Мустақил шуғулланиш малакаси эгаллаш фақат дарс давомида эмас, уни бир бўлаги ёки қисмида ҳам давом эттирилиши тарбия жараёнининг самарасига ижобий таъсир этади ва индивиднинг жисмоний маданиятга эгалиги даражасига тагзамин (пойдевор) бўлиб ҳизмат қилиди.
Махсус адабиётларда жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларини қатор шаклларини тавсифи берилган. Улар амалий машғулотлар; маърузалар; сухбатлар; муаммоли маърузалар ва хоказолар Жисмоний машқлар билан шуғғуланиш машғулотларида эса амалий машғулотларининг турли хилларидан фойдаланилади. Улар анъанавий мажбурий дарслар, тренировкалар, ўқув тренировкалари, ўқув тренировка йиғинлари организмни функционал ҳолатини маромли ушлашга ёрдам берадиган машғулотлар, ўқув куни таркибида ёки ўқув куни давомидаги машғулотлар - эрталабки гигиени гимнастика билан бошланадиган оила дисмоний маданияти таркибидаги жисмоний маданият машғулотлари, жисмоний маданият паузалари ва адабиётларда жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларини қатор шаклларини тавсифи берилган.
3. Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари
Мактаб ёши “болалик”, “иккинчи болалик”, “ўсмирлик” ва “илк ёшлик” даври деб номланиб ўқувчи жисмини шаклланиши, ривожланиши, жисман ҳар томонлама тайёргарлик - кучи, чидамлилиги, чаққонлиги, тезкорлиги, эгилувчанлиги қисқа вақт ичидаги кескин ўзгаришларини содир бўлиши билан кечади. Бу давр катта ёшдалик ва қарилик давридаги жисмоний ҳолатини ёшига муносиб даражада, касалликларсиз, фақат физиологик қариш билан кечишига таг замин бўлиб хизмат қилади.
Жисмоний баркамолликга замин тайёрлаш фақат жисмоний рвож ланганлик ва жисмоний тайёргарлигини яхшилаш, уни ўз ёши талаблари даражасида ушлашни билишдек, ўқувчилик даврида эгаллаган жисмоний билимлари билан боғлиқ.
Ўқувчилар жисмоний маданияти ва жисмоний тарбиясининг мақсади ва вазифалари. Мактаб ёшидагилар жисмоний маданияти ва жисмоний тарбияси жараёнининг мақсади аста-секинлик билан ўқувчиларни жисмоний камолотга эриштириш ва шу аснода уларни ҳаётга, ижодий меҳнатга ва Ватан мудофасига тайёрлаш ҳамда уларни соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти (СТТЖМ) соҳибига айлантиришни назарда тутади.
Ўқувчилар жисмоний тарбияси ва жисмоний маданиятини шакллан тириш жараёнида у м у м и й ва х у с у с и й вазифалар ҳал қилинади. Умумий вазифалар – билим бериш, жисман тарбиялаш ва уларнинг оганизмини жисмоний маданият воситалари орқали соғломлаштиришдан иборат. Хусусий вазифалари эса жисмоний тарбиядан Давлат таълим стандарти(ДТС)тавсия қилган дастурдаги ўрта махсус умумий давлат жисмоний тарбия таълими вазифалари бўлиб, улар:
1) ўқувчилар организмининг соғлигини мустаҳкамлаш, ривож-лантириш ва чиниқтиришдек СТТЖМ одобига эга қилиш;
2) турли хилдаги меҳнат фаолиятига тайёр бўлиш учун ёши ва эгал лаётган касб - ҳунарга хос бўлган ҳаракат сифатларни ривожлантириш;
3) ҳаёт учун керакли ҳаракат малакалари ва кўникмаларини ривож лантириш ва ҳаётий фаолиятининг кейинги даврида керак бўладиганлари билан қуроллантириш;
4) ўқувчиларга умумий ўрта таълим меъёрида жисмоний мада-ниятга оид янги назарий жисмоний билимларни бериш ва уларни йилдан йилга такомиллаштириш;
5) ўқувчиларни жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулла нишга қизиқтириш ва унга турғун одатни шакллантириш;
6) ўқувчиларни жисмоний маданият фаоллари қилиб шакллантириш ва бу билан уларда ташкилотчилик қобилиятини юзага келтириш.
7) жисмоний тарбияни маънавий тарбиянинг элементлари – аҳлоқий, руҳий, эстетик ва меҳнат тарбияси билан боғлаш, қадрият ларимизга оид вазифалари билан биргаликда ўқувчиларни ёшини улғайиши, жисман тай ёргарлигини ортишини эътиборга олиб, ўқитиш нинг айрим босқичларида зарурий тузатишларни қилиш, аниқликлар киритиш ва бошқа тан тарби ясига оид қатор вазифаларни ҳал қилиш мажбуриятини юклайди.
Ҳар бир индивид, энг аввало, бировга ўхшаши билан эмас, балки аксинча, бошқа бировга ўхшамаслиги билан ажралиб туриши, шунинг номи индивидиум деб аталиши, яна ҳам соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, шахс-индивид деб аталиши фанда қабул қилинган. Ҳар бир шахс, индивид учун фақат ўзигагина хос бўлган “ички бебаҳо дунё” тизими характерлидир.Ўз навбатида бу ҳар биримизнинг вжудимиз - организмимизга ҳам хосдир.
Мактаб ёши қуйидаги 3 хил гуруҳга – кичик, ўрта ва катта мактаб ёши деб ажратилади ва уларнинг ҳар бир ёшининг анотомо – физио логик хусусиятлари ҳисобга олиниб таълим тарбия жараёни йўлга қўйилади. Касаллиги туфайли ёки жисмоний камчилиги мавжуд бўлган ўқувчилар учун алоҳида дастур асосида махсус тиббий гуруҳ тузилиб машғулот(дарс)лар ташкилланади.
Мактаб ёшининг 6 (7), 10 (11) ёшдалик вақтида (1-4синфлар) - кичик мактаб ёши)дагиларнинг организми табиий ривожланишда бўлиб, биз уни жисмонан ҳар томонлама гармоник ривожланишини йўлга қўйишимиз учун энг қулай давр ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |