Касаба уюшмасининг техник назорати. Хар бир саноат корхонасига касаба уюшмасининг техник назоратчиси бириктириб куйилган. У корхонада мехнатни мухофаза килиш масалаларини кузатиб турувчи давлат назоратчиси хисобланади. Унинг асосий вазифалари каторига бахтсиз ходисаларни текшириш ва хисобга олишни корхона маъмурияти томонидан тугри олиб борилаётганини кузатиб бориш, улим билан тугаган хамда огир ва бир гурух кишиларнинг бахтсиз ходисага учраши холларини текширишга катнашиш ва текшириш материаллари буйича бахтсиз ходисага айбдор булганлар хакидаги маълумотларни, айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш максадида текшириш органларига жунатиш хам киради.
Ўзбекистон Республикасининг саноатда хавфсиз иш олиб бориш ва кон назорати. Бу назоратнинг асосий вазифаси кон маъдан саноати, нефть казиб чикариш, металлургия, геология - кидирув назоратидан ташкари, 70 кПадан ортик босимда ишлайдиган буг козонлари ва идишларни, 115 ºС дан ортик хароратдаги сув иситиш козонлари, буг ва иссик сув ўтказиш кувурлари , юк кутариш кранлари , лифтлар , эскалаторлар , осма йуллар ишларини назорат килади .
Санитар назорати. Давлат санитар назорати Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги санитария - эпидемиология хизматлари оркали амалга оширилади. Санитар назоратининг асосий вазифаси ташки мухитнинг саноат чикиндилари билан ифлосланмаслигини кузатиб боради, шунингдек саноат корхоналарининг санитария - гигиена холатини ва касб касалликларининг келиб чикмаслиги чора тадбирларини амалга оширади.
Энергетика назорати. Давлат энергетика назорати Энергетика ва электрлаштириш назорати вазирлиги томонидан амалга оширилади. Уларнинг асосий вазифаси электр ва иссиклик курилмаларидан тугри фойдаланишни кузатиш ва уларнинг хавфсиз ишлатилишини таъминлаш борасидаги чора - тадбирларнинг амалга оширилишини кузатиб боришдан иборат.
Мехнатни муҳофаза килишнинг жамоат назорати. мехнат конунлари, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси норма хамда коидаларининг бажарилишини кузатиб боради, шунингдек саноат корхонасида бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чикишини ва касб касалликларининг камайишини таъминловчи чора - тадбирларнинг кандай амалга оширилаётганлигини назорат килади.
Баъзи бир рахбар шахсларнинг уз ишига совукконлик ва локайдлик билан караши натижасида мехнатни мухофаза қилиш тартиб - қоидалари бузилиб , бахтсиз ҳодиса юз берса , бу бахтсиз ҳодисанинг огир енгиллиги ва окибатини хисобга олиб , жавобгарлик чора - тадбирлари белгиланади .
Do'stlaringiz bilan baham: |