1-мавзу. “Персонални бошқариш” фанинг моҳияти ва вазифалари персонални бошқариш — фан сифатида Персонални бошқаришнинг мохияти ва мақсадлари



Download 0,62 Mb.
bet2/12
Sana11.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#774611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу (1)

Персонални бошқариш — алохида ходим ва умуман корхона манфаатларини таъминлаш мақсадида инсон салохиятидан самарали фойдаланишга қаратилган ташкилий, ижтимоий-иқтисодий, психо­логик, ахлоқий ва хуқуқий муносабатлар тизимидир. Персонални бошқаришнинг асосий функцияларини ўзида акс эттирувчи тўрт таркибий қисм мавжуддир:
1. Персонални танлаш.
2. Персонални ривожлантириш.
3. Персонални бахолаш.
4. Персонални рағбатлантириш.
„Персонал" хозирги вақтда иқтисодиёт фанида умум эътироф этилган атама хисобланиб, мехнат жамоаси таркибий қисмларини қамраб олади. У мохият бўйича „Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексида қайд этилган „ходим" атамасидан келиб чиққан холда ходимлар таркиби маъносини беради".1 Авваллари бу тушунча „кадрлар" атамаси сифатида қўлланиб келинган.
Персонал, ишлаб чиқариш персонали хамда бошқарув персонали (1.1- расм)дан иборатдир.

1.1- расм. Персонал турлари.
Ишлаб чиқариш персонали (ишчилар) — одатда моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлардан иборатдир. Улар махсулот ишлаб чиқаришни, уни сотишни, унга сервис хизмати кўрсатишни амалга оширадилар. Ишлаб чиқариш персонали, ўз навбатида, икки тоифага бўлинади:
асосий персонал — асосан ишлаб чиқариш, махсулотни билан банд ишчилар;
ёрдамчи персонал — асосан корхонанинг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларида банд ишчилар.
Ишлаб чиқариш персоналининг мехнат махсули товар (бинолар, машиналар, кийим-кечаклар, озиқ-овкат махсулотлари ва хоказолар) сифатида намоён бўлади.
Бошқарув персонали (хизматчилар) — одатда кўпроқ ақлий мехнат билан банд бўлиб, ишлаб чиқаришда бошқарувни амалга оширадилар. Улар мехнат фаолиятининг асосий махсули бошқарув қарорларини тайёрлаш мақсадида тегишли хужжатлар, маълумотлар тўплаш, уларни умумлаштириш, тахлил этиш, қарорлар лойихаларини тайёрлаш хамда рахбар томонидан бу қарор қабул қилингандан сўнг унинг ижросини амалга ошириш ва назорат қилишдир.
Бошқарув персонали хам икки асосий тоифага бўлинади: рахбарлар ва мутахассислар. Рахбарларнинг мутахассислардан асосий фарқи шундан иборатки, рахбарлар қарор қабул қилиш хуқуқига эга бўладилар ва улар ўзларига бўйсунувчи ходимларга эга.
Бошқарув кўламига мувофиқ бошқарув барча функциялари учун масъул линия рахбарлари (улар мазкур корхона учун асосий хисобланган фаолият билан шуғулланувчи бўлинма рахбари хисобланадилар) хамда бошқарув муайян функцияларини амалга оширадиган функцияли рахбарлар бир-биридан фарқланади.
Бундан ташқари, корхона бошқаруви юқори бўғин рахбарлари (директорлар ва уларнинг ўринбосарлари), ўрта бўғин рахбарлари (цех ва бўлинмалар рахбарлари) ва қуйи бўғин рахбарлари (участка ва бригада бошлиқлари, усталар) мавжуддир.
Корхона мутахассисларини улар мехнати натижаларига мувофиқ уч асосий гурухга ажратиш мумкин:
бошқарувнинг функцияли мутахассислари. Уларнинг мехнат махсули бошқарув ахборотлари хисобланади. Бу тоифа мутахассислар гурухига референтлар, иқтисодчилар ва хоказолар киради;
мутахассис-мухандислар. Улар мехнати махсули техника ва ишлаб чиқариш технологиясига оид конструкторлик-технологик ёки лойиха ахборотларидир. Булар — мухандислар, технологлар, конструкторлар, лойихачилар ва хоказолардир;
хизматчи-техник мутахассислар (компьютер операторлари, омборчилар, маиший сохалар хизматчилари ва хоказолар) асосан хизмат кўрсатиш билан банддирлар.
Менежмент бўйича мутахассислар, хусусан россиялик иқтисодчи олим Л. И. Евенко фикрига кўра, ишлаб чиқаришда ходимларнинг ролини белгилаб берувчи концепцияси ривожланиш жараёнида тўрт босқични босиб ўтган1:

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish