1 нобель мукофоти атрофида мулоҳазалар



Download 79,36 Kb.
bet5/5
Sana23.02.2022
Hajmi79,36 Kb.
#122319
1   2   3   4   5
Bog'liq
НОБЕЛЬ МУКОФОТИ АТРОФИДА МУЛОҲАЗАЛАР

Наҳотки дарёлар
Оқар тескари,
Наҳотки одамлар
Кезар дарбадар?!”
(Ғ.Ғулом, “Сен етим эмассан”.)
Патрик Модиано романларини мутолаа қилиш бахтига барча китобхонлар мушарраф бўлсин.
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Балли, зукко китобхон! Модиано ижодига чексиз эҳтироминг таҳсинларга сазовор. Агар ижозат этсанг, яна бир қизиқ савол: айт-чи, Хитой ёзувчиси Мо Яннинг “Мусаллас мамлакати” романи мутолааси жараёнида хаёлингдан нималар кечди? Асарнинг композицион тузилиши қайси адибнинг қайси романини ёдингга солиб юборди?
Китобхон: − Аввало, замонавий Хитой ёзувчиси Мо Ян “адабиётда эртак, тарих ва ҳозирги кунни омухта этган реализми” учун нуфузли мукофот билан тақдирланганини эслаб ўтайлик.
“Мусаллас мамлакати”...
Ҳақиқатан, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган даҳшат: Жюгуо вилоятидаги Лошан кўмир конида чақалоқларнинг гўштини тановул қилишар экан! Этингиз жимирлашиб, бир сесканиб тушасиз.
Она қорнидан чала тушган чақалоқларни касалхона ходимлари олиб кетиб тановул қилишаркан: олти ёки етти ойлик ҳомилаларнинг озуқалик қиммати жуда юқори бўларкан...
Провинция прокуратураси бошлиғи бу ғайриинсоний, мудҳиш жиноят билан шуғулланишни махсус бўлим терговчиси Динг Гоуэрга ишониб топширади. Афсуски, кондаги воқеалар Гоуэрнинг ихтиёридан ташқарида кечади. Терговчи келиб қарасаки, бу ердагилар, ҳатто ҳайдовчи-ю аравакашлар бирдек мусалласхўрлик қилишяпти. Динг Гоуэр ҳам бундаги муҳит ва таомил таъсирида ғайриихтиёрий равишда мусалласхўрлик домига илинади, ажойиб-ғаройиб воқеалар иштирокчисига айланади. Кон директори билан партия котиби терговчига суллоҳдек ёпишиб, ҳоли-жонига қўймай, бўккунича мусаллас ичиришади. Гоуэрнинг тасаввури, онг-шурида реал ҳаёт ва хаёлот манзаралари айқаш-уйқаш қоришиб кетади. Оқибат, Лошан кўмир конига чақалоқларнинг гўштини ейишдек мудҳиш жиноятни фош қилиш мақсадида келган Гоуэр тунги одамхўрлик базми чоғида усти очиқ катта ўрага – жамоат ҳожатхонасига тушиб кетиб, нажосатга ғарқ бўлади...
Роман мутолааси жараёнида таом пишириш ва мусаллас тайёрлаш жараёнидаги ажабтовур воқеликлар ўқувчи қалбини ларзага солади, тубсиз мушоҳада уммонига ғарқ этади. Асардаги асосий персонажлардан бири – мусалласшунослик фанлари номзоди, ҳаваскор ёзувчи Ли Идоу билан адиб, кинодраматург Мо Ян орасидаги ёзишмалар тасвир этилган боблар ўзига хос “роман ичидаги роман” бўлиб, хотирамизда савқи-табиий билан Михаил Булгаковнинг фантастикаси ва реалистик насрининг чўққиси ўз ифодасини топган “Уста ва Маргарита” романи гавдаланади. Ушбу ҳайратомуз асардаги Иудеянинг бешинчи прокуратори Понтий Пилатнинг бир куни билан боғлиқ ҳолда Синедрион ҳукми билан ўлимга ҳукм этилган Иешуа Ҳа-Ноцри ҳақидаги шафқатсиз ҳикоя “роман ичидаги роман”нинг ажойиб намунасидир. Янаям қизиғи, таассуротлар ортидан таассуротлар эргашиб, хаёлимизда Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат” романи гавдаланади. Асардаги Румо нойиби, Иудея прокуратори Понтий Пилат ва Байтулмуқаддас Синедриони томонидан ўлим ҳукми чиқарилган Исо Масиҳ ҳақидаги ҳикояни “роман ичидаги қисса” деб аташ мумкин.
Жаҳон адабиёти сара асарларини чуқур ўзлаштирган Мо Яннинг “Мусаллас мамлакати” романида реал ҳаёт ва хаёлот, ривояту эртаклар омухталашиб кетган; тимсоллар моҳиятида теран фалсафий маъно мужассам топган. Адиб асарда одамхўрлик ва нафс қуллиги майлини кескин қоралаб чиқди. Зеро, нафсга қуллик инсон деб аталмиш мукаррам зотни тубанликка, разолатга чорлайди...
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Ташаккур, муҳтарам китобхон. Қалбингда адабиётга, китобга буюк муҳаббат туйғулари янада нурафшон бўлсин. Мутолаа савиясида ибрат даражасига кўтарилганинг ғоят аъло. Кел, академиямиз аъзолари билан яраш-яраш қилиб, тил топиша қолайлик. Қалбингни исёнкор ҳис-кечинмалар беаёв тирнаётгани сабабларини сўзсиз тушуниб етдик. Айт-чи, академиямиз келгусида қандай хайрли ишни амалга оширса, адолат қарор топган бўлади? Кўнглингдаги асл мақсадингни рўйи-рост айт.
КИТОБХОН: − Ташаккур, тўғри англабсизлар. Адабиёт йўналишидаги Нобель мукофоти тарихи билан боғлиқ айрим адолатсизликлар узоқ йиллардан буён қалбимни шафқатсиз тирнаётибди. Адолат қарор топиши учун, ҳамонки Нобель васиятида кўрсатилган қоидалар бир неча бор қўпол равишда бузилган экан, истисно тариқасида яна бир бор қоидани бузишга тўғри келади ва бу ҳодиса, моҳиятан, келажак авлодлар олдида адолат тантанаси учун улуғ ҳодиса бўлур эди. Менинг узоқ йиллардан буён жаҳон адабиётини қунт билан ўрганаётган китобхон-адиб сифатида таклифим шундай: швед академияси Нобель қўмитаси маълум бир йилни алоҳида ажратиб, вафотидан сўнг бўлса-да, қуйидаги гениал адибларни мукофот билан тақдирлаши шарт: Хорхе Луис Борхес, Лев Толстой, Жозеф Конрад, Жеймс Жойс, Марсель Пруст, Франц Кафка, Чингиз Айтматов. Дунё адабиётининг ушбу гигант сиймолари муносиб тақдирланмаган катта адабий мукофот, мен учун – ёлғон!
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Нуктадон китобхон!.. Азиз китобхон, замон ва макон нуқтаи-назаридан бундай қилиш асло мумкин эмас! Тарихни ортга қайтариб бўлмайди, ахир! Хаёлий адабий поездингдаги беназир адибларни мукофот билан тақдирлаш учун фурсат бой берилган, вақт йўқотилган, тушун!
КИТОБХОН: − Дейдиларки, ўлимдан бошқа ҳаммасининг иложи бор. Ўша бой берилган фурсатни излаб, йўқотилган вақтни қидириб, Марсель Пруст ва номлари зикр этилган адибларга Нобель мукофоти тақдим этилишини АСР ҲАҚИҚАТИ деб баҳоламоқ жоиз бўлур эди.
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Бу тарз фикр-мулоҳазаларинг билан билониҳоя ажаблантириб қўйдинг, элитар ўзбек китобхони. Ҳар ҳолда, ғояларинг эзгу, муборак! Бафуржа ўйлаб кўришга арзигулик ҳаётбахш ғоя!
Муҳтарам китобхон, энди сенга сўнгги саволимиз билан мурожаат этамиз: бу йилги мукофотни америкалик шоира Луиза Глюк хонимга топшириб бўлдик; фикрингча, келаси йилги мукофотга қайси адиб энг муносиброқ, деб ҳисоблайсан?
КИТОБХОН: − Илк китоби “Буюк Турон амири ёхуд ақл ва қилич” деб номланувчи серқамров роман-эпопеяси учун забардаст ўзбек адиби Нурали Қобул 2021 йилда энг муносиб номзод деб ҳисоблайман. Модомики, ҳозирда ёзилиш жараёни узлуксиз давом этаётган ўндан зиёд романдан иборат бўлган, ўз халқи ва ватанига бўлган чексиз меҳр-муҳаббати, садоқати юксакликка кўтарган Амир Темур шахси ва шон-шавкати ҳамда буюк Темурийлар салтанатига бағишланган ушбу роман-эпопея ғоявий йўналишда нодир адабий асар бўлиб, унда ватанпарварлик, инсонпарварлик, ҳурлик, бағрикенглик, бунёдкорлик, миллатлараро тотувлик каби инсоний орзу-умидлар акс эттирилган. Мен, таъбир жоиз бўлса, мазкур қамровдор эпик асарни “Тиболар оиласи” ва “Жан-Кристоф”дан кейинги жаҳон адабиётида яратилган улкан “роман-трейв” деб атаган бўлур эдим. Зеро, Темурийлар ва Бобурийлар салтанатининг тамал тошини қўйган Амир Темур элу элатларнинг миллий қаҳрамони, улар кечмиши ва шон-шарафининг мангу тимсоли, жаҳонни ларзага келтирган буюк шахсдир. Шу ёрқин жиҳатларни эътиборга олиб, Нурали Қобулнинг тарихий буюк роман-эпопеяси Нобель мукофоти билан муносиб тақдирланиши лозим ва лобиддур!
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Фикр-мулоҳазаларинг албатта инобатга олинади, муҳтарам ўзбек китобхони. Биз Нурали Қобулнинг роман-эпопеяси таржималарини камоли хайрихоҳлик билан кутиб қоламиз.
КИТОБХОН: − Илоҳим, келажакда барчаси хайрли бўлсин. Ҳақиқат ҳеч қачон завол топмасин. Адолат қуёши ҳамиша муносиб номзодлар устидан мўл-мўл ёғду сочаверсин, иншооллоҳ!

ОҚИЛЖОН ҒОФУРОВ; 2020 ЙИЛ, ФЕВРАЛЬ-МАРТ; ДЕКАБРЬ.





Download 79,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish