1. МАВЗУ: “Тиббиёт тарихи” фанига кириш.Фаннинг предмети ва
услублари.
Режа:
1. Тиббиёт тарихининг фан сифатида шаклланиши
2. Тиббиёт тарихининг манбалари
3. Инсоният жамиятида тиббиётнинг келиб чиқиши
Тиббиѐт тарихи модул сифатида тиббий билим ва тиббий амалиѐтда
тутган ўрни. Тиббиѐт тарихининг вазифалари. Тиббиѐт тарихи модули
ўқитишнинг назарий ва амалий аҳамияти.
Тиббиѐт тарихининг жамият ривожланиши тарихи ва маданияти билан
боғлиқлиги. Дунѐ тарихининг даврийлиги ва хронологияси. Тиббиѐт
тарихини ўрганишда тарихий манбаларнинг аҳамияти. Тиббиѐт соҳасига оид
илк ѐзма манбалар.
―Тиббиѐт тарихи‖ фанининг шаклланиши босқичлари. Инсоният
тарихида тиббиѐтнинг келиб чиқиши ҳақида 2 хил назария. Тиббиѐт
тарихининг бўлимлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Халқ табобати,
анъанавий тиббиѐт ва илмий тиббиѐт. Касалликларнинг сабаблари тўғрисида
инсонларнинг дастлабки тушунчалари.
Тиббий билимлар қаторида тиббиѐт тарихи фани алоҳида ўрин тутади. У
тиббиѐтнинг тарихий ривожланиш йўллари ва унинг ҳозирги кунгача етган
даражаси ҳақида умумлаштирувчи тушунча беради, тиббиѐтнинг тараққиѐт
қонунларини очади ва шунга асосан унинг келгусидаги йўналишларини
кўрсатиб беради.
Бўлажак шифокорлар учун тиббиѐт тарихини ўрганиш муҳимдир.
Тиббиѐт тарихи фани тиббиѐтнинг ривожланиш йўлларини чуқур ўрганишда,
унинг эришган ютуқларини тўғри англашда талабаларга дастур бўлиб хизмат
қилади, уларнинг билим даражаси ва савиясини оширади. Умуман, тиббиѐт
тарихи фани талабаларнинг маънавий - ғоявий ва маданий жиҳатдан юксак
даражадаги мутахассислар бўлиб етишишларида катта ўрин эгаллайди.
Тиббиѐтнинг ривожланишида табиий фанлар ҳам муҳим рол ўйнайди.
Табиий фанларнинг ҳар бири тиббиѐтни бойитиб, ривожлантириб боради.
Тиббиѐтнинг ривожланиши ижтимоий ва маданий ҳаѐтнинг деярли барча
соҳалари ривожланиши билан боғлиқ. Тиббиѐт тарихини ижтимоий ҳаѐтнинг
барча соҳалари ривожланиши билан боғлиқ равишда ўрганган ҳолда, унинг
босиб ўтган барча босқичлари билан танишилади. Тиббиѐт тарихи умумий ва
хусусий қисмларга бўлинади. Умумий тиббиѐт тарихи тиббиѐтни бир бутун
тўлалигича ўрганади, унинг тараққиѐт қонунларини кашф этади, тиббиѐтнинг
инсонийлик жамияти ривожланишининг ҳар бир давридаги ўзига хос
хусусиятларини аниқлайди.
Хусусий тиббиѐт тарихи тиббиѐтнинг айрим соҳаларининг келиб
чиқиши ва ривожланишини ўрганади, айрим йирик тиббиѐт олимларининг
ҳаѐти ва ижоди билан танишади.
Умумий ва хусусий тиббиѐт тарихи бир – бири билан боғлиқдир, улар
ўзаро бирлашиб, тиббий – тарихий фанни ташкил этади. Умумий тиббиѐт
тарихи мустақил фан сифатида ўкитилса, хусусий тиббиѐт тарихи ҳар бир
тиббий фаннинг кириш қисмида баѐн этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |