1-Мавзу: Қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш тартиби. Қурилиш конструкцияларини чегаравий ҳолатлар услуби бўйича ҳисоблаш
Режа:
Қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифалари.
Металл конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш Ҳисоблаш босқичлари
Металл конструкцияларига қўйилган талаблар: функциионал, иқтисодий ва конструктив.
Биринчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш.
Иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш.
Чегаравий ҳолатлар усулининг моҳияти.
Таянч сўзлар: металл конструкциялари ривожланиши даврлари, металлшунослик, фазовий панжара конструкциялар, металл қия тўсинлар, мустахкамлик, металлшунослик, пайвандланувчанлик, металл қия тўсинлар, материалнинг ҳисобий қаршилиги.
Металл конструкциялари лойиҳалаш деб, уларнинг статик (ёки динамик) кучларга, элементнинг кесим юзасини ҳисоблаш ва лойиҳалаш тушунилади.
Умуман қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш икки босқичдан иборат:
1.Элементлардаги кучланишни аниқлаш ва бу кучланиш асосида кесим юзасини топиш;
2. Конструкцияни эгилишини меъёридан ошмаслигини текшириш.
Лойиҳаланган конструкцияларнинг самарадорлиги уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда ишлаш жараёнида мавжуд фойдаланиш талабларига мослиги даражасига қараб баҳоланади.
Ҳисоблашнинг асосий мақсади, темирбетон конструкциялари юк остида ишлаганда уларни энг тежамли ўлчамларини танлаш ва шу билан бирга хавфсизлик, ишончлилик ва узоққа чидамлилик талабларига жавоб беришига эришишдир.
Ҳисоблашнинг асосий вазифасига ташқи юк таъсиридан конструкция элементларида ҳосил бўладиган зўриқишларни аниқлаш, талаб этилган кесим юзалар, арматуралар миқдорини ҳамда конструкция ишчи чизмаларини тайёрлашдаги зарур маълумотларни аниқлаш киради. Конструкцияни ҳисоблаш қурилиш меъёрлари талаблари асосида амалга оширилади.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари-ҚМҚ қурилиш конструкциялари назариясининг амалий натижаси ҳисобланиб ва у конструкцияларни лойиҳалашда, қуришда ва фойдаланишда эришилган ютуқларни ўзида акс эттиради. Элементнинг нормал кесим юзасини самарали шакли ва ўлчамларини, бетоннинг оптимал синфини, ишчи арматуранинг синфи, кесим юзасини ва элементни ёрилишга бардошига ва бикирлигини ҳисобга оладиган кесим юзаси ҳисобий кесим юзаси дейилади. Конструкция деб, элемент қисмларини бирлаштириш тушунилади. Конструкциялаш эса, биноларни конструктив хал этиш, уларнинг элементларидан ишчи, монтаж арматурасини жойлашни самарали схемасин белгилаш, опалобка ва арматура конструкция узеллари ва элементлари чизмаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Конструкцияларнинг лойиҳалаш, кесим юзаси хақидаги маълумотлар асосида, меъёр талабларни ҳисобга олган ҳолда бино ва иншоотни қуриш ва ишлатиш жараёнида мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва бикирлигини таъминлайдиган ҳисобий кучни аниқлашдан иборат бўлиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |