1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


босқич. Ер участкалари билан амалга оширилган битимлар тўғрисидаги ахборотни текшириш



Download 6,36 Mb.
bet165/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   171
Bog'liq
КМБ

2 босқич. Ер участкалари билан амалга оширилган битимлар тўғрисидаги ахборотни текшириш.
Ахборотнинг ҳаққонийлигини ошириш ва амалга оширилган битимлар типик бозор шароитларида бўлиб ўтганини тасдиқлаш мақсадида ахборот тўпланади.
Ер участкалари билан битимлар тўғрисидаги ахборот манбалари:
• қайд қилиш офислари;
• ер қўмиталари;
• турли ахборот нашрлари.
Шуни назарда тутиш лозимки, қайд қилиш пайтида битим нархи сотувчи ва харидор сўзларидан унинг ҳаққонийлигини тасдиқламаган ҳолда инобатг аолинади , таклиф нархи эса талаб ва таклифнинг баланслашганига қараб сотиш нархидан фарқ қилади. Шунинг учун солиштираётган ер участкаларининг сотилиши тўғрисидаги маълумотлар битим иштирокчиларидан бири (сотувчи ёки харидор) ёки воситачи томонидан тасдиқланиши мақбул бўлади.
Бундан ташқари, ўхшаш объектни танлашда экспозициянинг типик муддатига, битим субъектларининг мустақиллигига, инвестицион мотивацияга эътибор берилади. Инвесторлар ўхшаш сабабларга эга бўлишлари, сотиб олинаётган ерлар эса бир хил аҳамиятга эга бўлиши лозим. Баҳолаш объектининг ишлатилиш имкониятини аниқлаш учун зоналаштириш меъёрларини ҳисобга олиш керак. Масалан, агар иккита ер участкаси турли зоналарда бўлса, уларнинг бир хил ишлатилиши истисно қилинади ва улар солиштириладиган бўлиб эътироф этилиши мумкин.
3 босқич. Баҳоланаётган ер участкасининг бозорда сотилган участкалар билан солиштирилиши, баҳоланаётган ва ҳар битта сотилган участка ўртасидаги фарқлар бўйича ўзгартиришларни ҳисобга олиш.
Агар баҳоланаётган ер участкаси солиштирилаётганидан фарқ қилса, солиштирилаётган участканинг нархига у баҳоланаётган участканинг характеристикаларига эга бўлган тақдирда қайси нархга сотилиши мумкинлигини аниқлаш учун ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади. Солиштирилаётган объектларнинг ҳақиқий сотув нархларини ўзгартирган пайтда ўзгартиришлар солиштирилаётган участка нархларида амалга оширилади. Бунда қуйидаги саволга жавоб бериш лозим: «Агар солиштирилаётган участка баҳоланаётган участка характеристикаларига эга бўлганда қайси нархга сотилиши мумкин бўлар эди?». Масалан, солиштирилаётган ер участкаси баҳоланаётган участкадан паст келса, биринчисининг ҳақиқий сотилув нархи баҳоланаётган ер участкасининг янада юқорироқ бўлган характеристикаларига эга бўлган тақдирда сотиладиган нархи катталигигача кўтарилиши лозим.
Ер участкасини бошқа сотилган участкалар билан солиштириш орқали баҳолаш солиштириш элементлари бўйича ёки солиштириш бирликлари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish