алоҳида ҳуқуқлар мажмуидан иборат. Ҳар бир алоҳида ҳуқуқ мажмуадан
чиқарилиши ва мулкдор томонидан исталган муддатга бошқа томонга берилиши
мумкин.
Қисман мулкий ҳуқуқ
ҳуқуқлар мажмуидан чиқариб, маълум шартлар
асосида бошқа шахсларга берилганда юзага келади. Баҳоловчилар қисман мулкий
ҳуқуқларни ҳисобга олишлари лозим, негаки кўчмас мулкка эгалик қилишнинг
айрим шакллари ва ижара шартномалари тўлиқ ҳуқуқлар мажмуига нисбат камроқ
ҳажмини кўзда тутади.
Эгалик қилиш турларига боғлиқ равишда молиявий ҳисоботини тузиш мақсадида
баҳолашни амалга оширишда кўчмас мулк қуйидаги тоифаларга бўлинади:
корхона (бизнес) фаолиятида фойдаланилувчи кўчмас мулк;
сармоя киритилувчи кўчмас мулк;
ишлаб чикариш (бизнес) эҳтиёжлари учун керагидан ортиқ кўчмас мулк;
ўзлаштириш ва ривожлантириш мақсадларига мўлжалланган кўчмас мулк;
товар захиралари сифатида фойдаланилувчи кўчмас мулк.
Турли хил ҳуқуқларини идентификациялашга асос бўладиган мулкий, ҳуқуқий,
иқтисодий ва молиявий манфаатлар баҳолаш жараёни ва натижасига таъсир этувчи,
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар мажмуи тушунчасининг мураккаблигини
кўрсатади.
Хусусий ва юридик шахсларнинг мулки
. Икки ва ундан ортиқ томонларга эга бўлган
хусусий ва юридик шахсларнинг мулки аниқ кўчмас мулкка бўлган, биргаликда
фойдаланиш, умумий фойдаланиш ёки бўлинмайдиган биргаликда фойдаланиш
шаклидаги, мулкдан қисман фойдаланиш ҳуқуқи сифатида намоён бўлиши мумкин.
Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаруви
юридик эгалик ҳуқуқини мазкур
объектни бошқариш ҳуқуқидан ажратишни назарда тутади. Эгалик ҳуқуқига эга
юридик шахс -
корпорация
да унинг акциядорлари унга нисбатан эгалик ҳуқуқига эга
бўлади. Ҳамкорлик, кооперативлар ва кондоминиумлар каби юридик шахсларда
қисман эгалик ҳуқуқи амал қилади.
Юридик ва хўжалик ҳуқуқлар
. Ҳуқуқлар мажмуи таркибига кирувчи юридик ва
хўжалик ҳуқуқларининг айрим шакллари таркиби ва шакли бўйича алоҳида ҳуқуқ
деб ҳисобланади. Мисол учун, ижара шартномасини расмийлаштиришда юзага
келадиган ижарачи ва ижарага берувчининг ҳуқуқлари. Бу ҳолатда тўлиқ ҳуқуқлар
мажмуи мулкдори бўлган ижарага берувчи ҳуқуқларнинг бир қисмини (фойдаланиш
ва эгалик қилиш ҳуқуқи) ижарачига вақтинчалик бериши мумкин. Ўз навбатида,
ижарачи доимий равишда ижара тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олади
ва ижара муддати тугаши билан ижарага олинган майдонни бўшатиб бериши лозим
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: