ўқитиш (таълим) методларини мақсадга мувофиқ танлаш. Касб-ҳунар таълимида дидактик метод ва усуллар қанчалик муваффақиятли комбинацияланишига бевосита боғлиқ бўлади. Касб-ҳунар ўргатишда билимларни қўллаш методлари маълум меҳнат усулларини бажаришга доир машқлар билан комбинацияланади.
ўқувчиларнинг ҳар бир ўқувчининг мустақиллиги билан уйғунлашадиган жамоавий иши. Ҳозирги вақтда касб-ҳунар таълим дарсларида ўқувчилар ишини ташкил қилишнинг учта асосий фронтал, звено ва индивидуал шакллари қарор топган. Ҳар бир ташкилий шаклни баҳолашга икки нуқтаи назардан ёндашилади:
улар билимларни ўзлаштиришга, кўникма ва малакаларнинг шаклланишига қандай ёрдам бериши;
улардан қайсиниси ҳозирги саноат корхоналарида меҳнатни ташкил қилиш ҳақида тўлароқ, аниқроқ тасаввур бериши аниқланадики, булар политехник таълим вазифаларини амалга ошириш учун жуда зарурдир.
ўқувчилар ишини ташкил қилишнинг фронтал шакли ўқувчиларнинг ҳаммаси бир хил топшириқни бажаришидан иборат.ўқитувчи гуруҳда йўриқнома хатоларни жамоа бўлиб муҳокама қилиш ва ҳоказолардан фойдаланиб бир вақтнинг ўзида бутун гуруҳ ишига раҳбарлик кила олади. Машғулотнинг фронтал ташкил қилишнинг камчиликлардан бири шуки, ҳар қайси ўқувчи ишни бошидан охиригача ўзи бажаради.
10-Мавзу: Технология фани ўқув жараёнида таълим
воситаларидан фойдаланиш методикаси
Reja:
Ko’rgazmalilik didaktik tamoyillari asosida.
Zamonaviy ta'lim vositalarining turlari va tavsifi.
Ta'lim vositalarining rivojlanish istiqbollari.
Elektion axborot ta'lim resurslaridan foydalanish.
Tayanch iboralar: Ta’lim vositalari. Ko’rgazmalilik. Tamoyillar. Rivojlanish istiqbollari. Elektion axborot ta'lim
Таълим — тарбия жараёнини сифати ва самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан таълим воситалари билан қай даражада таълимланганлигига боғлиқ бўлади.
Таълим жараёнини амалга оширишда ёрдам берувчи воситаларга таълим воситалари дейилади.
Таълим воситалари 3 га бўлинади:
Реал таълим воситалари, техник воситалар ва чоп этилган ўқув материаллари. Реал таълим воситаларига ўқитишда қўлланиладиган барча реал ёрдамчи воситалар: машиналар, тракторлар, жиҳозлар, дастгоҳлар, тайёр маҳсулотлар ва ҳоказолар киради. Техник воситаларига, проектор, кино аппарат, ўқув телевидениеси, видеомагнитафон, компютер, видеофилмлар, мултимедиа ва ҳоказолар киради. Бундан ташқари синф доскаси, доска — стенд, доска — блокнот, кодоскоплар ҳам техник воситаларга киради. Чоп этилган ўқув материалларларга чоп этилган ўтказилган барча ўқув ва кўргазмали материаллар киради.
Юқоридаги таълим воситалари ўқитувчи учун, ўқувчи учун, ҳамда дарс ўтказиш учун алоҳида вариантларини тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эга.
1. Ўқитувчи учун воситалар: ўқув предметини ўқитиш методикаси бўйича қўлланмалар, шахсий методика, мураккаб масалалар бўйича методик тавсиялар, ўқитувчи томонидан тайёрланган методик ишланмалар, мантиқий структура.
2. Ўқувчи учун восита дарслик, ўқув қўлланма ёки ўқитувчининг маъруза матнлар жадваллар йўл-йўриқ хариталар,топшириқ карточкалар ва ҳоказолар.
З. Дарс ўтказиш учун плакатлар, диаграммалар, моделлар, макетлар эталонлар, намойиш қилиш жиҳозлари лаборатория амалий ишларни ўтказиш учун жиҳозлар, аудиовизуал воситалар, диафилм, видеоёзувлар, диопозтивлар.
Танлаб олинган метод, шакл ва воситалар бир-бирини тўлдириши яъни уйғунлашуви керак.
Чоп этилган ўқув материалларларга таълим олувчиларга мустақил ишлашга ва уларнинг фаоллашувига кўмаклашади. Уларга: тарқатма материаллар, ишчи варақалари, назорат (тест) варақалари, матнлар, ўқув қўлланмалари ва шу кабилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |