Н.Д. Рябова ва унинг илмий ходимлари проф. Б.Н. Хамидов ва проф. Г.Р. Нарметовалар адсорбция лабораториясида нефт ва газоконденсатлар таркиби ва хоссаларини ўрганиш, ҳамда нефт ва газоконденсат фракциялардан турли нефт маҳсулотлари олиш мақсадида янги адсорбентлар қўллаб, уларни таҳлил қилиш ва ажратиш бўйича катта амалий ишларни амалга оширдилар. Ҳозирги вақтда Республикамиз нефт кимёси ва технологияси ривожига кўплаб олимлар ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Профессор Ш.М. Сайдахмедов маҳаллий хом ашёлар асосида нефт мойларини олиш, профессор И.М. Сайдахмедов дизел ёқилғилари сифатини яхшилаш, нефтнинг коллоид хоссаларини ўрганиш, профессор Н. Ёдгоров нефт кудуқларидан нефт чиқимини яхшилашда полимер гидрогеллардан фойланиш, профессор О.М. Ёриев нефт ва нефт маҳсулотлари учун гетероҳалқали бирикмалар асосида депрессор қўндирмалар синтези ва уларнинг тадқиқи бўйича илмий изланишлар самарали олиб борилмоқда Нефт сарғиш, кўнғир, қорамтир рангли мойсимон суюқлик, зичлиги 0,73 дан 0,95 г/см3 гача – 20 да +20 0С гача ҳароратда қотувчи жуда мураккаб таркибли турли углеводородлар ва гетероатомли органик бирикмалар аралашмасидан таркиб топган моддалар. У юқори колорияли ёқилғи (40000 дан 44000 гача к/кг). Нефтнинг кимёвий таркиби асосан қуйидаги элементлардан ташкил топган : - Нефт сарғиш, кўнғир, қорамтир рангли мойсимон суюқлик, зичлиги 0,73 дан 0,95 г/см3 гача – 20 да +20 0С гача ҳароратда қотувчи жуда мураккаб таркибли турли углеводородлар ва гетероатомли органик бирикмалар аралашмасидан таркиб топган моддалар. У юқори колорияли ёқилғи (40000 дан 44000 гача к/кг). Нефтнинг кимёвий таркиби асосан қуйидаги элементлардан ташкил топган :
-
Шунингдек жуда кам миқдорда металлоорганик бирикмалар шаклида ванадий, никель темир, титан, кобальт, германий ва бошқа элементлардан иборат бўлади. Нефт таркибида уч типдаги суюқ ва эриган ҳолда қаттиқ углеводородлар мавжуд: алканли углеводородлар (асосан тўғри занжирли, С–1 дан С–30 гача) нефтда тўйинмаган углеводородлар бўлмайди, турли узунликдаги ён занжирлари бўлган циклопентан ва циклогексан ҳамда уларнинг ҳосилалари типидаги моноциклик нафтенлар ва ди–, три ҳамда полициклик полиметиленли углеводородлар, (шу жумладан, ён занжири бўлганлари ҳам) ароматик углеводородлар, бензол ва уларнинг гомологлари, нафталин, антрацен ва унинг гомологлари, нафтеароматик гибрид углеводородлар ва уларнинг ҳосилалари, нефт, таркибида у ёки бу синф моддаларнинг кўплигига қараб олти типга бўлинади. Метанли (ёки алканли), метанонафтенли, нафтенли, металонафтеноароматик, нафтаноароматик ва ароматик. Нефтнинг ёши ароматикдан метанли углеводородларга ўтган сайин ўсиб боради. Технологик классификацияга биноан нефт 0,5 % гача олтингугурт сақловчи - кам олтингугуртли 0,51 % дан 2 % гача олтингугурт сақловчи олтингугуртли, 2 % дан ортиқ олтингугурт сақловчи – кўп олтингугуртли, 1,5 % гача алкан сақловчи кам алканли 1,51 дан 6 % гача алкан сақловчи–алканли, 6 % дан кўпроқ алкан сақловчи кўп алканли нефтларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |