3.4 Узоқ йиллик хизмат даври ва унинг пенсия таъминотини амалга оширилишидаги аҳамияти. Давлат ҳизматининг муайян турлари билан банд бўлган фуқаролар, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда маълум лавозимда ёки фаолиятнинг муайян тури билан банд бўлингани ҳолларда бу лавр меҳнат стажига ҳисобланишдан ташқари қўшимча имтиёзлар берилишига ҳам асос блиши мумкин. Бундай даврни ўзоқ йиллик ҳизмат даври деб номланади.
Маълум лавозим ёки вазифада узоқ вақт меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳодимга махсус унвон ва мартабалар берилишида, меҳнат таътиллари миқдорини белгиланишида, давлат пенсиялари тайинланишида қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа ҳолларда имтиёз ва енгилликлар берилишига олиб келади.
Масалан, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисида НИЗОМ"5 нинг 30 бандига кўра давлат солиқ органлари мансабдор шахсларига махсус унвонлар бериш уларнинг узоқ йиллик ҳизмат даври ҳисобга олингани ҳолда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг лавозим маошларига узок йиллар хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устама ҳақ МИҚДОРЛАРИ ҳам уларнинг узоқ йиллик ҳизмат даври муддатига кўра белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги қонунига кўра (янги таҳрири)6Прокуратура органлари ходимларига эгаллаб турган лавозимлари ва меҳнат стажига мувофиқ даражали унвонлар ёки ҳарбий унвонлар берилади.
Прокуратура органлари ходимларига муддати ўттиз календарь кунидан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади. Ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимларига беш календарь кун, йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса ўн календарь кун қўшимча таътил берилади.
Узоқ йиллик ҳизмат даври ўрта умум таълим, касб-ҳунар билим юртларида, соғлиқни сақлаш муассасаларида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда аҳмиятга эга.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Мехнат стажи нима ?
Меҳнат стажининг ижтимоий таъминотни амалга оширилишидаги
ахамияти қандай ?
Меҳнат стажининг қайси турларини биласиз ?
Умумий меҳнат стажи нима ?
Махсус мехнат стажи ва унинг ахамяти тўғрисида сўзлаб беринг.
Меҳнат стажини ҳисоблаш қандай амалга оширилади ?
Мехнат стажи гувоҳлар кўрсатмасига кўра аниқланишига йўл
қўйиладими ?