1-МАВЗУ: Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсининг асосий шакллари. Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари ва мазмуни
РЕЖА:
1. Мавзуга кириш
2.Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларини шакллари
3. Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари
4. Жисмоний тарбия дарсининг мазмуни ва тузилиши
5. Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар
1.Мавзуга кириш
Мактаб ёшидаги болалар жисмоний маданиятини шакллантириш жараёни биз педагогларга мактаб ўқувчилари билан ишлаш учун жисмоний маданияти жараёнининг асоси, унинг мазмуни, структураси, унинг воситалари, ташкилланиши, болаларни ҳаётий зарурий ҳаракатларга, жисмоний машқлар билан шуғулланишга ўргатишнинг услубиётига оид махсус касбий билимларга эга бўлишни талаб қилади.
Мамлакатимизда сифати ҳалқаро меъёрларга жавоб берадиган 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилган. Президентимиз ҳар томонлама ривожланган, жисмонан соғлом ва маънавий баркамол авлод тарбиясига Ўзбекистондаги устивор вазифа сифатида қараб келмоқда.
Жисмонан ҳар томонлама ривожланишнинг пойдевори мажбурий таълим жараёнининг барча звенолари(мактабгача ёшдагилар, мактаб ёшидагилар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим тизими)да жисмоний маданият таълими, жисмоний тарбия жараёни тарзида узлуксиз йўлга қўйилган ва мажбурий равишда амалга оширилади.
2. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларини шакллари
Жисмоний маданият дарсига қуйидаги талаблар қўйилади:
- Жисмоний маданият дарслари муайян умумий ва хусусий вазифаларга эга бўлишининг шартлиги;
- умумий вазифалар ўқув ҳафтаси, ўқув чораги, чоракларига мўлжалланиши ёки қатор дарслар туркумида, хусусий вазифалар эса бир дарс учун қўйилиши ва шу дарснинг ўзида ҳал қилиниши;
- дарсни услубий томондан ва тарбиявий жиҳатдан тўғри ташкиллашга эришиш, олдинги ўқитилганни кейинги дарсда ўқитилганга (машғулотларга) изчил улаб ўқитиш ва айни пайтда уларни яхлит тугалланган, муайян даражада бўлғуси янги дарснинг вазифлари ва мазмуни билан боғлаш (мустаҳкамлаш, такомиллаштириш) ёки ҳосил бўлган малакани автоматлашув даражасига эришиш мақсадида машқланиш талаби;
- ўқувчиларнинг таркиби, уларнинг ёши, жинси жисмоний ривожланиши, соғлиғини мустаҳкамлаш, қадди-қоматини шакллантириш, тарбиялаш учун ёрдам берувчи машқлар ва уларни қўллаш услубиётларини тўғри танлаш;
- дарсни ўқувчилар учун қизиқарлилигини ошириш билан уларни ҳаракат фаолиятга даъват этиши шуғулланишга одатни шакллантириш талаби;
- жисмоний тарбия дарсларининг ўқув жадвалига жойлаш тиришни (ўқув ҳафтасининг икки кунига кетма-кет дарс жойлаштирмаслик) белгиланган тизимига риоя қилиш билан уларнинг организми олдинги дарсда сарфлаган қувватини тик ла нишига эришиш;
-жисмоний маданият дарсини ўқув куни дарс жадвали таркибидаги бошқа умумий таълим дарслари билан мувофиқ лаштириш, узвий боғлаб олиб борилишига эришиш жисмоний тарбия дарсининг асосий талабларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |