1-мавзу: Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсининг асосий шакллари. Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари ва мазмуни



Download 170,74 Kb.
bet7/9
Sana14.06.2022
Hajmi170,74 Kb.
#669729
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жисмоний тарбия дарсининг мазмуни ва тузилиши

Марказий асаб тизими бошқаруви функциясини, ҳаракат - таянч аппарати фаолияти, юрак-томир, нафас олиш органлари ишини янада ривожлантиришга эътибор қаратилади. Қоматни тўғри тутиш, ташқи кўриниш устида ишлашга ўргатиш бу ёшдагиларда муҳим аҳамиятга молик таълимий ишдир. Бу жараёнга шахсий ва умумий гигиена қоидаларига оид билимларни қўшиб берилиши билан ўқувчи жисмоний маданиятини шакллантириш йўлга қўйилади.
Мактаб ўқувчиларининг 12-15 ёшдаги – ўрта мактаб ёшидалик (5-9 синф) даврида организмни кескин ривожланади. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари ўсаётган ёш организмга сезиларли таъсир кўрсатиши билан умрининг бошқа даврларидаги машғулотлардан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам инсон умрининг бу даврига жисмоний сифатларни ривожланишига қулай имкониятларни юзага келтириш давр деб қаралади ва қатор спорт турлари билан мақсадли шуғулланиш учун рухсат берилади.
Жисмоний тарбия жараёнининг жисмоний билимлар бериш вазифаси - ҳаётда учрайдиган ҳаракат малакаларини рационал техникасини, гимнас тика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, велосипедда юриш ва бошқа қатор спорт турлари, спорт тактикасига оид бошланғич назарий тушунчаларни беришдан иборат.
Бу ёшдагиларда асосан “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестининг талаблари ва нормаларини топширишга тайёрлаш йўлга қўйилади. Жисмо ний машқлар билан шуғулланиш натижасида спорт маҳоратини ошаётганли гини, жисмоний маданиятни жамиятдаги роли ва моҳиятини тушунтириш йўлга қўйилади.
Аста-секинлик билан ўқувчиларнинг ташкилотчилик қобилиятлари такомиллаштирилади. Мусобақа қоидалари ўзлаштирилади, ҳакамлик қилиш малакалари ривожлантирилади ва чиниқтириш мақсадида табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишга ўргатилади.
Катта мактаб ёшидаги(16-18) умумтаълим мактаби, академик лицейлар гимназиялар ва касб – ҳунар коллежларининг ўқувчиларининг организми уларнинг ёши улғайган сари табиий бақувватлашади. Жисмоний маданият жараёни эса табиий ривожланишни янада кучайтиришга йўналтирилиши, унга хизмат қилиши лозим.
Жисмоний машқлар билан тизимли шуғулланиш таълим тизимининг шу ёшдагиларини иш қобилиятини яхшилаш, турмуш тарзи давомидаги асосий ҳаётий-зарурий ҳаракат фаолиятлари учун чидамлилик заҳираларини ошириш, ўз танасининг аъзоларини бошқара олиш, куч, тезкорлик, чаққонлик ва бошқа ҳаракат сифатларини ҳар томонлама жисмонан гармоник ривожлантириш­ни чуқурлаштиришга эътибор қаратилади.



Download 170,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish