ОВП да ўтказиладиган минимал лаборатор текширувлар
-бемор кўриги, анамнез йиғиш;
-гемоглобин, эритроцит миқдорини аниқлаш;
-эритроцитларнинг морфологик ўзгаришини аниқлаш;
-ранг кўрсаткичини аниқлаш;
-гижжа тухумларини аниқлаш учун копроскопия текшируви
Энг кўп учрайдиган камқонликлар турларининг қиёсий ташҳиси
Оилавий врачлик поликлиникасида камқонликларнинг дифференциал ташҳиси
|
Камқонлик тури
|
Гемоглобин
|
эритроцит миқдори
|
ранг кўрсаткичи
|
темир тутувчи воситалар
|
Темир танқислиги камқонлиги
|
Пасайган
|
меъёр
|
Пасайган
|
кўрсатма
|
Витамин В12 танқислиги камқонлиги
|
Пасайган
|
пасайган
|
Ошган
|
кўрсатма йўқ
|
Фолат кислота танқислиги камқонлиги
|
Пасайган
|
пасайган
|
Ошган
|
кўрсатма йўқ
|
Апластик камқонлик
|
Пасайган
|
пасайган
|
Меъёр
|
кўрсатма йўқ
|
Гемолитик камқонлик
|
Пасайган
|
пасайган
|
меъёр ёки ошган
|
кўрсатма йўқ
|
Сурункали касалликлар камқонлиги (СКК)
|
Пасайган
|
пасайган
|
меъёр ёки камайган
|
кўрсатмалар бўйича
|
Район ва вилоят миқёсида камқонликларнинг дифференциал ташҳиси
Лаборатор кўрсаткичлари
|
Камқонликлар
|
ТТК
|
гемолитик
|
апластик
|
Витамин В12 ва фолат кислота танқислиги
|
СКК
|
Гематокрит
|
Меъёр
|
пасайган
|
пасайган
|
Пасайган
|
камайган
|
Ретикулоцит
|
Меъёр
|
ошган
|
камайган
|
Пасайган
|
меъёр
|
Морфология
ва
эритроцит диаметри
|
гипохромия микроцитозга мойиллик
|
Анизацитоз пойкилоцитоз
|
меъёр
|
Эритроцитлар сони камайган гиперхромия, макроцитоз
|
нормохромия, нормоцитоз
|
Темир зардоби
|
Меъёр
|
ошган
|
меъёр
|
меъёр ёки ошган
|
меъёр
|
Боғланмаган биллирубин
|
Меъёр
|
ошган
|
меъёр
|
меъёр ёки ошган
|
меъёр
|
Госпитализация
Стационарда даволаниш учун кўрсатмалар: бемор аҳволи ўрта ёки оғир даража этиб баҳоланади, гемотрансфузия ёки темир препаратларининг парентерал юборилиши.
Темир танқислиги камқонлигининг оғирлик даражасига қараб базис терапияси:
ТТКнинг енгил даражаси, асоратлар ҳисобга олинмаган ҳолда:
Ташҳис мезони: гемоглобин нормадан паст 91г/л гача; гипохромия; сидеропеник синдром;
Терапия:
-Эритропоэзни стимулловчи воситалар перорал (2 ёки 3 валентлик темир препарати), суткасига 60 мг;
-беморни дегельминтизацияси;
-темир билан бойитилган ун маҳсулотларининг истеъмол этилиши;
-озиқ-овқатлардан темир ингибиторларининг чиқарилиши;
Терапиянинг давомийлиги:гемоглобин тикланишига 1 ой, темир заҳираси тикланишига 3 ой, ҳаммаси бўлиб 4 ой.
ТТКнинг ўрта даражаси, асоратлар ҳисобга олинмаган ҳолда:
Ташҳис мезони: гемоглобин 90-70 г/л; гипохромия; сидеропеник синдром;
Терапия:
-Эритропоэзни стимулловчи воситалар перорал, парентеал;
-беморнинг дегельминтизацияси;
-темир билан бойитилган ун маҳсулотларининг истеъмол этилиши;
-озиқ-овқатлардан темир ингибиторларининг чиқарилиши;
Терапиянинг давомийлиги: гемоглобин тикланишига 2 ой, темир заҳираси тикланишига 3 ой, ҳаммаси бўлиб 5 ой.
Парентерал қўллаш учун кўрсатмалар, оғирлик даражасини ҳисобга олинмаган ҳолда: перорал препаратлар қўлланилишининг мумкин бўлмаган ҳолатларида, диарея, жарроҳлик, қон кетишлар, терапиянинг тезкорлиги.
Камқонликнинг темир танқислилиги лаборатор тасдиқланганидан кейин, темир препаратларининг парентерал қўллашга рухсат этилади.
Шифохонада даволаниш учун кўрсатмалар: бемор ҳолати ўрта ёки оғир даражада, гемотрансфузия зарур, ёки темир препаратларини парентерал қўлланилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |