деб аталувчи сумма ҳам тўланади. Бу сумма қатъий белгиланган бўлиши ёки соф
операцион даромад ё пул тушумларига нисбатан фоизларда белгиланиши мумкин;
инвестор томонидан кўчмас мулкни сотиш орқали олинган тушумда кредитор
иштирок этувчи кредит ёҳуд қиймат ўсишидаги иштирок.
Фоиз ставкаси ўзгарувчан бўлган кредитлар
. Кредитлашнинг бундай шакли
банк таваккалчилигини камайтиришга ва кредитлашнинг бутун узоқ даври
мобайнида бозор даромадлилигининг ўзгаришига адекват жавоб қайтаришга имкон
беради. Ставканинг ўзгариши қуйидагича амалга оширилиши мумкин:
янги ставканинг максимал ва минимал чегарасини назарда тутувчи бозор
ҳолатига мувофиқ фоиз ставкасини индекслаш. Бу ҳолатда ё кредитлаш муддати ё
бир марталик тўлов суммаси қайта кўриб чиқилади;
олдиндан белгиланган вақт оралиқларида фоиз ставкасини қайта кўриб чиқиш
(канада ролл–овери, музокаравий ставка).
Дастлабки, якунловчи ва қабул қилинган ипотека тушунчалари кўчмас мулкни
қайта сотишни молиялаштиришнинг танланган усулига боғлиқ равишда юзага
келади.
Дастлабки ипотека
– бу ипотека бўйича қарзи бўлмаган кўчмас мулк объектини
молиялаштириш учун бериладиган ипотека кредитидир. Дастлабки ипотека ҳам аввал
ҳеч қачон кредитланмаган объектни, ҳам ипотека бўйича қарзи бор бўлган кўчмас
мулкни сотиб олишда юзага келиши мумкин. Аммо иккинчи ҳолатда сотувчи аввал
олинган кредитни қайта сотиш нархи ҳисобига қоплаши лозим. Харидор кўчмас мулк
учун тўловни ўзининг шахсий маблағлари ва дастлабки ипотека мақомини олувчи,
шу кўчмас мулк учун олинаётган қарз ҳисобига амалга оширади.
Қабул қилинган ипотека
ипотека кредити бўйича қарзи бор бўлган кўчмас
мулкни сотиб олишда, агар харидор сотувчи томонидан ипотека кредити бўйича
аввалдан мавжуд бўлган мажбуриятларини қабул қилса, юзага келади.
Якунловчи ёки кичик ипотека
– бу биринчи гаров хати мавжуд бўлган шароитда
сотувчи ёки учинчи шахс томонидан бериладиган кредитдир. Якунловчи ёки кичик
ипотека сотувчи қулай шартлар асосида олинган мавжуд ипотека кредитини сақлаб
қолмоқчи бўлганда ёки харидор банкдан мақбул шартлар асосида кредит ололмаган
вазиятларда вужудга келади.
Қарздор ва кредитор ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг хилма – хиллиги
молиялаштиришнинг
турли
шакллари
мавжуд
бўлишини
тақозо
этади.
Молиялаштириш шартларига, одатда, қарзни қоплаш, фоизларни тўлаш усулини;
фоиз ставкалари, кредитлаш муддатларини ўзгартириш тартибини; кредит
шартномасига унинг тарафлари таваккалчилигига таъсир этувчи қўшимча бандларни
киритиш имкониятини келтириш мумкин.
Алоҳида шартлар кредит шартномасига, қарзни муддатидан илгари тўлашга
бўлган кредитор ва қарздорнинг ҳуқуқларига, оқловчи жиҳатнинг мавжудлигига,
кредитлаш муддати тугагунига қадар объектни сотиш имкониятига, субординация
тамойилини аниқлашга тегишли бандларни киритишни назарда тутади. Келтирилган
шартларнинг бор ёки йўқлиги, шунингдек уларнинг аниқ таркиби кўчмас мулкнинг
бозор қийматини баҳолаш натижаларига таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: