1 нобель мукофоти атрофида мулоҳазалар



Download 79,36 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi79,36 Kb.
#122319
1   2   3   4   5
Bog'liq
НОБЕЛЬ МУКОФОТИ АТРОФИДА МУЛОҲАЗАЛАР

Мен ҳам бунга ожизман”.
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Жуда таъсирчан, ҳаёт ҳақиқатини, яшамоқ моҳиятини чуқур англашга, одам ва олам ҳақида теран мушоҳада қилишга ундайдиган хулоса. Эътироф этиш керакки, адабиётшунос ва тадқиқотчилар талқин этгандек, асарда биринчи шахс, яъни воқеаларни ҳикоя қилувчи ровий, бугунидан узилиб, ўтмиш билан яшай бошлаган Жаннинг прототипи айнан муаллифниинг ўзидир. Яна бир қизиқ жиҳати, романнинг бош қаҳрамони ким ўзи? Воқеаларни ҳикоя қилувчи Жанми ёхуд унинг хотиралари марказида турувчи навқирон Ингридми? Ёки гоҳида роман воқеалари марказида гавдаланувчи персонаж Ригоми?
КИТОБХОН: − Дарвоқе, романда муаллиф номидан воқеаларни ҳикоя қилувчи ровий Жан – асарнинг етакчи қаҳрамонларидан бири. У йигирма ёшида Венадан поездда қайтаётиб, Сен-Рафаел темир йўл бекатида тушади. Унинг мақсади Франциянинг Ўрта Ер денгизи бўйидаги сайёҳлик маркази бўлган Сен-Тропега йўл олиш эди. У Сен-Рафаелдан чиқаверишда тақдир тақозоси билан қора рангли машинада тўхтаган Ингрид ва Ригони учратади. Бу учрашув Жаннинг тақдири, дунёқараши ва руҳиятида кескин бурилиш ясайди. Хотини Аннет ва Ветзел, Кавано ҳамда Бен Смидан каби оила дўстларининг хиёнатларидан тушкунликка тушган ва жамиятдан четлашган Жан соф кўнгил, олижаноб қалбли ошиқ-маъшуқларга ўз яқин одамларидек меҳри тушиб қолади. Ғариблик ва тушкунлик домига тушган Жаннинг меҳрга муҳтож қалби жамиятда Ингрид ва Риго каби диёнатли, туйғулари пок, ҳалол ва дилтортар инсонлар ҳам борлигидан таскин-тасалли топади. Жан кўнгли беғубор ошиқ-маъшуқларга қалбида лаззатли меҳр-муҳаббат туйғулари туяди, вужудини майин ҳиссиётлар қамраб олади...
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Ҳа, дунё азал меҳр-муҳаббатдан яралган. Инсонпарварлик, бағрикенглик, ростгўйлик, меҳр-муҳаббат, вафо-садоқат каби мунаввар тушунчалар – инсон қалби меҳваридир. Худди Жан тақдирида рўй берганидек, тушкунлик ва узлат дамларида Риго ва Ингрид каби олийжаноб қалб эгаларига дуч келган инсон ўзида руҳан қувват топади; қалбида ҳаётга муҳаббат туйғулари порлай бошлайди. Ушбу мафтункор роман дунё китобхонларининг кўнгил мулкига айланди.
КИТОБХОН: − Чин, “Тўй саёҳати” китобхон қалбини тўлқинлантирадиган бадиияти юксак роман. Қалби яраланган Ингрид ўзини ёлғизлик ва тушкунликка маҳкум этади. Тақдирида, ҳаёт йўлларида Риго ва Ингрид билан кечган кунлари алоҳида маъно касб этган ҳикоячи қаҳрамон Жан Ингриднинг бевақт ўлимидан ларзага тушиб, қалбини уқубатли ҳиссиётлар қамраб олади. У Ингриднинг фожиали ўлими сабабларини ахтара бошларкан, ўтмишни тафтиш қила бошлайди.
Роман мутолаасидан сўнг қалбимни алланечук маҳзун туйғулар, соғинч ҳиссиётлари қамраб олди; хаёлан асар қаҳрамонлари билан бирга яшай бошладим...
Қалбларидаги соф муҳаббат ва тақдирларини фашист босқинчилари оёғи етмаган Жанубий соҳилга олиб кетган боёқиш Ингрид ва Риго ҳар бир лаҳза мавҳум ушбу оламда турли синовларга, машаққатларга дуч келишади. Улар каби жабрдийда инсонлар фашистлар истилоси даврида ҳар ерда пусиб юрган Қора Кўланка каби айғоқчи-ю жосуслар таъқибидан яшаш жойларини ўзгартириб, ҳар лаҳза беркиниб яшашга маҳкум. Ҳатто улар уйда ҳеч ким йўқ, деган таассурот уйғотиш учун чироқларни ўчириб, минг таҳлика остида ўзларини ухлаганга солишга мажбур. Бундай кезларда фақат шивирлаб гаплашишади, жосуслар келиб туртиб қолишса, ўзларини ўлганга солиб ухлашдан бошқа чоралари йўқ!..
Беихтиёр Зулфияхонимнинг қалб нидоси олам узра янграгандек бўлади:
Уруш! Номинг ўчсин жаҳонда,
Ҳамон битмас сен солган алам.
Сен туфайли кўп хонадонда
Ота номли буюк шодлик кам” .
Эвоҳ, малъун Ҳитлер бошлаган машъум уруш туфайли жаҳондаги милион-миллион болалар отасиз, етим қолди!
Ота-онасининг
Тайини ҳам йўқ,
Сут кўр қилгур, ҳароми
Ҳитлер оқпадар
Фарзанднинг қадрини
Қаердан билсин?
Бир қўнғиз мўйловли,
Бароқсоч малъун,
Жигар ранг бир мундир
Истаги учун,
Наҳотки еримиз
Чаппа айланиб,

Download 79,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish