1. МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ ҚОИДАЛАРИ Мехнатни мухофаза килиш Мехнатни мухофаза килиш - бу тегишли конун ва бошка меъёрий хужжатлар асосида амал килувчи инсоннинг мехнат жараёнидаги хавфсизлиги, сихат - саломатлиги ва иш кобилияти сакланишини таъминлашга каратилган ижтимоий - иктисодий , ташкилий - техникавий , санитария - гигиена ва даволаш профилактика тадбирлари хамда воситаларни имидан иборат .
Мехнатни мухофаза килиш сохасида диалат сиёсати: • корхонанинг ишлаб чикариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг хаёт ива саломатлиги устуворлиги;
• мехнатни мухофаза килиш сохасидаги фаолиятини иктисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошка йуналишлари билан мувофиклаштириб бориш ;
• хужалик юритиш шаклидан катъи назар, барча корхоналар учун мехнатни мухофаза килиш сохасида ягона тартиб - коидаларни белгилаб куйиш :
• мехнатнинг экологик жихатдан хавфсиз шароитлари яратилишини ва иш жойларида атроф - мухит холати мунтазам назорат килинишини таъминлаш
• корхоналарда мехнатни мухофаза килиш талаблари хамма жойда бажарилишини назорат килиш. мехнатни мухофаза килишни маблаг билан таъминлашда давлатнинг иштирок этиши;
• олий ва урта - махсус укув юртларида мехнатни мухофаза килиш буйича мутахасислар тайёрлаш;
• хавфсиз техника, технология ва ишловчиларни химоя килиш воситалари ишлаб чикарилиши ва жорий этилиши рагбатлантириш;
• фан, техника ютукларидан хамда мехнатни мухофаза килиш буйича Ватанимиз ва чет эл илгор тажрибасидан кенг фойдаланиш;
• ишловчиларни махсус кийим ва пойафзал, шахсий химоя воситалари, пархез овкатлари билан бепул таъминлаш корхоналарда мехнатнинг соглом ва хавфсиз шароитларини яратишга кумаклашувчи солик сиёсатини юритиш;
• ишлаб чикаришдаги хар бир бахтсиз ходисани ва хар бир касб касаллигини текшириб чикиш хамда хисобга олиб боришнинг ваш у асосида ишлаб чикаришдаги жарохатланишлар ва касб касалликларига чалинишлар даражаси хакида ахолини хабардор килишнинг мажбурийлиги,
• ишлаб чикаришда бахтсиз ходисадан жабрланган ёки касб касалигига йуликкан манфаатларини ижтимоий химоялаш;
• касаба уюшмалари ва бошка жамоат бирлашмалари, корхоналар ва алохида шахсларнинг мехнатни мухофаза килишни таъминлашга каратилган фаолиятроилама куллаб кувватлаш
• мехнат мухофазаси муаммоларини хал этиш чогнда халкаро хамкорликни йулга куйиш принципларига асосланади .
Мехнатни мухофаза килиш Давлат бошкарувини Узбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазирлиги Давлат мехнат техника назорати ва унинг жойлардаги булинмалари амалга оширади.
Мехнатни мухофаза килиш борасидаги ишларни Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексига, Мехнатни мухофаза килиш тўгрисидаги конунига, Ўзбекистон Республикаси Мехнат вазирлиги томонидан тасдикланган мехнатни мухофаза килиш Қоидаларига ,
" Ўзбекистон темир йуллари " ДАТКсида мехнатни мухофаза килиш ишларини ташкил этиш хакида Низомига ва шунга ухшаш бошка меьёрий хужжатларга асосланиб амалга оширилади.
Мамлакатимизда аёлларнинг эркаклар билан тенг хукуклилиги таъминланган. Аёллар аъзоларининг баьзи хусусиятларини ва аёлларнинг оиладаги мавкеини хисобга олиб, конунда улар учун маълум енгилликлар ва махсус коидалар белгиланган. Аёлларнинг заҳарли моддалар ва ажраладиган кимё саноатининг баъзи тармокларида, ер ости ишларида ва бошка бир канча сохаларда ишлашларига йўл куйилмайди. Фарзанд куриши керак булган эмизикли аёлларга тугдирилади. Бундай аёлларни ва 8 ёшгача болалари бўлган аёлларни тунги ишлардан, ишдан ташкари, махсус енгилликлар дам олиш кунларидаги ишларга жалб килиш ва хизмат сафарига юборишга такикланади. Балогат ёшидаги аёллар учун юк кутариш коидалари белгилаб куйилган. Улар кулда 20 кг гача бўлган юкни ва замбилгалтак билан 50 кгдан ошмаган юкни ташишлари мумкин.Маьмурият баьзи холларда аёлларни врач хулосасига асосан , ўртача иш хакини саклаган ҳолда , енгил ишларга ўтказиши лозим . Саноат корхоналарида ишловчи аёллар учун бола эмизиш хонаси ва шахсий гигиена хоналари ташкил этилади.
Республика мехнат конунларида усмирлар мехнатини мухофаза килишга алохида эътибор берилган. Мехнат конунларига асосан 16 ёшга тўлмаган усмирлар ишга уабул килинмайди. Айрим шароитларда 15 ёшга тўлган ўсмирлар ФЗКУ рухсати билан ишга кабул килиниши мумкин. Бундай усмирлар учун 16 ёшгача 24 соатлик иш хафтаси ташкил килинади. 16 ёшдан 18 ёшгача булган ўсмирлар учун эса иш хафтаси 36 соатдан ошмаслиги керак. Аммо бунда усмирлар учун тўланадиган иш хаки худди шу даражадаги ишларда ишлайдиган балогат ёшидаги ишчиларнинг ўртача иш хакидан кам бўлмаслиги керак.
Усмирлар учун бир календарь ой микдорида, йилнинг энг яхши даврларида ёки узи хохлаган вактда дам олиш кулари берилиши керак. Тунги ишларда, ишдан кейин колиб ишланадиган ишларда, дам олиш кунларида усмирлар мехнатидан фойдаланиш бутунлай такикланади. Ўсмирлар соглиги учун зарарли моддалар ажралиб чикарадиган ишларда уларни ишлатиш мумкин эмас. Машинасозлик саноатида гальваник цехларда, хар хил шамоллатиш тизимларини ремонт килиш ва тозалашда, шунингдек симоб ва симоб бириркмалари билан ишланадиган баъзи бир ишларда усмирлар мехнатидан фойдаланиш такикланади.
18 ёшга тўлмаган ўсмир болаларга 16 кггача, кизларга эса 10 кггача бўлган огирликдаги юкларни кутариш рухсат этилади. Усмирлар ишга кабул килинаётган вактда тиббиёт куригидан ўтказилади. шунингдек 18 ёшга тулгунча тиббиëт куригидан утказиб турилади. Мехнат конуниятига асосан зарарли нш шароитида ишловчилар учун устама хак тўланади ёки иш соати кискартирилади.
Мехнатни муҳофаза килиш бўйича махсус давлат назорати ташкилотларига куйидагилар киради:
1. Касаба уюшмасининг техник назорати.
2. Ўзбекистон Республикасининг саноатда хавфсиз иш олиб бориш ва кон назорати.
3. Санитар назорати
4. Энергетика назорати
5. Енгинга қарши кураш назорати
6. Жамоат назорати