1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси



Download 2,03 Mb.
bet26/243
Sana29.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#516527
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   243
Bog'liq
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл

Методларнинг асосий гуруҳлари


Методларнинг учта гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) таълим жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш методлари; 2) билим олиш жараёнларини рағбатлантириш ва мотивациялашга йўналтирилган методлар; 3) таълим самарадорлигини назорат қилиш методлари.
Таълимнинг оғзаки методлари. Оғзаки методларга ўқув материалининг ўқитувчи томонидан оғзаки баён қилинишига, ҳикоя, тушунтириш, суҳбат ўқувчиларнинг техник адабиёти билан мустақил ишлаши ёзма тушунча бериш, овоз ёзувчи телевидение кабилар киради.
Материални оғзаки баён қилиш - касб таълимида ҳикоя қилиш, тушунтириш, маъруза, суҳбат, ўқув материалини оғзаки баён қилишнинг асосий методлари ҳисобланади.
Ҳикоя - ўкитувчи томонидан ўқув материалини тартибли, мантиқий, изчил, нисбатан кенгроқ баён қилишда фойдаланилади. У пухта режа асосида тузилиши, материални баён қилишда ноаниқликка йўл қўймаслик учун барча деталлари билан тайёрланиши лозим.
Тушунтириш - ҳикояга яқин бўлган таълим методи ҳисобланади. Касб таълимида ҳикоя ва тушунтиришдан алоҳида ҳолда кам фойдаланилади. Масалаларни баён қилишда, масалан: машиналар, механизмлар тузилиши ёки технологик жараёнларнинг боришини баён қилишда кўпинча ҳикоя ва тушунтириш бирга қўшиб олиб борилади. Ҳикоя тушунтириш муваффақиятли ўтказилиши учун ўқитувчи ўқувчиларнинг амалий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда етказиладиган материални қабул қила олишларини тасаввур қилиш керак. Бунинг учун ўқувчилар махсус технология, материалшуноснинг мавзулари бўйича қайси ўқув материалини ўтганликларини билиш муҳимдир. Бундан ташқари, ўқитувчи ўқувчиларни йўлланма вақтида саволлар ёрдамида нималарни еслашларини текширади ва зарур билимларни улар хотирасида қайта тиклайди.
Ҳикоя ва тушунтиришга қуйидаги талаблар қўйилади:

  1. Мазмуннинг тўғрилиги – ўқувчиларга айтиладиган фактлар ўқув дастурининг мазмунига мос келиши ва илмий асосланган бўлиши керак.

  2. Материални ўзини оқлаган изчилликда баён қилиш - ўқувчиларни обект ёки жараён билан умуман таништириш, сўнгра уни таркибий қисмларга бўлиб ўргатиш.

  3. Аниқлик ва исботлилик – таълимнинг мазмуни, одатда, ўқувчилар танишадиган назарий қоидаларни ва меҳнат усулларини бажариш қоидалирини қисқа, аммо аниқ ва ишончли асослаш имконини беради.

  4. Баённинг эмоционаллиги – ўқитувчи мавзуни ўқувчиларга таъсирчан қилиб баён қилиши керак.

  5. Ўқитувучининг нутқ маданияти, унинг ўқувчилар тушуна оладиган бўлиши – ўқитувчи суҳбатга тайёрланади, яъни ўқувчиларга тушунарли, ишнинг моҳиятини акс эттирадиган саволларни танлайди ва уларни мақсадга мувофиқ тарзда жойлаштиради.

Бу методни қўллашда аудио ва видеотехника, телевизион ёзувларни қўллаш ёки тарқатма материал сифатида конспект, қўлланма ёки компютерда фойдаланиш пакетини тавсия қилиш мумкин.
Суҳбат методи ўқитувчининг таълим олувчилар билан сўзлашуви, фикр алмашинувини ифодалайди. Суҳбат таълим олувчиларни далиллар тизими, янги тушунча ёки қонуниятни ўзлаштиришга туртки берувчи, пухта ўйланган саволлар кетма-кетлиги асосида ташкил этилади.
Машғулотни суҳбат методи асосида ташкиллаштиришда саволни қўйилиши (асосий, қўшимча, йўналтирувчи), таълим олувчилар фикрларини жавоблари ва фикрларини таҳлил қилиш, тузатиш, суҳбат хулосасини шакллантириш усуллари қўлланилади.
Суҳбат учун танланган саволлар дарс тушунчасини тўлақонли тасаввур қилиш учун этарли даражада кенг қамровли бўлмоғи лозим. Мавзуни жуда кичик саволларга бўлиб юборилиши унинг мантиқий яхлитлигини бузади, жуда мураккаб саволлар эса тингловчилар учун тушунарсиз бўлиб қолади. Саволлар таълим олувчилардан бир мазмундаги жавобни талаб қилмаслиги лозим. Ўқитувчи дарс мазмунининг ўзлаштирилиши учун йўналтирувчи саволлардан ўринли фойдаланиб, уни босқичма-босқич ўзлаштирилишига эришиши керак.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish