1-мавзу. Замонавий информатика курсининг тузилиши ва асосий тушунчалари



Download 1,31 Mb.
bet13/13
Sana28.04.2022
Hajmi1,31 Mb.
#588700
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ИнформатикаММ2курс - т алабага

2-асосий саволнинг баёни:
2. Компьютер тармоқлари турлари ва уларнинг имкониятлари.
Компьютер тармоқлари ҳар хил хусусиятлари, масалан, ҳудудий тақсимланишига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Локал (маҳаллий) тармоқлар.

  2. Регионал (минтақавий) тармоқлар.

  3. Глобал (халқаро) тармоқлар.

Локал тармоқлар бир корхона, муассасанинг бир ёки бир қанча яқин биноларидаги компьютерларни бир – бирига боғлаш учун хизмат қилади. Локал тармоқда компьютерлар орасидаги масофа 10 километргача бўлиши мумкин. Агар радиоканал алоқасидан фойдаланилса 20 километргача бўлиши мумкин.
Бундай ҳажм ЛКТ 10 Мбайт/с ва ундан ортиқ тезланишда ишлаш имконини беради. Одатда ЛКТ ишчи станциялар (ИС) ва махсус компьютерларни (файл, принт серверлари ва бошқалар) ўзаро кабель билан боғлашдан иборат. Улар ўз навбатида тармоқ адаптерлари ёрдамида (тармоқ карталари) махсус платалар орқали компьютернинг системали платаларини кенгайтиради.
Алоҳида тугунларни тармоқда улаш усуллари тармоқ топологияси дейилади. Одатда учта топология қўлланилади:
1. Умумий шина. Бу ҳолда локал тармоқдаги барча компьютерлар битта алоқа чизиқига параллел боғланади. Бундай шиналарни бошқариш ҳам алоҳида, ҳам марказлашган бўлиши мумкин. Марказлашган бошқарувда тармоққа махсус компьютер - ҳакам уланади, унинг вазифаси тармоқда ахборотни узатишни бошқаришдир. Алоҳида бошқарувда ҳамма компьютерлар бир хил мақомга эга, улар мустақил маълумотларни узатиш каналини бошқаради.
2. Халқа. Бу ҳолатда барча компьютерлар ёпиқ халқасимон, кетма-кет боғланадилар. Бунда хабар бирин-кетин компьютердан - компьютерга узатилади. Хабарни узатган компьютер яна ўша хабарни қайта қабул қилмагунча, жараён давом этаверади.
3. Юлдузча. Юлдузча топологияга эга тармоқлар марказий тугунга эга (коммутатор ёки концентратор). Мазкур марказий тугунга барча қолган компьютерлар уланади. Дастлаб узатилган хабар ана шу қурилмага келиб тушади, сўнг бошқа компьютерларга узатилади.
Локал компьютер тармоғи махсус симлар билан бирлаштирилган компьютерлар гуруҳи ҳисобланади. Бу тармоқни яратишдан мақсад ташкилотлар, ўқув юртларида мавжуд компьютерлар гуруҳидан унумли фойдаланиш, ҳар хил маълумотларни бир – бирига етказиш, компьютернинг қўшимча қурилмаларидан унумли ва тежамли фойдаланишдир.
Боғлаш учун қўлланиладиган кабеллар узатиш муҳити деб юритилади. Масалан:
- коаксиал кабеллар (coaxial cable), улар телевизион антеннага жуда ўхшаш;
- жуфтли ўрам (tvisted pair) телефон симини эслатади;
- оптик толали кабель (fider-optic cable). Энг ишончли ва тез, шу билан бирга жуда қиммат кабель тури.
Тармоқда компьютерларни улаш учун қалин (INTERNET йўқон сими – глобал тармоқлар учун) ёки ингичка коаксиал симлар (ETHERNET - локал тармоқлар учун), ўралган жуфтлик (toking ring-витая пара) ва оптик тола (дастлаб шишадан, ҳозирда эса пластик тола) симлари ишлатилиши мумкин.
Тармоқда ишловчи ҳар қандай компьютер ўз ном ва ишчи гуруҳига эга бўлиши керак. Бошқа тармоқ иштирокчилари унга шу ном билан мурожаат қилишлари мумкин (файл ва папка, хабар жўнатиш).
Минтақавий тармоқлар унча катта бўлмаган мамлакат, шахарлар ва вилоятлардаги фойдаланувчиларни бирлаштиради. Алоқа канали сифатида кўпинча телефон тармоқларидан фойдаланилади. Улар орасидаги масофа 10 – 1000 километргача бўлиши мумкин.
Глобал компьютер тармоғида ишлаш учун модем, телефон бўлиши шарт. Бу ресурслар орқали бошқа компьютерлар билан боғланилади ва ахборот алмашуви амалга оширилади. Бундай тармоқларда компьютерлар ва коммуникацион программалар ёрдамида файллар бошқа узоқ масофадаги компьютерларга алоқа тизимлари орқали етказилади. Агар ихтиёрингизда телефон ва модем бўлса, у ҳолда алоқа бўлинмаларидан рўйхатдан ўтилгандан сўнг электрон почталарга уланиш мумкин бўлади.
Глобал тармоқлар бутун дунё бўйича тармоқдан фойдаланувчиларни қамраб олади. Улар бир – биридан 10 – 15 минг километр узоқликдаги компьютер ва алоқа тармоқларини бирлаштирувчи йўлдош орқали фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда дунёда кўплаб компьютер тармоқлари ишлаб турибди. Глобал тармоқлардан бири Internet тармоғи бўлиб, у бутун дунё бўйича компьютер фойдаланувчиларини бирлаштирувчи тармоқдир. Бу тармоқ 1983 йилда бутун дунё бўйича ўз фаолиятини бошлади.
Қуйидаги расмларда компьютер тармоқларининг тасвири кўрсатилган:



1 – расм. Локал тармоқнинг тузилиши.



2-расм. Интернет тармоғи тасвири.

INTERNET – international network – ягона стандарт асосида фаолият кўрсатувчи жаҳон глобал компьютер тармоғи. Интернет хизмати «интернет провайдерлари» ёрдамида алоқа каналлари - телефон тармоғи, кабелли каналлар, радио ва космос алоқа тизимларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Ҳозирда Интернетга дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларидаги миллионлаб компьютерлар уланган. Ҳар ойда тармоқ миқдори 7-10% га ортиб бормоқда. Бугунги кунда Internet 50000 дан ортиқ алоҳида тармоқларни боғлайди. Улар турли замонавий ахборотларни таклиф этиб келмоқдалар. Масалан, Usenet системаси ёрдамида глобал муаммоларни баҳслашиб, муҳокама қилиш мумкин. Yahoo ёки Yandex излаш системаси орқали Сизга керакли ахборот тез ва соз топилади. Масалан, оддий товарлар нархидан бошлаб, театр репертуаригача ахборот олиш мумкин. Internet тармоғи орқали бугунги кунда кундалик рўзғор харидлари амалга оширилмоқда.


Электрон нашр, кутубхона системалари эса жуда оммавийлашиб кетди. Улар йирик кутубхона ва нашриётларни ўзаро боғлайди. Электрон почта энг кўп оммалашди. Бу система бир зумда дунёнинг хоҳлаган бурчагига хабар етказа олади.
Интернет – бу, кўплаб тармоқларни бирлаштира олувчи ва дунё ҳамжамиятига кириш имкониятини берувчи тармоқдир.
Интернет ўзининг фойдаланувчиларига чексиз ахборот ресурсларини тақдим этади. Ушбу ресурсларга кириш учун мос келувчи амалий дастурий таъминотдан фойдаланиш керак.
Интернетнинг таркибий қисми:

  • Техник таъминот.

  • Дастурий таъминот.

  • Информацион таъминот.

Глобал, минтақавий ва локал компьютер тармоқларининг бирлашуви кўптармоқли иерархияни ташкил этиб, умумжаҳон ахборот ресурсларини бирлаштириш ва улардан коллектив равишда фойдаланиш имкониятларини яратади.


Дастлабки компьютер тармоғи - ARPANET (Advenced Researsh Projects Agency Network)-АҚШнинг мудофаа вазирлиги томонидан 1969 йили ишлаб чиқилган. У кейинчалик бошқа КТлар билан бирлаштирилиб INTERNETнинг бир қисми сифатида ишлатила бошланди.
Интранет – бу интернет технологияси, дастурий таъминоти ва протоколлари асосида ташкил этилган ҳамда маълумотлар базаси ва электрон ҳужжатлар билан жамоа равишда ишлаш имконини берувчи корхона ёки ташкилот миқёсидаги ягона информацион муҳитни ташкил этувчи компьютер тармоғидир.


Мавзу бўйича мустақил иш топшириқлари:
1. Локал тармоқ ва унинг дастурий таъминоти ҳақида маълумот тўпланг.
2. Глобал тармоқ ва унинг турлари ҳақида маълумот тўпланг.


Фойдаланиладиган адабиётлар:



  1. М. М. Арипов, Т. Имомов ва бошқалар «Информатика, ахборот технологиялари» Т. ТДТУ, Ўқув қўлланма, 1-қисм, 2002 йил.

  2. С. С. Ғуломов, А. Т. Шермухаммедов, Б. А. Бегалов «Иқтисодий информатика» Т. – «Ўзбекистон» – 1999 йил.

  3. Т. Х. Холматов, Н. И. Тайлақов, У. А. Назаров «Информатика ва ҳисоблаш техникаси» Т. – «Ўзб.М.Э.» – 2001 йил.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish