1. мавзу: “Тиббиёт тарихи” фанига кириш. Фаннинг предмети ва услублари. Режа: Тиббиёт тарихининг фан сифатида шаклланиши



Download 493,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana22.02.2022
Hajmi493,22 Kb.
#99640
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
№1 AMALIY MASHG`ULOT MATNI

Гиппократ ҳам ѐзган эди. ―Табиат даволайди – табиб эса ѐрдам беради‖ - 
деган эди. Бу ерда Гиппократ «табиат» деганда организмнинг тиббий 
(биологик) хусусиятини кўзда тутган. Киши организми бундай хусусиятга 
эгалигини Қадимги Шарқ мутафаккирлари ҳам ѐзганлар. Масалан, машҳур 
олим ва табиб Жалолиддин Рўмий: ―Табиб ўз давоси билан беморларнинг 
танасида мавжуд бўлган касалликларга қарши кўрашиш хусусиятини 
оширади‖ -, беб ѐзган эди. А.Навоий эса: ―Дори бемор танасида хасталикка 
қарши кўрашаш хусусияти сақланиб қолгандагина таъсир этади‖ -, деган. 
Тарихий маълумотларга кўра баъзи бир оддий даволаш тадбирлари ер юзида 
одамлар пайдо бўлмасдан олдин ҳам маълум бўлган. Масалан, баъзи 
ҳайвонлар касалланган ѐки бирор жароҳатланиш ҳолати юз берганда 
шифобахш ўсимликларни топиб еб, тузалиб кетганларини учратамиз. Бу 
ҳақида тиббий-тарихий адабийтда кўплаб мисоллар келтирилган. Масалан, 
илон, ѐввойи Қуѐн, тоғ эчкиси касал бўлиб қолганларида ѐки 
шикастланганларида шифобахш ўсимликларни топиб еб, касалликдан 
қутулиб кетганлар. Бу масалада маймунлар алоҳида ўрин эгаллайди. 
Уларнинг даволаш усуллари бошқа ҳайвонларга нисбатан кўпроқ 
такомиллашган. Табиатшунос олим Ю.Рациус бир гиббон (кичик одамсимон 
маймун) оғзида ярачақа пайдо бўлганида (стоматит) у ўрмондан қандайдир 


шифобахш ўсимликни топиб келиб, уни ҳам ирсимон массага айлангунча 
чайнаганини маълум қилади. Кейин кузатишса, ярадан асар ҳам қолмаган 
бўлади.
Бизнинг энг Қадимги аждодларимиз ўз аъзоларининг ўзига хос 
тузилишини (тик юра олиш, ҳар қандай нарсани ушлаб оладиган ҳўл 
панжасининг мавжудлиги, ҳайвонларга нисбатан яхши ривожланиши) давом 
этиб, биогенез босқичидан антропогенез даврига ўтдилар. Бунинг 
натижасида одамларнинг ақлий қобилияти ҳам ривожланди ва улар 
ҳайвонлардан фарқли равишда фаол ҳаракат қила бошладилар. Масалан, ҳар 
хил шифобахш ўсимликларни қидириб топиб, улардан фойдалана 
бошлаганлар.
Ер юзида биринчи бўлиб муолажа усулларини ишлаб чиққан одамсимон 
маҳлуқлар неандерталлар ҳисобланади. Шундай маҳлукларнинг суяклари 
Африка ва Осиѐ, шу жумладан, Ўрта Осиѐ ҳудудида топилган. Дунѐда 
биринчи қадимги одам суяги машҳур археолог Луис Лики томонидан 1959 
йилда Олдувай дарасидан (Танзанияда) топилган. Бу маҳлук 2 миллион йил 
олдин яшаган. 
Ўзбекистон ҳудудида бундай одамсимон маҳлук суяги 1987 йилда 
жанубий Фарғонадаги Селғунғур ғорида топилган. Бу маҳлук бундан 1000-
800 минг йил муқаддам яшаган экан. 
Маълумки илгари одам маймундан, айнан, шимпанзедан келиб чиққан, 
деб фараз килинарди. Шимпанзенинг кўникмалари, шу жумладан, муолажа 
усуллари ҳам одамга ўтган, деб ўйлайдилар. Ҳозир бу фикр инкор этилади.
Янги маълумотларга биноан, тиббиѐтнинг келиб чиқиши ҳақида 
тушунча ҳам ўзгарди, яъни тиббиѐтнинг келиб чиқишига маймунлар эмас, 
антропоидлар сабаб бўлганлар, деган фикр пайдо бўлди. Биз кўрсатиб 
ўтганимиздек, антропоидлар ер юзида 3 млн. йил олдин яшаган. Демак, 
тиббиѐтга ҳам шунча йил илгари асос солинган. 
Антропоидларда ҳаѐт учун кўраш, янги даво усулларини ишлаб чиқиш 
улар ҳаѐтининг барча босқичларида давом этди.


Эволюцион жараѐннинг маълум босқичига келиб, антропоидларда 
инсонларга хос бўлган хусусиятлар пайдо бўла бошлади. Уларда идрок ҳам 
ўзгариб, анча ривожланди. Лекин бу хусусиятлар антропоидларнинг одамга 
айланиши эмас, балки унинг жисмоний ва ақлий имкониятларининг 
ривожланиши ва такомиллашиши билан амалга ошган. Антропоид одамга 
айланмайди, балки унинг ўзида мавжуд бўлган инсоний хусусиятлар 
ривожланади.
Антропоидлар тиббиѐтининг инсон тиббиѐтига ўтиш чегараси қурол 
ишлатилган кундан бошланади. Археоло-антрополог олимларнинг фикрича, 
қуролдан биринчи бўлиб австралопитек деб аталувчи маҳлуқлар 
фойдаланганлар. Уларнинг қуроли оддий таѐқ, ҳайвонлар суяги ва ишлов 
берилмаган тошлардан иборат бўлган. Чунки австралопитеклар қурол ясашни 
билмаганлар. Улар табиатда мавжуд бўлган буюмлардан фойдаланганлар, 
холос. 

Download 493,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish