида жуда кўп темирбетонли кўприклар эксплуатация қилинади. Улар ҳар хил вақтда ҳар хил лойиҳа ва лойиҳалаш меъёрлари бўйича қурилган. Уларни эксплуатация қилиш шартлари. Бу кўприкларпи эксплуатация қилиш ҳаракатдаги таркибдан тик ва узунасига тушадиган юкларнинг ошиши, поездлар ҳаракатининг тезлиги ва ҳаракат жадаллиги ошиши муносабати анча қийинлашади. Катта вагонли юклар (айниқса, саккиз ўқли вагонлар) жуда кўп холларда локомотивларга нисбатан кўприк оралиқ қурилмаларига кучлироқ таъсир кўрсата бошлайди.
Жуда кўп кўприкларнинг, техник холати шикастланишлар туфайли унга таъсир қиладиган юкларга хавфсиз эксплуатацияни таъминлай олмайди ва оғир ва (перспектив) истиқболли юкларни ўтказиш учун уларни кучайтиришга катта маблағ талаб қилади.
Кўприклар мураккаб, қиммат турадиган иншоотлардир, уларнинг хизмат муддати кўп холларда 100 йил ва ундан ортиқ. Юкларнинг ошиши муносабати билан иншоотлариинг баъзи элементлари ошаётган юкларни қабул қилишга қодир (лаёқатли) бўлмай қолади. Шунинг учун эксплуатация қилинадиган кўприкларни вақти-вақти билан таъмирлаш, кучайтириш ва қайта қуриш зарурати туғилади. Кўприклар эксплуатация қилишда ишончли бўлиши керак.
Эксплуатация қилинаётган темирбетон кўприкларни текшириш ва синашлар шуни кўрсатдики, баъзи кўприкларда ҳаракатдаги юкнинг конструкция остига тегиши, дарзларнинг кенгайиши, бетоннинг парчаланиши ва ишқорланиши, арматуранинг очилиш ва чириши хавфли тус олиб, уларни таъмирлаш, қайта қуриш, кучайтириш ёки нуқсонли конструкцияларни алмаштириш зарурати пайдо бўлади.
Сунъий иншоотларнинг хеч қанақа чекланишларсиз ишини таъминлайдиган холатда сақлаш мухим вазифалардан биридир.
Оралиқ қурилмаларнинг ишончлилиги ва юк кўтаришини бахолаш уларни сақлаш бўйича комплекс ишида мухим ахамиятга эга.
Мазкур ишда оралиқ қурилма тўсинининг синфини шикастланишларни ҳисобга олиб аниқлаш бўйича саволлар кўрилади ва оралиқ қурилмани эксплуатация қилиш бўйича тавсияномалар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |