«Ўзбекнефтегаз» МХК «Petronas» (Малайзия) ва «Sasol» (ЖАР) билан ҳамкорликда Шўртан ГКМ тозаланган метани базасида GTL технологияси бўйича синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи қўшма корхона қурилиши, қиймати 2,8 млрд. доллар бўлган лойиҳа асосида 2017 йилда ишга туширилади. Лойиҳадаги завод йилига 3,5 миллиард метр куб газни қайта ишлаб, 672 минг тонна дизел ёқилғиси, 278 минг тонна авиакеросин, 361 минг тонна нафта ҳамда 63 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бу эса, Евро–4 ва Евро–5 стандартларига жавоб берувчи дизел ёқилғиси, керосин, нафта ва суюлтирилган газ ички бозор ва экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда Республикамизда ёқилги энергиясига бўлган талабни тўла қондиришда «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси асосий ўрин тутади. Компания 154 корхона ва ташкилотни ўз ичига олиб, улардан 87 таси акционерлик ҳамда 67 таси давлат корхоналаридир. «Ўзбекнефтегаз» тизимида 8 та йирик компания фаолият юритади: «Ўзгеонефтгаз қазиб чиқариш», «Ўзнефтгаз-бурғалаш», «Ўзнефтни қайта ишлаш», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзнефтгазқурилиш» ва бошқалари нефт ва газ саноатида муҳим рол ўйновчи компаниялардир, яъни «Ўзнефтгазмаш», «Ўзнефтгазҳимоя-таъминот», «Ўзнефтегазалоқа», «Ўзташқинефтегаз». Ўзбекистонда нефт кимёси ривожланиши тарихига ҳисса қўшган олимлар. Ўзбекистонда биринчи нефтни фракцион таркибини ўрганиш бўйича кимёвий лаборатория Тошкент шаҳрида Н.Б. Тейх томонидан ташкил этилди ва бу лабораторияда 1931 йилгача илмий изланишлар олиб борилди. Тошкент давлат университетида профессор С.Н. Наумов раҳбарлигида ўлкамиздаги нефтларни ўрганиш ташкил қилинди, сўнгра бу илмий изланишлар С.Л. Гусинская томонидан давом эттирилди. 1932 йилда Республика Фан қўмитаси ташкил этилди ва унинг негизида 1940 йил январида Ўзбекистон фанлар академияси ташкил топди. Фанлар Академияси таркибига Кимё институти ҳам кирди, бу институтда нефтнинг углеводород таркибини аниқлаш ва нефт маҳсулотларини сифатини яхшилаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича муҳим илмий изланишлар олиб борилди. Ўзбекистонда нефт кимёси ривожланиши тарихига ҳисса қўшган олимлар. Ўзбекистонда биринчи нефтни фракцион таркибини ўрганиш бўйича кимёвий лаборатория Тошкент шаҳрида Н.Б. Тейх томонидан ташкил этилди ва бу лабораторияда 1931 йилгача илмий изланишлар олиб борилди. Тошкент давлат университетида профессор С.Н. Наумов раҳбарлигида ўлкамиздаги нефтларни ўрганиш ташкил қилинди, сўнгра бу илмий изланишлар С.Л. Гусинская томонидан давом эттирилди. 1932 йилда Республика Фан қўмитаси ташкил этилди ва унинг негизида 1940 йил январида Ўзбекистон фанлар академияси ташкил топди. Фанлар Академияси таркибига Кимё институти ҳам кирди, бу институтда нефтнинг углеводород таркибини аниқлаш ва нефт маҳсулотларини сифатини яхшилаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича муҳим илмий изланишлар олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |