1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси



Download 2,03 Mb.
bet34/243
Sana29.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#516527
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   243
Bog'liq
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл

Ўқув дастури. Ўқувдастури ҳар бир фан бўйича алоҳида-алоҳида тегишли мутахассислар томонидан ишлаб чиқилади, ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги таълим маркази томонидан тасдиқланади. Ўқув дастурларини ишлаб чиқишга ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот муассасалари ва вазирликнинг етакчи ходимлари, умумтаълим мактаблари етакчи ўқитувчилари жалб қилинади. Ўқув дастурлари давлат ҳужжатлари бўлиб, буларни бажариш ҳар бир мактаб, меҳнат таълими ўқитувчи учун мажбурийдир.
Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш бўйича ўқув дастури ҳар бир синфда йўналишлар бўйича ўқувчиларни қандай билим ва малакалар билан қуроллантириш керак эканлиги, бу малакалар билан қуроллантириш учун қандай иш обектлари танлаш мумкинлиги, уларни бажаришда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, техник-технологик маълумотлар ҳажми ва изчиллиги, уларни қандай бўлимларга ажратиб ўрганиш кераклиги, шунингдек, ҳар бир бўлимни ўрганиш учун ажратилган соатлар миқдори кўрсатилган бўлади.
Меҳнат таълимининг йўналишларидан тегишлиси мактаб атрофидаги корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежларида кенг тарқалган соҳаларга мувофиқ танлаб олинади. ҳар бир мактабда меҳнат таълимининг қуйидаги йўналишларидан тегишлилари асос қилиб олинади:

  • Технология ва дизайн

  • Сервис хизмати

  • Қишлоқ хўжалик асослари

Ушбу таълим йўналишлари мазмунан халқҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш асослари ва касб танлашга йўналтириш билан уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Меҳнат таълимийўналишлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш кетма – кетлиги маҳаллий шароит ҳамда имкониятларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаси томонидан белгиланади. Ҳар бир йўналиш бўйича ишлатиладиган электр, илғор техника ва технологиялар асослари ўргатилади.
Мазкур йўналишлар юзасидан қуйидаги бўлимлар бўйича билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади:
1-4 синфлар учун:
1.Қоғоз ва картон билан ишлаш.
2. Газмол ва толали материаллар билан ишлаш.
3. Пластилин ва лой иши.
4. Турли материаллар билан ишлаш.
5. Бадиий қуриш-ясаш.
5-7 синфлар учун:
1. Ёғочга ишлов бериш технологияси.
2. Металлга ишлов бериш технологияси.
3. Уй-рўзғор буюмларни таъмирлаш.
4. Электротехника ишлари.
8-9 синфлар учун:
1. Халқ ҳунармандчилиги технологияси.
2. Ишлаб чиқариш асослари.
3. Касбга йўналтириш асослари.
Ўқувчиларга меҳнат таълими йўналишлари бўйича касб турлари ҳақида ахборотлар берилади. Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9 синфларида ўқувчилар сони шаҳар мактабларида 25 ва ундан ортиқ бўлса, моддий техник ва кадрлар таъминоти этарли бўлса меҳнат таълими дарслари шу синфлардаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлган ҳолда олиб борилади.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish