1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Бинонинг ўлчамлари (габарити)



Download 6,36 Mb.
bet65/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   171
Bog'liq
КМБ

Бинонинг ўлчамлари (габарити) деганда унинг лойиҳадаги аниқ ўлчамлари ва баландлиги назарда тутилади. Лойиҳадаги ўлчам қурилиш ҳажми ҳисобида юзаси метр квадарат (м2)да, баландлиги метр (м.)да ва ҳажми метр куб (м3)да ўлчанади.
Бинонинг функционал тавсифи ундан фойдаланишда қўйиладиган вазифадан келиб чиқиб белгиланади (унинг асосий вазифасидан).
Кўчмас мулк объектининг иқтисодий тавсифи – бу уни баҳолаш вақтидаги нархларда олинган қолдиқ қиймати, шунингдек уни эксплуатация қилиш билан боғлиқ кўрсаткичларидир. Қолдиқ қиймати унинг қурилишига сарфланган дастлабки харажатлар қийматидан барча турдаги эскиришларни айрилган кўринишда ҳисобланади. Жорий эксплуатация харажатлари – бу ер участкаси (ижараси) учун ер солиғи, кўчмас мулкка мулк солиғи ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал ва бошқа тўловлар (электроэнергия, сув, газ ва бошқа.) йиғиндисидан ташкил топади.
Объектнинг экологик тавсифи – бу объектнинг атроф муҳитидаги экологик ҳолат ва бинонинг ўзини экология талаблари билан боғлиқ кўрсаткичларидир. Объектнинг атроф муҳитидаги экологик муҳит муҳим омил бўлиб, мулкдор кимлигидан қатий назар, унинг бозор баҳосига катта таъсир кўрсатади. Объектнинг экологик талабларга жавоб бериши унинг экологик меъёрларга жавоб беришини кўрсатади.
Бино ва иншоотларнинг таснифи унинг қандай мақсадда бунёд этилганлиги, ҳажмий режаси ва конструктив тузилишидан келиб чиқиб амалга оширилади. Фойдаланиш мақсадига кўра барча қурилиш объектлари иккита катта гуруҳга бўлинади – саноат ва фуқаролик объектлари.
Саноат объектлари ишлаб чиқариш корхоналари, транспорт объектлари ва алоқа объектларига бўлинади. Ишлаб чиқариш корхонаси – бу саноат махсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган бино, иншоот ёки объектлар мажмуасидир. Ишлаб чиқариш корхонасининг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда жамиятнинг маълум эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган янги товар махсулоти яратилади. Бундай товарларни ишлаб чиқариш учун қиймати бино ва иншоотларнинг қийматидан ҳам юқори бўлиши мумкин бўлган технологик ускуналар зарур.
Корхона алоҳида бинодан (цехлар, корпуслар), мухандислик иншоотларидан ва транспорт коммуникацияларидан ташкил топган бўлиши мумкин. Алоҳида цехлар жуда камдан-кам олди-сотти объекти бўлиши мумкин, кўпгина ҳолларда корхона яхлит савдо объекти бўлиб, унинг қиймати мавжуд ишлаб чиқариш жиҳозлари қийматини ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятидан оладиган даромади (зарари)ни қўшиб ҳисобланади.
Корхоналар одатда саноат тармоқларидан келиб чиқиб таснифланади, бунда ҳар бир саноат тармоғи корхоналари биноларининг ўзига хос лойиҳа ечими, ҳажми ва тузилиши билан характерланади. Тармоқ тасарруфи ва ишлаб чиқарадиган махсулот туридан келиб чиқан ҳолда бинолар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
а) Саноат бинолари ва мажмуалари;
б) Фуқаролик бинолари (турар жой ва жамоат бинолари).

Саноат бинолари ва мажмуалари (7.1-расм.) қуйидаги гуруҳлардан ташкил топади:






Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish