1-мавзу: Технология фани Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва методик қўлланмалари мазмуни



Download 5,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/91
Sana15.06.2022
Hajmi5,13 Mb.
#674085
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91
Bog'liq
4.2.-2-кисм-Технология-Методика-мажмуа-2018

Технология ва биология
. Биологияга оид тушунча ва маълумотлар, 
айниқса, техник технология фани дарсларида эса дарахт(ёғоч)ларнинг турлари ва 
тузилишини, уларнинг ёшини, нуқсонларини ва намлигини аниқлашда ҳам 
биологияга оид маълумотлар керак бўлади. Шунингдек, амалий машғулотларда
терлаш, чарчаш, жисмоний зўриқиш касб физиологик ҳолатлар ҳамда уларнинг 
зарарли оқибатларини, тозалик ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилишни 
тушунтиришда ҳам биология, одам анатомияси ва физиологияси тиббиёт каби 
фанлардаги билимларга асосланиб иш олиб борилади. Ўқитувчи, айниқса,
13-15 ёшдаги ўқувчилар билан амалий машғулот ўтказишда хушёр бўлиши
керак. Чунки бунда ўқувчилар “ўтиш” даври деб аталувчи биологик жиҳатдан
фаол паллада бўлади. Бунда ўқувчиларнинг қўл-оёқлари, бўйи тез ўсади, овози 
ўзгаради. Кўп ҳолларда ички безлар бундай ўсиш суръатини етарли таъминлай 
олмайдилар. Натижада ўқувчилар тез чарчаб қоладилар, ўзларини нохуш, ҳолсиз 
сезишлари ҳам мумкин. Шунинг учун ўқувчиларни бу ёшда сурункали, оғир 
жисмоний иш бажаришга жалб этиб бўлмайди. 
Технология ва география
. Технология таълими дарсларида ўқувчиларга 
материалшуносликка оид айрим тушунча ва маълумотлар ҳам берилади. 
Жумладан, материалбоп дарахтлар ва улар ўсадиган жойлар ҳақидаги
маълумотлардан ёғоч ишлаш дарсларида; металлар, металл қотишмалари ва 
уларнинг тури, металл олинадиган конлар, уларни излаш ва топиш, рудадан 
металларни ажратиб олиш, турли прокатлар ҳосил қилиш ҳамда улардан 
фойдаланиш ҳақидаги маълумотлардан металларни ишлашга оид машғулотларда 
фойдаланиш мумкин. Бунда бевосита география ва унинг тармоқлари бўлган 
минералогия, геофизика каби фанлар буйича тўпланган маълумотларга асосланиш 
зарур.
География фани табиат қонуниятлари ва жамият тараққиётидаги 
муаммоларни тадқиқ этиш ҳамда истиқболни белгилаш масалаларини ҳал этишда 


165
ҳам катта ўрин тутади. Шу сабабли мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишида юзага келадиган экологик, демографик, иқтисодий ва ижтимоий 
муаммолар ечимини география фанисиз тасаввур этиб бўлмайди.
География – табиат қонунлари билан жамият қонунлари орасидаги 
боғланишларни, муштаракликни кўрсатиб берувчи фан сифатида алоҳида аҳамият 
касб этади. Шу билан бирга география фанига оид маълумот ва тушунчалар бошқа 
фанларни ўқитишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Масалан Технология 
таълимига оид машғулотларда география фанига оид кўплаб маълумот ва 
тушунчалардан фойдаланиш мумкин. Хусусан материалшуносликка оид 
машғулотларда геологлар томонидан республикамиз ҳудудида 3 мингдан зиёд 
конлар аниқланганлигини, улардан бир ярим мингтаси ўзлаштирилганлигини, 
шулардан 30 таси олтин, 30 таси мармар конлари эканлиги айтиш, республикамиз 
ҳудудида менделеев даврий жадвалидаги кимёвий элементларнинг 90 фоизи 
мавжудлигини эслатиш ўринлидир. Бу билан фанлараро боғланишлар орқали 
машғулотларнинг самарадорлигини ва ўқувчиларнинг қизиқишларини ошириш 
билан бирга уларда она-ватанга нисбатан ҳурмат ва ғурурланиш ҳисларини 
тарбиялашга, Ватанимиз фақат ер устигина эмас, балки ер ости бойликларга ҳам 
кон эканлигини ҳис этишга ёрдам беради. Қолаверса, республикамиз 
иқтисодиётида муҳим ўрин тутган ишлаб чиқариш корхоналари, масалан, 
механика, машинасозлик заводлари, тикувчилик ва тўқувчилик, қурилиш 
материаллари комбинатлари ва бошқалар ҳақида ҳам маълумот бериш 
фойдалидир. Шу билан бирга технология фани дасрларида мактаб география 
майдончасини жиҳозлаш учун ҳам бир қатор ишларни амалга ошириш мумкин. Бу 
ишларни амалга ошириш маълум маънода маҳаллий материаллардан фойдаланиш 
ҳамда ижтимоий фойдали меҳнатни ташкил этишга ҳам мисол бўлади.

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish