2.2. Сиқилган зонага утадиган дарзлар таъсирини ҳисобга олиб тўсин синфини аниқлаш
Оралиқ қурилмани синаш оркали дарзларнинг очилиш эпюраси бўйича сиқилган зонанинг баландлиги урнатилади. Кейин мустахкамликка ҳисоблаш оркали чегаравий эгувчи моментни М формула /1, п.6.4/ дан аниқлашади.
Агар улчанган ‾хф кийматга тугри келадиган синаш юкидан содир бўлган эгувчи момент
M > 0,8 ¯М, (2.24)
бўлса, унда кейинги ҳисоблар сиқилган зонанинг баландлиги хф = ‾хф учун олиб борилади /1, п.6.4/.
Агар М < 0,8¯М бўлса, сиқилган зонанинг стабил баландлиги қуйидаги формуладан аниқланади
, (2.25)
каердаки ¯М – ҳисобланадиган кесимда синаш юкидан хосил бўлган момент;
М – чегаравий эгувчи момент.
Сиқилган зонадаги дарзларни эгувчи момент бўйича мустахкамлигига таъсирини ҳисобга олиш учун сиқилган зона баландлиги п.2.1 даги формуладан аниқланади.
Агар ¯хф > х бўлса, унда чегаравий эгувчи момент п.2.1-даги курсатмаларга мувофиқ аниқланади. Агар ¯хф < х бўлса. унда чегаравий эгувчи момент дарзлар таъсирини ҳисобга олиб, х ни ¯хф га алмаштириб, п.2.1-даги формулалардан аниқланади /1. п.6.4/.
Эгувчи моментни аниқлаш учун 2ТЭ10Л тепловоз билан юклаш таъсир чизиғининг ҳисобий схемаси 2.4,а-расмда келтирилган.
. (2.26)
P = 217 кН – харакатдаги таркибнинг ўқидаги босим, кН;
ΣYi – эгувчи момент таъсир чизиғининг ординаталар йигиндиси қуйидаги формуладан аниқланади (расм. 2.4, а га каралсин):
, (2.27)
Чап ва унгдаги оралиқ кийматлари эса тегишлича формулалардан аниқланади
, (2.28)
. (2.29)
Xi – харакатланувчан юкнинг i – ўқининг координатаси.
(2.27)…(2.29) формулалардан ҳисобланган таъсир чизиғи ординаталари тенг булади
ΣYi=0,33+0,96+1,6+1,4+2,86=6.15 м
ξ > 0,75 бўлганда муваккат юк хиссаси (2.8) формуладан аниқланади
ξ=9,5/13,6=0,714.
А2= ‑0,1∙(0,714 – 0,50)/0,25=0,072
εM = =0,488
εM =1 ‑ 0,488=0,512.
М=0,5117∙217∙11,59=1286,94 кН·м;
Стерженлар сони ва ишчи арматура кесимининг юзаси тегишлича (2.2) ва (2.3) формулалардан аниқланади
ns = ns,0 – ns,сm – ns,кучсиз
ns = 28 – 3 – 2 =23 стержен
As = nsA1
As = 23∙6,16 = 0,018 м2.
Чўзилган оддий бўйлама арматура огирлик марказидан кесимнинг энг яқин киррасигача бўлган масофа (2.4) формула бўйича
аs = (2∙0,0046+5∙0.188+5∙0.174+3∙0,206+3∙0,238) / 23 = 0.141 м.
2.4-расм. Синаш юкидан (2ТЭ10Л серияли тепловоз) содир бўлган эгувчи момент ва кўндаланг кучларни аниқлаш учун схема
Тўсин кесимининг ишчи баландлиги
h0 = 1,71 – 0.141= 1.569 м.
Бетоннинг амалдаги мустахкамлиги R=16,4 MПa (гидроизоляция бузилиши натижасида мустахкамлигининг камайиши) бўлганда, унинг сиқилган зонасининг баландлиги (2.12) дан, чегаравий момент эca (2.16) формуладан аниқланади
x=(330∙180 – 8,5∙(180 – 24)∙19,4)/(8,5∙24)=1.57 см.
М=16∙1000∙0,5∙0,0157∙(1,569 – 0,5∙0,0157)+16∙1000∙(2.08 – 0,5)∙0,23∙(1,569–‑0,5∙0,23)=8645.6 кНм.
Олинган натижа – чегаравий момент шартни каноатлантиради:
М < 0,8¯M, (2.30)
1665 кНм < 0,8∙8645.6=7486.8 кНм.
Шунинг учун сиқилгаи зонанинг стабил баландлиги (2 22) формуладан аниқланади
xc=29,0/(1,5∙0,63 – 1440/4920)=17.85 см.
Сиқилган зона баландлиги бўйича олинган натижага мувофиқ ¯хф < х, демак, оралиқ қурилманинг мустахкамлиги бўйича синфини аникдаш лозим.
Таъсир чизиғининг юзаси ва доимий юкдан хосил бўлган эгувчи момент тегишлича (2.17) ва (2.18) формулалардан аниқланади
Ω=0,5∙4,5∙(13.6-4,5)=20.475 м2
Мр=(1,1∙32.085+1,2∙29.12)∙20.475=1438 кН·м.
Рухсат этилган муваккат юк ва тўсиннинг мустахкамлиги бўйича синфи (2.15) ва (2.19) формулалардан аниқланади
K=(8645.6 – 1438)/(1,15∙0,512∙20.475)=597.85 кН/м;
KП=0,915∙597.85/(19.6∙1,178)=23.69.
Do'stlaringiz bilan baham: |