3-мавзу. Меҳнат стажи.
Режа:
1. Меҳнат стажи тушунчаси ва унинг турлари.
2. Меҳнат стажини ҳисоблаш.
З.Айрим турдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнат стажини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари.
4. Узоқ йиллик хизмат даври ва унинг пенсия таъминотини амалга оширилишидаги аҳамияти.
3.1 Меҳнат стажи тушунчаси ва унинг турлари.
Фуқароларга ижтимоий таъминот бериш мезонларидан бири-меҳнат стажидир. Иш стажи деганда ҳодим учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқаи Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланиши шарти билан амалга оширилган меҳнат ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ижтимоий фойдали фаолият даври (вақти) назарда тутилади.
Меҳнат стажи, унинг миқдори ва сифати фуқарога ижтимоий таъминот берилишида муҳим ўрин тутвчи омил бўлиб саналади. Меҳнат стажи одатда фуқаронинг корхона ёки ташкилотдаги меҳнат фаолият давридан иборат бўлади.
Умумий ва махсус меҳнат стажлари мавжуд бўлади.
Ҳар қандай иш даври, шунгингдек, қуйидаги вақтлар ҳам умумий иш стажига қўшиб ҳисобланади ва пенсия таъминотида ҳисобга олинади:
а) Агар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш;
1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.
Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажини, башарти улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари ана шу муаллифнинг асари эълон қилинган
ёки биринчи марта жамоат олдида ижро ёки намойиш этилган кундан эътиборан белгилайдилар;
б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш,
давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;
в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган
соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги
хизмат;
г) якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шу жумладан якка (гуруҳли) ижара
шароитидаги ёки шахсий ёрдамчи, деҳқон (фермер) хўжалигидаги фаолият-
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
д) I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг
хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт;
е) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, аспирантурада, докторантурада
ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;
ж) онанинг (ўгай онанинг) болаларини (ўгай ўғилларини, ўгай
қизларини) гўдаклик ёшида парваришлаган вақти, лекин кўпи билан 3 йил
доирасида (Бола парваришлаш таътили берилгани ҳақидаги иш берувчи
буйруғидан кўчирма тақдим этилиши шарти билан);
з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг,
мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг
хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда
эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр;
и) Ўзбекистон Республикаси муассасалари ва халқаро ташкилотлар ходимлари хотинларининг чет элда бўлган вақти, лекин 10 йилдан ошмаган давр;
Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва П гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.
Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.
Ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш ҳам ота, ҳам онанинг умумий иш стажига қараб амалга оширилади.
Махсус меҳнат стажи деганда эса имтиёзли шартларда ижтимоий таъминот (пенсия билан таъминланиш) ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар, вазифаларда ишлаган давр назарда тутилади. Жумладан, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250 сонли қарори билан "Имтиёзли шатларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар,муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхати тасдиқланган бўлиб, ана шундай ишларда ишлаган даврлар махсус иш стажига, яъни, имтиёзли шартларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқини берувчи даврларга қўшиб хисобланади1.
Do'stlaringiz bilan baham: |