1-мавзу: Ўзбекистон республикасида илмий ва инновацион фаолиятни


Технологияларни узатилишидан кўзланган мақсадларга ва кутилаётган натижага қараб, келишувларнинг тури ва интеллектуал мулкни топшириш натижаси белгиланади



Download 2,57 Mb.
bet32/51
Sana23.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#161837
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51
Технологияларни узатилишидан кўзланган мақсадларга ва кутилаётган натижага қараб, келишувларнинг тури ва интеллектуал мулкни топшириш натижаси белгиланади.
Технологияларни узатиш мураккаб ва узоқ жараёндир, шунинг учун узатишни бошлашдан олдин, технология аудитини ўтказиш орқали технологиянинг потенциалини баҳолаш керак - янгиликни (инновацияни) объектив баҳолаш талаб этилади. Кўпинча, технологик аудитнинг мақсади мижозларнинг барча ихтироларини кашф этиш ва уларнинг кейинги тижорат ҳамда ўтказиш имкониятларини таққослашдир.
Технологик аудитни сифатли ўтказиш учун, аудит жараёнини ташкил қилишда буюртмачининг раҳбариятини жалб қилиш талаб этилади, шунингдек, ходимларни аудитнинг вазифалари ва воситалари тўғрисида хабардор қилишда иштирок этиш зарур. Университет лойиҳаларининг технологик аудитини ташкил этишда лойиҳа раҳбари ёки лойиҳа амалга ошириладиган лаборатория раҳбари кўрсатма сифатида ишлайди (етакчи рол ўйнайди).
Чет эл тажрибасига кўра, технология аудити технологияни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган ходимларнинг ёзма сўровидан бошланиши керак, шундан сўнг маълум ходимларни суҳбатга таклиф қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ушбу босқичдаги технологик аудитнинг мақсади мижоз (буюртмачи) ходимларининг кейинги суҳбатлар ўтказиш бўйича асосий кўникмаларини аниқлашдир. Суҳбатдош, ўз навбатида, мунозарали масалаларни ойдинлаштириш ва аниқлаштириш учун асосий ваколатларга эга бўлиши керак.
Лойиҳани баҳолашнинг иккита асосий усули мавжуд - LIFT (боғловчи инновация, молия ва технология) ва TAME (технология ва бозорни баҳолаш). LIFT методологияси инновацион лойиҳани тижоратлаштириш даражасини аниқлаш учун Европа Иттифоқининг Тадқиқот ва технологик ривожланиш бўйича комиссиясининг V доирасида ишлаб чиқилган. LIFT методологиясига кўра, интервью (суҳбат) олдидан компанияга лойиҳа бўйича сўровнома юборилади, сўнг натижалар батафсил таҳлил қилинади, уларнинг асосида саволлар тайёрланади ва ташқи экспертлар суҳбатга таклиф қилинади. Шунингдек, компания ўрганилаётган лойиҳа билан боғлиқ ҳужжатлар тўпламини тайёрлайди. Лойиҳа икки гуруҳга бўлинган ҳолда, жозибадорликни ва мумкин бўлган хатарларни кўрсатадиган мезонлар бўйича баҳоланади. Кўпинча, лойиҳанинг жозибадорлиги баҳолашнинг ўнта омилини ўз ичига олади: бозор ўсиши ҳажми ва ҳаракати, рентабеллик, лойиҳани бозорда бошлаш вақти ва бошқалар. Лойиҳа билан боғлиқ хавфларни баҳолаш йигирмата омилга кўра амалга оширилади: лойиҳани ишлаб чиқиш босқичи, бозорни ўрганиш ва маркетинг режасининг мавжудлиги, молиявий барқарорлик, ходимларнинг мавжудлиги ва малакаси, патент қидируви тозалиги ва бошқалар. ТАМЕ методологияси Lambic Innovation Ltd. томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий хусусияти сотишнинг мумкин бўлган бозорларини баҳолашга қаратилган. ТАМЕ баҳолашнинг беш бўлимини ўз ичига олади: янги технологиянинг мазмуни; маҳсулотнинг кучли ва заиф томонлари; интеллектуал мулк ва бозорни баҳолаш ва бошқалар. Баҳолаш кўрсаткичларининг таърифи ва технологик аудит методологиясини танлаш тадбирнинг мақсадлари, баҳоланадиган компания соҳаси ва бошқа омиллар билан белгиланади. 2.2. жадвалда[56] тижоратлаштириш ва технологияларни ўтказиш имкониятларини баҳолаш мезонларига мисоллар келтирилган. Аудит жараёнида аниқланган барча технологиялар учун баллар ҳужайраларга киритилади.
Кўрсаткичлар баҳоланган ташкилот учун одатий балл тизимига мувофиқ баҳоланади. Ҳар бир мезон учун ўлчов омилларининг киритилиши, аудит натижаларини бозор нуқтаи назаридан, имкон қадар объектив ва тўғри ечишга имкон беради. Ҳисоб-китобларни жадвалга киритгандан сўнг, ҳар бир ўрганилаётган соҳалар учун қийматлар қўшилади ва технологиянинг потенциали, шунингдек уларнинг умумий баллари аниқланади, уларнинг асосида технологиялар билан келгусида ишлаш бўйича қарор ва таклиф шаклланади. Технологик аудитнинг якуний босқичи якуний ҳисоботни ёзиш бўлиб, унда қуйидаги бандлар бўлиши керак [57]:

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish