Ўзбекистонда ижтимоий шериклик назариясининг бойитилиши ва амалиётининг ривожлантирилиши
Инсоният тарихида буюк роль ўйнаган ижтимоий шериклик назарияси Мустақил Ўзбекистонда ҳаётга кенг тадбиқ этила бошлади. У ҳаётга нафақат тадбиқ этилди, балки унинг назарий асослари бойитилди ва амалий жиҳатлари ривожлантирилди.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ислом Каримов томонидан “Кучли давлатдан кучли жамият сари” шиори ўртага ташланди. Кучли жамият эса фуқаролик жамиятидир. Баъзан, “Нима учун бира тўла “Кучли давлатдан фуқаролик жамияти сари” шиори олға сурилмади?” деган савол ўртага ташланади. Даставвал “Кучли давлатдан кучли жамият сари” шиори ўртага ташланишининг сабаби шундаки, собиқ шўролар тузуми даврида “фуқаролик жамияти” тушунчаси умуман ишлатилмасди. Шунинг учун мустақилликнинг дастлабки йилларида бу тушунча мамлакатдаги кўпчиликка таниш эмасди. Агар ўша даврда “Кучли давлатдан фуқаролик жамияти сари” шиори ўртага ташланса, у кўпчилик учун тушунарли бўлмай қоларди.
14-МАВЗУ: ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИГА ЭГА БЎЛГАН ЁШ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ.
Режа
Ёшларда фуқаролик позициясини шакллантиришнинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий жиҳатлари
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фуқаролик маданияти ва масъулиятининг ўрни
Ўзбекистонда ёшларга оида давлат сиёсатининг стратегик йўналашилари
Баркамол авлодни тарбиялаш ғояси ва уни амалга ошириш механизмлари
Таянч сўзлар: Фуқаролик позицияси, фуқаролик маданияти, фуқаролик бурчи, фуқаролик масъулияти, ёшлар, ёшларга оид давлат сиёсати, комил инсон, баркамол авлод.
Ёшларда фуқаролик позициясини шакллантиришнинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий жиҳатлари
Ўзбекистон Республикасида мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган ислоҳотларнинг туб моҳияти аҳоли турмуш тарзининг фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ва савиясини юқори2 даражага кўтариш, уларда аниқ фуқаролик позициясини шакллантиришда ўз ифодасини топади. Давлатнинг тараққий этишида ва ундаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатларнинг янги босқичга ўтишида мамлакат олдида турган вазифаларни турли йўналишларга тақсимлаган ҳолда, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти, Президент И.Каримов таъкидлаганидек, “... – бу жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кескин кучайтиришдан иборат. Ёки бошқача қилиб айтганда, бу – “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” деган тамойилни амалда ҳаётга жорий этиш демакдир. Ҳаммамизга аёнки, бу йўналиш ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма-босқич жамоат ташкилотларига ўтказа боришни тақозо этади”27. Демак, фуқаролик жамиятини қарор топтириш учун давлат ўзининг айрим вазифаларини бўйнидан соқит қилиб, аста-секин жамиятнинг бошқа институтларига топширмоғи лозим. Бунинг учун эса давлат томонидан муайян шарт-шароитлар, имкониятлар яратилиб, жамиятнинг ўз-ўзини ташкил этувчи ва бошқарувчи идораларининг фаолияти тўғри йўлга қўйилишини талаб этувчи механизмларни вужудга келтириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |