1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 6,36 Mb.
bet12/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   171
Bog'liq
КМБ

Ашёвий (мулкий) ҳуқуқлар бўлиб кўчириб бўладиган ва кўчмас мулкка нисбатан бўлган ҳуқуқлар тушунилади ва улар ўз ичига қуйидагиларни олади: мулкчилик ҳуқуқи; хўжалик юритиш ҳуқуқи, тезкор бошқариш ҳуқуқи, ишончга асосланган бошқариш ҳуқуқи, умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш ҳуқуқи, ижара, ипотека, сервитутлар. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар фақатгина уларнинг юзага келиши, бировга ўтиши ва тугатилиши давлат рўйхатидан ўтилганидагина баҳолаш мақсадлари учун тан олинади. Кўчириб бўладиган ашёларга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунчиликда кўрсатилган вазиятлардан ташқари.
Мулк юридик концепция ҳисобланади. Мулкчилик ҳуқуқи шахснинг унга тегишли бўлган мулкка ўз истаги бўйича ва ўз манфаатларида эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш, шунингдек унинг мулкчилик ҳуқуқини ким томондан қатъий назар ҳар қандай бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳуқуқини ифода этади. Мулкчилик ҳуқуқи муддатсиздир. Мулкчилик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси томонидан тартибга солинади.
Кўчмас мулк (кўчмас объект) ернинг жисмонан мавжуд бўлган қисми ва унга алоқадор бўлган ҳамда инсон томонидан амалга оширилган яхшиланишлар сифатида белгиланади. Бу моддий, сезиш мумкин бўлган “ашё” бўлиб, уни ердаги, шунингдек унинг остидаги ва устидаги барча мавжуд иншоотлар билан биргаликда кўриш ва ушлаб кўриш мумкин.
Фуқаролик ҳуқуқи объектларига ашёлар, шу жумладан пуллар ва қимматли қоғозлар, бошқа предметлар, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар , ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий мулкий ҳуқуқлар ва бошқа, моддий ва номодиий неъматлар киради.
Кўчмас мулкка кирмайдиган ашёлар, шу жумладан пуллар ва қиматтли қоғозлар кўчириб бўладиган мулк ҳисобланади. Кўчириб бўладиган мулкка бўлган ҳуқуқ қонунда белгиланган ҳолатлардан ташқари қайд этилмайди.
Агар фуқаролик ҳуқуқининг бирорта объекти (ашё, мулк, мулкчилик ҳуқуқлари, хизматлар, ахборот ва ҳ.к.) хўжалик айланмасига айланади ва улар устидан у ёки бу хўжалик операциялари бажарилса, уларнинг қийматини баҳолашга эҳтиёж туғилади. Корхона шунингдек фуқаролик ҳуқуқи объекти ҳисобланади ва у ЎзР Фуқаролик кодексига биноан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қўлланиладиган мулкий мажмуа сифатида эътироф этилади.
Мулкий мажмуа сифатидаги корхона таркибига унинг фаолият кўрсатиши учун мўлжалланган ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуналар, инвентарь, хом-ашёлар, маҳсулотлар, шунингдек мулкий мажбуриятлар, шу жумладан фирманинг номлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва бошқа истисно тариқасидаги ҳуқуқлар киради. (агар бошқаси қонун ёки шартномада кўзда тутилмаган бўлса).
Ашёвий ҳуқуқларнинг ўрнатилиши, ўзгартирилиши ва тўхталиши билан боғлиқ бўлган турли битимларнинг объекти бўлиб корхонанинг бутун мулкий мажмуаси ҳам, унинг алоҳида қисми ҳам хизмат қилиши мумкин. Баҳолаш ишларининг услубий хусусиятлари ва технологияларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги баҳолаш объектларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • бутун корхона (корхона қийматини баҳолаш);

  • корхонанинг кўчмас мулки (кўчмас мулкни баҳолаш);

  • машиналар ва ускуналар, яъни корхонанинг машина парки;

  • корхонанинг номоддий активлари.

Шундай қилиб, баҳолаш объекти бўлиб фойдалиликка эга бўлган ва шу туфайли олди-сотди объекти бўла оладиган мулкий мажмуа хизмат қилади.
Мулкий мажмуа, баҳолаш объекти сифатида аниқ идентификация қилинган бўлиши керак, яъни унинг мазмуни, функциялари, таркибий қисмлари, уни бошқа мулкий объектлардан ажратиб турувчи чегаралари аниқ белгиланган бўлиши лозим. Агар баҳолаш объекти бўлиб корхона хизмат қилса, у ҳолда унинг мулки таркибини муайянлаштириш лозим бўлади, чунки кўпчилик саноат корхоналарининг тузилмаси жуда мураккаб ҳисобланади. Унинг таркибига цехлар, участкалар, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, махсус бўлинмалар (синов станциялари, полигонлар, лабораториялар ва ҳ.к.лар), алоқа воситаларининг муассасавий иншоотлари ва коммуникациялар кириб, улар турли майдонларда ва турли ҳудудларда жойлашган бўлиши мумкин. Шунингдек ушбу баҳолаш объектига ушбу корхона балансида турган ижтимоий-маданий соҳадаги бўлинмалар (турар жрй фонди, поликлиникалар, меҳмонхоналар, маданият уйлари, стадионлар, болалар боғчалари, пансионатлар ва ҳ.к.лар) кириш-киришмаслигини аниқлаш лозим бўлади. Баъзида битта том остида бир нечта корхона жойлашган бўлиши мумкин ва ўшанда ҳудудларнинг аниқ чегараланиши муаммоси юзага келади.
Корхона қийматини баҳолашда бу объект юридик шахс бўлгани ҳолда бир вақтнинг ўзида хўжалик субъекти эканлигини ҳам ҳисобга олиш лозим, шунинг учун унинг қиймати ЎзР Фуқаролик кодексида белгиланган муайян юридик ҳуқуқларнинг мавжудлигини ҳам ҳисобга олиши лозим бўлади.
Агар баҳоланаётган мулкий мажмуа бўлиб фақат корхонанинг кўчмас мулки хизмат қилса, у ҳолда унинг таркибини аниқ белгилаш лозим: ер участкасининг (ёки бир нечта участканинг) ўлчамлари, бино (иншоотлар) турлари ва миқдори, энергия ва иссиқлик тармоқлари, олиб борувчи темир йўллар ва бошқа йўллар, турли коммуникациялар ва ҳ.к.лар. Кўчмас мулк таркибини аниқлашда Фуқаролик кодексида келтирилган тавсифдан келиб чиқиш лозим: “Кўчмас ашёларга (кўчмас мулк) ер участкалари, ер ости участкалари, алоҳида жойлашган сув объектлари ва ер билан узвий боғлиқ бўлган барча объектлар киради, яъни битта жойдан кўчирилиши ўз мўлжалланиши бўйича тенглаштириб бўлмайдиган зарар келтириши мумкин бўлган объектлар, шу жумладан ўрмонлар, кўп йиллик экинлар, бинолар, иншоотлар киради”.
Кўчмас ашёларга шунингдек давлат рўйхатидан ўтиши лозим бўлган ҳаво ва денгиз кемалари, ички сузишда қатгашадиган кемалар, космик объектлар киради.
Агар баҳоланаётган кўчмас мажмуа бўлиб фақатгина корхонага тегишли бўлган машина ва ускуналар хизмат қилса, идентификация қилиш уларнинг тўлиқ рўйхати ва ҳисоб ахборотномасидаги ҳар битта позициянинг тавсифларини синчковлик билан кўриб чиқилиши асосида амалга оширилади. Муаммолар баъзида бинога ёки ерга маҳкам ўрнатилган бирорта ускуна турлари борасида юзага келиши мумкин ва шу туфайли уларни кўчмас мулк деб ҳам ҳисоблаш мумкин бўлади.
Агар баҳоланаётган мулкий мажмуа фақатгина номоддий активларни қамраб олган бўлса, уларнинг идентификацияси ана шу активларга киритилган мулкий ҳуқуқларнинг тўлиқ мажмуасини аниқлашга келтирилади. Биринчи навбатда уларга фуқаролар ёки юридик шахсларнинг интеллектуал фаолият натижаларига ва унга тенглаштирилган корхонанинг индивидуаллаштириш воситалари, унинг маҳсулотлари, ишлари ва хизматларига (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.) бўлган алоҳида ҳуқуқлари (интеллектуал мулк) киради.


Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish