1-Мавзу: Педагогик фаолиятда конфликтология масалалари. Режа


 Конфликтлар (низолар) қуйидагича бўлиши мумкин



Download 203,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi203,95 Kb.
#229034
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза матни

2. Конфликтлар (низолар) қуйидагича бўлиши мумкин: 
✓ 
конструктив - шахсни ўз устида муттасил ишлашга, ўз хулқини 
ўзи тузатишига, иккала томонга (ҳеч бўлмаса,бир томонга) манфаат, фойда 
келтириши мумкин бўлган низо.
✓ 
деструктив низонинг оқибати эса кўпинча салбий бўлиб, у 
шахслараро антогонизмни келтириб чиқаради, низолашувчи томонлар бир – 
бирларидан безиб, кўнгилзиз бўлиб қолишлари, хафа бўлишлари мукин, 
оқибатда иккала томонинг асаблари чарчаб, улар хасталаниб қолиши ҳам 
мумкин.


Конфликт қуйидаги элементларни ўз ичига олади 
✓ 
Эмоция: Сиз хис қилаётган нарса муҳим
✓ 
Қабул қилиш: Хавф сифатида нимани кўрасиз
✓ 
Ўзини тутиш: бошқалар билан қандай харакатланасиз
Конфликт турлари қуйидагилар: 
✓ 
Шахснинг ички руҳий зиддиятлари
✓ 
Шахслараро низо 
✓ 
Гуруҳий ва гуруҳлараро конфликт
✓ 
Меҳнат жамоаларида содир бўладиган низолар
✓ 
Ижтимоий конфликтлар. 
✓ 
Шахснинг ички руҳий зиддиятлари: 
✓ 
Яккаликдан қўрқувчилар. Бундайлар якка қолиб, ўзини йўқотиб 
қўяди, нима қилишини билмайди, зерикади. 
✓ 
Ўта камтар, ўзига ўта баҳо беришга мойил инсонларда 
кузатиладиган ички руҳий конфликт. Бундай инсоннинг назарида қўлидан 
аниқ бир натижали иш келмайди, “уни хеч ким ҳурмат қилмайди”, “у ўта 
қобилиятсиз (омадсиз, зерикарли ва ҳоказолар) шахс”. Шунинг учун ҳам у 
одамлар билан мулоқотдан қочади. Бундай ҳолат баъзан қобилиятли 
кишиларда ҳам бўлиши мумкин, бундай шахслар атрофдаги кишилар унинг 
фикрини, холатини тушинмасликларини ҳис этган ҳолда кулги бўлишдан ёки 
“зерикарли одам” деб ном чиқаришдан қўрқиб, одамларга кам аралашадилар. 
✓ 
доим 
хадиксирайверадиган, ўзига ишончсиз, тортинчоқ, 
атрофдагилардан ёмонлик кутишга мойил ёки улар уни мазах қилаяпди, деб 
ўйлайди. Унинг фикрича, атрофдагиларга кулги бўлгандан, яхшиси якка 
юргани яхшироқ. 
✓ 
Маълумот малакаси ва кўникмасининг сустлиги ( ёки йўқлиги) 
сабали одамлардан ўзини тортиб юрадиганлар. Бундайларда мураккаб
шахслараро муносабатларда ўзини тўғри тутиш тажрибасининг камлиги 


низоли вазиятларда, танишув ва бошқа ҳолларда ноадекват ҳаракатларни 
келтириб чиқаради.
✓ 
Яна бир гуруҳ шахслар учун атрофдаги одамлар яхши эмас, 
яхшилик қилишга арзимайдиган одамлар. Атрофдагилар ҳақида бундай 
фикрдаги шахс одамлардан фақат қочибгина қолмасдан, балки улардан
нафратланади ва қўрқади. 
✓ 
Ички ёпиқлик, руҳий карлик, бундай шахсларнинг ҳис туйғуси, 
фикри шунчалик ичкарига “яширинганки” , уларнинг ўзи ҳам баъзан ўзининг 
кимлигини танимасдан қолади. Улар доим бошқа бировларнинг ролини 
бажариб, бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиб юришади. 
✓ 
Ўзига шерик топишга қийналувчилар, бундайлар “хақиқий дўст, 
хақиқий севги, хақиқий шерик” топа олмайдилар. Улар “у яхши киши-ю, 
аммо менга ёқмайди”, “у ажойиб инсон, аммо қилиқлари ёқимсиз ва 
ҳоказолар” билан ўзларини оқлайди. Бундай ҳолатнинг юзага келишига 
асосий сабаб, шахснинг атрофдагилар билан яқин муносабатлар ўрнатишни 
истамаслиги ёки шундай тажрибанинг йўқлиги. Натижада шахс ўзини 
бахтсиз ва қобилиятсиз деб хисоблашга мойил бўлиб қолади.
Шахслараро конфликт - бир ёки бир неча конкрет шахсларнинг ўзаро 
ёки гуруҳ доирасидаги зиддиятидир. Бу кенг тарқалган низолардан бири 
бўлиб, бундай низолар одамларнинг фел – атворига ҳам, конкрет вазиятларга 
ҳам боғлиқ тарзда келиб чиқиши ва вазиятнинг характерига боғлиқ ҳолда 
турлича кечиши мумкин. Кенг тарқалган шахслараро низолар бири бу эр ва 
хотин, ота – она ва фарзандлар, қайнона – келин ўртасидаги низолар 
ҳисобланади. Уларнинг табиати ҳам давом этиш муддати ҳам, ҳал бўлиш 
йўллари ҳам турлича бўлиб, ҳар қандай кўринишда ҳам бари бир бундай низо 
икки ва ундан ортиқ шахслар ўртасидаги психологик масофани тобора 
узоқлаштиради, самимиятнинг камайишига олиб келади.

Download 203,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish