Товар бирлиги қийматининг юқорилиги, потенциал инвесторларни ахборот билан
таъминлаш жараёнининг қийинлиги, олди-сотди битимини ҳуқуқий жиҳатдан
расмийлаштирилиши мажбурийлиги сабабли кўчмас мулк паст ликвидликка эга
товарлар гуруҳига мансуб ҳисобланади.
Кўчмас мулкнинг махсус товар сифатидаги
жисмоний тавсифлари
унинг
умрбоқийлиги, ер билан чамбарчас боғлиқлиги, ўғирлаб ёки синдириб бўлмаслиги
кабиларни ўз ичига олади. Кўчмас мулк объектининг уникал ва такрорланмаслиги
унинг жойлашган ериига боғлиқлиги билан изоҳланади.
Кўчмас мулкнинг
жисмоний таърифи
, биринчи навбатда, ер участкасининг
ўлчамлари ва шакли, ернинг сифати, мавжуд коммуникациялар ҳақидаги
маълумотларни; иккинчи навбатда – қурилишлар, уларнинг ўлчами, қўлланиш
соҳаси, ҳолати таърифлари ва бозор талабларига жавоб бериши ҳақидаги
маълумотлардан иборат бўлади.
Кундалик ҳаётда “кўчмас мулк” атамасининг моҳияти ўз-ўзидан тушунарлидек
туюлади. Аммо ташқи кўриниш ҳар доим ҳам мамлакатнинг иқтисодий
ривожланиши, шаклланган тарихий анъаналар каби шарт-шароитлар хусусиятига
боғлиқ ҳолда аниқланадиган кўчмас мулкнинг ҳуқуқий моҳияти билан мос
келавермайди.
Кўчмас мулкнинг моддий томондан моҳияти кўпгина билим соҳаларида муҳим
аҳамиятга эга, лекин унинг ҳажми етарлича бўлмай, унга хос белгиларнинг
барчасини қамраб олмайди.
Баҳолаш фаолияти нуқтаи назаридан ушбу аниқловчи жисмоний жиҳатдан
сезиларли фарқланишларга эга кўчар ва кўчмас мулкларни бирлаштиради, негаки
ҳаво ва денгиз кемалари, ички сузиш кемалари ва космик кемалар ер билан
чамбарчас боғлиқликка эга бўлмайди.
“Кўчмас мулк” атамаси ва турли хил кўчмас мулк объектларини баҳолаш
амалиётда кенг тарқалган, аммо тартибга солиниши керак бўлган бозорнинг ўзига
хос хусусиятлари мазкур тушунчанинг турли хил талқинида намоён бўлди.
Мамлакатимизда кўчмас мулк атамасига қуйидаги таърифлар берилади:
кўчмас
мулк
(кўчмас мулк объекти) деб ер участкаси ва инсон томонидан бажарилган
яхшиланишларга айтилади. У кўриш ва ушлаб кўриш мумкин бўлган моддий
“нарса” бўлиб, ердаги, хусусан унинг усти ва остидаги барча иншоотлар билан
биргаликда намоён бўлади.
Баҳоловчилар кўчмас мулкни реал инвестиция инструментлари таркибига
киритадилар ва унга жисмоний объект сифатида қарайдилар, лекин
кўчмас мулкка
боғлиқ бўлган мулкий ҳуқуқларни ўрганиш
баҳолашнинг яна бир муҳим жиҳати
бўлиб ҳисобланади. Шу муносабат билан кўчмас мулкни баҳолашда “кўчмас мулк”
ва “қўзғалмас мулк” атамалари фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: