Умумиқтисодий характердаги даврий нашрлар, ҳамда у ёки бу объект
бозори бўйича махсус нашрлар.
Баҳоловчининг шахсий маълумотлар базаси. Доимо янгиланиб
борадиган энг яхши маълумотлар манбаи. Маълумотларга чанқоқлик шароитида
шахсий маълумотлар базаси барча мумкин бўлган манбаалардан, эски ҳисоботлар
маълумотларидан
то
даврий
нашр
маълумотларигача
тўпланган
ҳолда
шакллантирилади. Йиғилган маълумотлар тизимга солиниб, фойдаланиш учун қулай
шаклда сақланади.
6.6. Кўчмас мулкни баҳолаш ёндашувлари ва усулларини танлаш ҳамда
қўллаш
Кўчмас мук қийматини баҳолаш, одатда, учта асосий ёндашув: харажатли ёндашув,
қиёсий ёндашув ва даромадли ёндашув нуқтаи назаридан амалга оширилади (6.6-
расм).
Харажатли ёндашув
мулоҳазали инвестор кўчмас мулк учун худди шундай ер
участкасини сотиб олиш ва истеъмолчи хусусиятлари бўйича ўхшаш бино қуришига
сарфлайдиган маблағдан кўпроқ сумма тўламаслиги нуқтаи назаридан келиб чиқади.
Харажатли ёндашув натижаларининг объективлиги бинонинг тўлиқ тиклаш
қийматини, баҳоланаётган объектнинг барча мумкин бўлган сабабларга кўра
йўқотишларини ва баҳолаш объекти жойлашган ер участкасининг бозор қийматини
баҳолаш санасига қанчалик аниқ ҳисобланишига боғлиқ бўлади.
Харажатли ёндашувдан фойдаланилганда бинонинг қолдиқ қийматини ва ер
участкасининг ҳисобланган қийматини қўшишдан олинган натижа кўчмас мулк
қиймати бўлиб ҳисобланади. Бу ҳолда бинонинг қолдиқ қиймати қурилишларнинг
ўрнини босиш ёки тиклаш учун бажариладиган қурилиш ишларининг жорий қиймати
ва умумий эскириш суммаси ўртасидаги фарқни ифодалайди, бунда ҳисобларга
тадбиркор даромади ҳам қўшилиши мумкин. Эскиришни баҳолаш йўқотишлар
ҳажмини ҳисоблашнинг махсус усуллари ва кўчмас мулк бозорини ўрганишга
асосланади.
Харажатли ёндашувда ер участкаси қийматини баҳолаш жараёни алоҳида мустақил
босқич сифатида ажратилган. Кўчмас мулкнинг умумий қийматида ер участкаси
қийматининг улушини аниқлаш ундан фойдаланиш фарианти энг самарали ёки
самарасизлигини кўрсатади. Бундан ташқари, кўчмас мулкнинг асосий компонентлари
бўлмиш қурилишлар ва ер участкаси қийматининг ўзгариши қурилишларнинг
эскириши, бозор ҳолатининг ўзгариши кабилар туфайли турли хил динамикага эга
бўлиши мумкин.
Ер участкасининг бозор баҳосини аниқлаш учун қуйидаги усуллардан
фойдаланилади: сотувларни қиёслаш, тақсимлаш, ажратиш, қолдиқ қиймат, ижарага
бериш ва капиталлаштириш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: