тутган ўрни ва алоқалари
Сервис географияси замонавий иқтисодий ва ижтимоий географиянинг ўзига хос тармоқларидан биридир. У бевосита инсон, яъни аҳоли, унинг хизматларга бўлган турли –туман эҳтиёжлари, хизмат кўрсатиш соҳалари ва уларнинг корхона ҳамда муассасалари билан чамбарчас боғлиқдир.
Сервис ёки бошқача қилиб айтганда, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари географиясининг фанлар тизимида тутган ўрни ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Аксарият тадқиқотчилар уни соф хизматлар соҳасига мансуб десалар, баъзи олимлар хизматлар комплексидан бир қисмини (масалан, транспорт – ҳам аҳолига хизмат кўрсатади, ҳам ишлаб чиқаришга, савдо – ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми сифатида) моддий ишлаб чиқаришга тааллуқли деб ҳисоблайдилар.
Ўзбекистон иқтисодий географиясининг йирик вакилларидан бири – профессор А.С.Солиев (1994 й.) аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларини, унинг бир вақтнинг ўзида ҳам моддий, ҳам ишлаб чиқариш характеридан келиб чиқиб, иқтисодий ва ижтимоий географиянинг 2 блоки – ижтимоий-иқтисодий география туркумига киритган эди.
Аҳолига хизмат кўрсатиш сохалари географияси бўйича салмоқли тадқиқотлар собиқ Иттифоқ даврида кўпроқ амалга оширилган. Бунда яна шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодий ва ижтимоий географиянинг бошқа тармоқларига (масалан, аҳоли ёки қишлоқ хўжалиги географиясига) нисбатан бу соҳода бажарилган илмий ишлар кўламини катта деб бўлмайди. Ўзбекистонда эса хизматлар соҳаси асосан соҳа иқтисодчилари томонидан ўрганилган ишлар мавжуд, айтиш жоизки улар ҳам кўп сонли эмас.
Иқтисодий географик жиҳатдан сервис соҳаларини ҳудудий ташкил қилиш ва ривожлантириш масалаларини чуқур ўрганган олимлар қаторига қуйидагилар киритилади - Бурьян А.П., Меркушева Л.А., Чепкасов П.Н. (География социальной инфрастуруктуры Урала. Учеб. пособие. Пермь, 1984), Абрамов М.А. (География сервиса (Сфера обслуживания).- М.:Мысль, 1985), Алексеев А.И., Ковалев С.А., Ткаченко А.А. (География сферы обслуживания. Учеб. пособие. Калинин, 1988), Меркушева Л.А. (География сферы обслуживания (Теория и методология). Красноярск, 1989), Абдурашидов А. (Сфера обслуживания в Узбекистане. Т., 1989), хорижий олимлардан Лёш А. (Географическое размещение хозяйства. М., 1959), Кристаллер В. (Жанубий Германиянинг марказий жойлари, 1926) ва бошқаларни киритиш мумкин.
Мустақиллик йилларида аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларини географик ўрганишга тааллуқли пионер ишлардан бири, бу 1996 йили М.И.Назаров томонидан амалга оширилган. Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон (Наманган вилояти) қишлоқ жойлари мисолида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланишининг географик жиҳатлари ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |