1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


 Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг таркиби ва тузилиши



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   228
Bog'liq
КМБ

 
6.8. Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг таркиби ва тузилиши 
Баҳолашнинг охирги босқичида буюртмачига ёзма шаклда тайёрланган баҳолаш 
ҳисоботини топшириш амалга оширилади, бу баҳоловчининг ўз мажбуриятларини 
бажарганлигига исбот ҳужжат ҳисобланади. Баҳолаш ҳисоботи одатда қисқа резюме ва 
тўлиқ шаклга эга бўлади. 
Қисқа резюме баҳолаш топшириғи, кўчмас мулк объекти, фойдаланилган усул ва 
ёндашувлар ҳамда олинган натижа ҳақида чекланган маълумотларни ифодалайди. У 
буюртмачига қийматга нисбатан баҳоловчи хулосалари ортида турувчи ҳаракатларни 
тушуниш имконини беради. 
Тўлиқ шакл баҳолаш топшириғини батафсил ва асосланган тарзда очиб беради, 
танланган ва исботли маълумотларни тавсифлайди, қўлланилган баҳолаш усуллари ва 
амалга оширилган ҳисоб-китобларни асослаб беради, ҳамда қийматнинг якуний 
натижасини белгилайди. 


Ҳисоботда кўрсатилагн қиймат катталиги баҳоловчининг керакли маълумотлар таҳлили 
ва ҳисоб-китобларга ҳамда унинг тажриба ва малакасига асосланган ҳолда назарда 
тутилаётган битимнинг мумкин бўлган пул эквиваленти ҳақидаги субъектив фикридир. 
Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти ҳақида”ги амалдаги Қонунининг 17-
моддасида ҳисоботнинг таркиби ва расмийлаштирилишига бўлган умумий талаблар 
белгиланган. Маълумотлар, асослар, таърифлар ва ҳисоб-китобларнинг баён этилиш 
услуби фақат битта маънода талқин этилиши лозим. 
Объектни баҳолаш натижалари баҳолаш ҳисоботи шаклида расмийлаштирилади. 
Ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 
-
баҳолаш ҳисоботи тузилган сана ва унинг тартиб рақами; 
-
баҳолашни ўтказиш учун асос; 
-
баҳолаш мақсади; 
-
баҳолаш объектининг аниқланаётган қиймат тури; 
-
баҳолаш ташкилотининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва баҳолаш 
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси ҳақида маълумот; 
-
объектни баҳолашни амалга оширган баҳоловчининг сертификати ҳақида 
маълумот; 
-
баҳолаш объекти қийматини аниқлаш санасига уни идентификациялаш 
имконини берувчи баҳолаш объекти таърифи, ҳамда баҳолаш объекти мулкдорининг 
реквизитлари; 
-
баҳолаш стандартлари, уларнинг асосланиши, баҳолашни ўтказишда 
фойдаланилган маълумотлар ва уларнинг манбаалари; 
-
объектни баҳолаш тадбирини ўтказиш кетма-кетлиги, ҳамда олинган 
натижани қўллаш чегаралари; 
-
баҳолаш объекти қиймати аниқланган сана; 
-
баҳоловчи ташкилот томонидан фойдаланилган ва баҳолаш объектининг сон 
ва сифат тавсифларини белгиловчи ҳужжатлар тўплами. 
Агар объектни баҳолаш бир нечта баҳоловчилар томонидан амалга оширилган бўлса, 
ҳисоботни тузиш жараёнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш ҳисоботида 
кўрсатилади. 
Агар объектни баҳолашда бозордан фарқли қиймат аниқланса, у ҳолда баҳолаш 
ҳисоботида баҳони шакллантириш мезонлари кўрсатилиши ва бозор қийматини 
аниқлашдан четлашиш сабаблари кўрсатилиши керак. 
Баҳолаш ҳисоботида баҳолаш объекти қийматини асословчи бошқа маълумотлар ҳам 
бўлиши мумкин. Алоҳида турдаги объектларни баҳолашни амалга ошириш учун қонун 
томонидан ҳисоботнинг махсус шакллари кўзда тутилиши мумкин. 
Баҳолаш ҳисоботининг ҳар бир бети баҳолашни амалга оширган баҳоловчи 
(баҳоловчилар) томонидан имзоланади, баҳолаш ташкилоти раҳбари томонидан 
маъқулланади, шу ташкилот муҳри билан тасдиқланиб, буюртмачига топширилади. 
Баҳолаш ҳисоботи бир маънода талқин қилиниши ва янглиш фикр туғдирмаслиги 
лозим. 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish