Оҳангарон туман Ҳокими А.Н.Абдуллаевга
ИЛТИМОСНОМА
Ҳурматли Абдурасул Неъматович аввало сизнинг ташаббусингиз билан «Тошариқ» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси Сизга ҳозирда маҳалламиздаги бунёдкорлик ишлари жадал кетаётганлигидан миннатдор бўлиб ташаккур билдирамиз.
Ушбу итимосномани ёзишдан мақсадимиз маҳалламизда ишлаётган мутахассисларимизни иш фаолиятини яна бир бор кўриб чиқишингизни сўраймиз. Мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 1 март санасида тасдиқлаган 146-сонли «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори”да ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоллари лавозимига ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли номзодлар тайинланиши тўғрисида таъкидлаган.
Маҳалламиз 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, маҳаллада хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи кейинчалик, раис ўринбосари ловозимлари ташкил этилди. Ушбу лавозимларда ёши катта, ҳаётий тажрибага эга, фарзандлари жамиятда ўз ўрнини топган, намунали аёлларимиз ишлар эдилар. Ушбу аёллармиз маҳалланинг пасту-баландини, ҳар бир оилани келиб чиқиши ҳамда ёшларимизни яхши билишган.
Ҳозирда ташкил этилган “Хотин-қизлар фаоли” лавозимида қишлоғимиз фуқароси 1995 йилда туғилган Субанова Нилуфар Хайдарали қизи ишлаб келмоқда. Биз уни ёмон ишлаябди демоқчи эмасмиз, аммо хали ўз келинлик вазифасини бажаришга улгурмаган, тарбиясида ўн ойлик эмизикли фарзанди бўлган она қандай қилиб маҳалланинг қайнонаси ёки фуқароларига, кексаю-ёшига маслаҳат ёки насиҳат бера олади. Ўз фарзандини айни оналик меҳрига зор пайтида ташлаб қўйиб, эртаю-кеч ишлай олади. Балки давр талаби, ёшларга имкон бериш керакдир, лекин қарорда президентимиз кўрсатиб қўйган ҳаётий тажриба ҳам керакку.
Маҳалламиз ташкил этилгандан буён Кадирова Дилафруз Фатхуллаевна маҳалла тизимида ишлаб келаётганди. У иш жараёнида ўз ҳаётий тажрибаси, ташаббускорлиги, фуқароларни ўз орқасидан эргаштира олиши билан барчани ҳурматини қозонган. Ўзининг яхши муомаласи билан барчани кўнглига йўл топа олган. Мураккаб вазиятларда тўғри холисона хулоса чиқариб, керакли маслаҳат бера олади. Маҳалланинг кексаю-ёшини ва ҳар бир оилани яхши танийди. Ҳар бир хонадондаги вазият билан танишиб бир нечта оилавий келишмовчиларни ижобий хал бўлишида ўз хиссасини қўшган ва оилалар ажримини сақлаб қолган.
Хусусан яқинда бўлиб ўтган OPEN BUDGET лойиҳасининг “Менинг йўлим” дастурида ютишимизга катта хисса қўшиб, куну-тун тинмасдан овоз йиғишда фаол иштирок этиб, халққа мотивация берган инсон.
Биз маҳалламиз фаоллари аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олган холда Кадирова Дилафруз Фатхуллаевнани «Тошариқ» маҳалла фуқаролар йиғини “Хотин-қизлар фаоли” лавозимига тайинлашингизни илтимос қиламиз. Кадирова Дилафруз ўзини ишга бўлган садоқати, фидокорлиги ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажаришига ва сизнинг ҳам ишончингизни оқлашига кафолат берамиз.
«Тошариқ» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари:
Do'stlaringiz bilan baham: |